Абдумутал қамбаров илмий тадқИҚот методологияси



Download 158,92 Kb.
bet15/18
Sana25.02.2022
Hajmi158,92 Kb.
#274833
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Илмий тадқиқот. ўқув қўлланма

Лойиҳанинг мақсади – Ўзбекистоннинг барарор стратегик тараққиётни ривожлантириш жараёнида ёшларнинг маънавий-ахлоқий маданиятини шакллантиришда “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” тўплами ҳадисларинидан оқилона фойдаланиш масаласини фундаментал тадқиқ этиш. Бунда Ўрта Осиё мутафаккирлари ва мутасаввуфларнинг “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” тўплами ҳадисларидан ҳамда хозирги замон педагог олимларнинг илғор педагогик ютуқларидан унумли фойдаланилади. Шунингдек, ёшларни тарбиялашда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаш ва тарбиянинг фундаментал усулларини жорий қилишда маҳалла, ташкилот (диний ташкилот ҳам киради) ва кенг жамоатчиликни жалб этиш.
Бугунги кунда ёшларни миллий ва диний руҳда маънавий-ахлоқий тарбиялаш масаласига бўлган эътибор янада кучайди. Чунки, яхши тарбияланган баркамол шахсларгина инсонларга, оиласига, жамиятига ва давлатига фойдаси тегиши мумкин. Зеро, ҳалқимизнинг қадим-қадимдан амал қилиб келаётган ахлоқий фазилатлари маънавиятимизнинг асосидир. Шунинг учун ҳам маънавий баркамол ёшларни тарбиялаш ва ўқитиш давлатимизнинг асосий фаолият йўналишларидан биридир. Шунингдек, глобаллашув жараёни орқали тез суратларда жамиятимизга кириб келаётган турли хилдаги салбий дунёқарашлар ва ғарб одоб-аҳлоқ меъёрлари бизда анъанавий тус олган тарбия билан тўғри келмаслигини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ўзбек халқининг бир неча минг йиллар давомида яратган, авайлаб-асраб келаётган ахлоқ-одоб дурдоналарини, бой қадимий меросини, миллий ва диний қадриятларимиз ютуқларини ўрганиш ва унга амал қилиш орқали лойиҳа ишининг асосий мақсади. Жумладан, Имом Ал-Бухорий, Имом Ат-Термизий, Ахмад Яссавий, Боборахим Машраб, Абдурахмон Жомий, Навоий, Бобур каби жоҳонга машҳур алломалар, мутасаввуфларнинг ахлоқий қарашлари, ривоят ва нақллари лойиҳанинг асосини ташкил этади.
Мазкур жараённи атрофлича таҳлил қилиш учун Ўзбекистоннинг барарор стратегик тараққиётни ривожлантириш ва ёшларнинг маънавий-ахлоқий маданиятини шакллантиришда “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” тўплами ҳадисларидан оқилона фойдаланиш масалаларини илмий-назарий тадқиқ этиш ҳамда ўзига хос аҳамиятга эга бўлган хулосалар, таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш зарурдир.
Лойиҳа мақсадидан келиб чиқиб, қуйидаги вазифаларни амалга ошириш режалаштирилган:
- буюк аждодларимиз бўлган Имом Ал-Бухорий, Имом Ат-Термизий, Ахмад Яссавий, Боборахим Машраб, Абдурахмон Жомий, Навоий, Бобур каби жоҳонга машҳур алломалар, мутасаввуфларнинг маънавий-ахлоқий ва диний меросини тўла ўрганиш ва таҳлил этиш;
- баркамол ёш авлодни миллий-маънавий ва “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” тўплами ҳадислари асосида тарбиялашнинг илмий-назарий жараёнларини ўрганиб чиқиш;
- фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш ва ёшларнинг маънавий-ахлоқий хавфсизликни таъминлаш концепцияларини “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” тўплами ҳадислари асосида ишлаб чиқиш ва тадқиқ этиш;
- маданият, маънавият, диний қадриятлар ҳамда ижтимоий идеаллар, урф-одатлар, анъаналар, эътиқод, менталитет, ахлоқ нормалари бўлган “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” тўплами ҳадислари асосида ёшларнинг ички руҳий олами инъикоси эканлигини аниқлаш;
- замонавий ёшлар тарбиясида “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” тўплами ҳадислари асосида оқилона турмуш тарзини шакллантириш ва такомиллаштиришга қаратилган давлат аҳамиятига молик бўлган меъёрий хужжатларда кўрсатилган талаблар асосида тадқиқот ишини ташкиллаш;
- шу соҳа мутахассислари бўлган педагог ва тарбиячиларнинг баркамол шахс тарбиясини “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” тўплами ҳадислари асосида шакллантиришдаги инновацион усулларидан фойдаланиш масалаларига оид бўлган умумтаълим ва махсус таълимнинг бирлигини таъминловчи ва уларни амалиётга жорий этувчи махсус илмий методик тавсияларни ишлаб чиқиш;
- ёшларни маънавий-ахлоқий ва диний дунёқарашларини ўрганиш учун махсус социологик тадқиқотлар ўтказиш, шу мақсадда “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” тўплами ҳадислари асосида анкеталар тузиш, давра суҳбатлар ташкиллаш, кузатишлар олиб бориш каби махсус усуллардан фойдаланиш;
- амалга оширилган ишларнинг натижаларини назорат ва таҳлил қилиб бориш, шароитни ҳисобга олган ҳолда “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” тўплами ҳадислари асосида таҳлилий тавсияномалар ишлаб чиқиш, уларни мазмунан бойитиб бориш, зарур ҳолларда унга ўзгаришлар киритиш;
- вилоят аҳолисининг зиёли қатламини, айниқса, талаба ёшларни “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” тўплами ҳадислари асосида тадқиқот жараёнига кенг жалб этиш ва эришилган натижаларни оммавий ахборот воситалари орқали доимий ёритиб бориш;
- фуқаролик жамияти ва маънавий-ахлоқий хавфсизликни таъминлаш концепцияларини ўрганиш орқали “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” тўплами ҳадислари асосида ижтимоий фанларга, жумладан, диншунослик, маънавиятшунослик, фалсафа йўналишларига, фан ва таълим истиқболи учун тегишли тавсия ва таклифларни ишлаб чиқиш.
4.3. Лойиҳани амалга ошириш 2020-2021 йилларга мўлжалланган. Икки йил давомида лойиҳадан илмий, услубий натижалар олиниши режалаштирилган. Лойиҳанинг бажарилиши икки босқичда амалга ошади:

Download 158,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish