Ғолибларни тақдирлаш тизими:
Илмий изланишдаги ютуқлари учун I, II, III- даражали диплом ва қимматбаҳо совға
“Илмий салоҳиятдаги лидерлиги учун “ диплом ва қимматбаҳо совға
“Энг яхши илмий иш тақдимот учун ” диплом ва қимматбаҳо совға
“Энг далзарб илмий мавзу учун” диплом ва қимматбаҳо совға
“Ёрқин чиқиш қилганлиги учун” фахрий ёрлиқ ва эсдалик совға
“Конференциянинг энг ёш иштирокчиси” фахрий ёрлиқ ва совға
“Энг қизиқарли илмий мавзу учун” фахрий ёрлиқ ва совға
“Конференциядаги фаол иштироки учун” фахрий ёрлиқ ва совға
Фахрли ўринларни эгаллай олмаган ўқувчиларга “конференцияда фаол иштирок этгани учун” ёки ”Илмий изланувчан ўқувчи” гувоҳномаси “сертефикат” берилади.
Илмий рахбарларга “Илм- фан ривожига қўшган хиссаси учун” диплом ва совға. “Педагог -экспериментатор”га диплом ва совға.
“Ёш олимлар етакчиси” га диплом ва совға.
Ўқувчилари-шогирдлари 1,2,3- фахрли ўринларни эгаллаган илмий рахбар-ўқитувчиларга махсус гувохнома (сертефикат) ва совға берилади.
Хулоса ўрнида “Кичик фанлар академияси” ўқувчиларнинг ёшлик чоғидан бошлаб уларда бадиий санъатга, техник ижодга бўлган муносабатини юқори даражага кўтаришга, атроф мухитни тўғри англаш қобилиятини ривожлантиришга ундайди ва тадқиқодчилик йўналишида билм ва малака компетенцияларини шакллантиради .
Ўзбекистони Президенти Ш.М. Мирзиёев айтганларидек
“Халқимиз, Ватанимиз сизлардан буюк ишлар кутаётганини ҳеч қачон ёдингиздан чиқарманг!”
“Юртнинг юксак ишончи ва умидини тўла оқлаш, унга муносиб бўлиш – дунёдаги энг улуғ бахтдир!”
1-илова
Илмий-тадқиқот ишларини дизайни бўйича расмийлаштиришга
кўрсатмалар
Мактаб ўқувчиларининг илмий-тадқиқот
фаолияти - ҳақиқатни англаш усулларидан биридир
Тадқиқот муаммоси.
Илмий иш лойихасидаги муаммони аниқлаш учун; «Нимани ўрганиш керак, нима етарли ўрганилмаган ёки умуман ўрганилмаган?»-деган саволга жавоб топиш керак. Илм-фан муаммоси ҳал қилиниши керак бўлган қарама-қарши холат бўлиб, кўпинча бу аввалги назарий тушунчалар доирасига тўғри келмайдиган янги далилларни кашф қилиш натижасида юзага келади.
Илмий муаммони шакллантириш дегани, асосий фактни ажрата билиш, иккиламчи хусусиятни истисно қилиш, ўрганилаётган мавзуда илм-фан учун маълум бўлган ва ҳалигача номаълумлигича қолаётган жихатларни топиш қобилиятини намойиш этиш демакдир.
Муаммони танлашда илмий -тадқиқот учун зарур бўлган база ва муҳит бор ёки йўқлигини ҳисобга олиш керак.
Одатда ўқувчилар илмий-тадқиқот ишларида фанга маълум бўлган муаммони ўрганадилар. Ўқувчи ва унинг илмий раҳбари бу маълум маммоларни янги кашф этилган муаммо сифатида қабул қиладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |