Абдумутал қамбаров илмий тадқИҚот методологияси


-МАВЗУ: ИЛМИЙ ГРАНТ УЧУН МАТЕРИАЛЛАРНИ



Download 158,92 Kb.
bet12/18
Sana25.02.2022
Hajmi158,92 Kb.
#274833
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
Илмий тадқиқот. ўқув қўлланма

9-МАВЗУ: ИЛМИЙ ГРАНТ УЧУН МАТЕРИАЛЛАРНИ
ТАЙЁРЛАШ МЕТОДОЛОГИЯСИ
Режа:
1. Тадқиқот мақсади ва вазифаларини ҳамда унинг ўрганилганлик даражасини аниқлаш.
2. Тадқиқот дастурини ноёблиги ва кутилаётган натижаларни янгилиги, кутилаётган иш таркиби.
3. Грантни молиялаштириш муддатидан сўнг лойиҳани ривожлантириш имкониятлари.

ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Дастур номи: Жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожланишини “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” тўплами ҳадислари, маънавий ва диний қадриятлар, дунёвий қадриятлар, ҳадис илмини, маданий мерос, халқ оғзаки ижоди, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлашда ҳадис илмини ривожлантириш, ўзбек халқи ва давлатчилик тарихини ҳамда таълимнинг узвийлик ва узлуксизлигини, ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини амалий тадқиқ этишда ҳадисларнинг замонавий талқини асосида амалга ошириш.


Фундаментал лойиҳа
Лойиҳа мавзуси: ЎЗБЕКИСТОННИНГ БАРҚАРОР СТРАТЕГИК ТАРАҚҚИЁТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ЁШЛАРНИНГ МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА “АЛ-ЖОМЕЪ АС-САҲИҲ” ТЎПЛАМИ ҲАДИСЛАРИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ
Лойиҳанинг рўйхатдан ўтиш коди


Лойиҳа раҳбари
фалсафа фанлари номзоди: А. Қамбаров

Фарғона - 2019 йил


1-шакл. Лойиҳа тўғрисида маълумот.
1.1. “Ўзбекистоннинг барарор стратегик тараққиётни ривожлантириш ва ёшларнинг маънавий-ахлоқий маданиятини шакллантиришда “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” тўплами ҳадисларидан оқилона фойдаланиш”.
1.2. Амалий тадқиқот.
1.3. Жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожланишини “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” тўплами ҳадислари, маънавий ва диний қадриятлар, дунёвий қадриятлар, ҳадис илмини, маданий мерос, халқ оғзаки ижоди, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлашда ҳадис илмини ривожлантириш, ўзбек халқи ва давлатчилик тарихини ҳамда таълимнинг узвийлик ва узлуксизлигини, ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини амалий тадқиқ этишда ҳадисларнинг замонавий талқини асосида амалга ошириш.
1.4. Диншунослик, тарих, маданиятшунослик, ижтимоий фалсафа, ижтимоий маданият, педагогика, этика, эстетика.
1.5. Мазкур тадқиқот 2020-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистоннинг ривожлантириш Ҳаракатлар стратегияси амалга оширишда бозор инфратузилмасига эга бўлган ижтимоий адолатли, демократик, эркин фуқаролик жамиятининг барпо этилишига қаратилганлиги билан ҳам алоҳида аҳамият касб этади.
Ўзбекистон бугунги кунда энг тез ривожланаётган давлатлардан бири деб эътироф этилади. Чунки, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ривожланган бозор инфратузилмасига эга бўлган ижтимоий адолатли, демократик, эркин фуқаролик жамиятининг барпо этилишига қаратилган. Демократик ислоҳотлар йўлига кирган Ўзбекистон бугунги кунда халқимиз табиатининг энг муҳим фазилатларидан саналган адолат ва ҳақиқатга интилиш, асрлардан-асрларга ўтиб келаётган азалий орзу-умидларини маънавий баркамол ёш авлодни шакллантириш орқали амалга оширишни ўз олдига мақсад қилиб қўймоқда. Зеро, маънавий тарбия топган баркамол авлодгина келажакда кучли демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо эта олади.
Мамлакатимиз ўзбек халқининг тарихий-маданий ва диний қадриятларини қайта тиклаш ва буюк аждодларимизнинг маънавий-ахлоқий меросини ва мутасаввуфларнинг ҳадис илмини тўла ўрганиш асосида фуқаролик жамияти қуришни ўзининг стратегик мақсади қилиб қўйди. Ушбу вазифани бажариш йўлларидан бири – Ўрта Осиё мутафаккирлари ва мутасаввуфларининг илмий меросини ўрганиш, уларнинг маданий ва маънавий ҳаёт тарзимизга мос келадиган соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантириш орқали амалга оширилади. Бунда Ўзбекистоннинг барарор стратегик тараққиётни ривожлантириш ва ёшларнинг маънавий-ахлоқий маданиятини шакллантиришда “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” тўплами ҳадисларидан оқилона фойдаланиш орқали фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътиборни қаратиш лозим.
Бугунги кунда энг муҳим вазифа шундан иборатки, мамкатимиздаги ҳар бир ёш жамиятимиз тараққиёти ва уни янгилашга, маънавий ҳаётимизни турли таҳдид ва хуружлардан ҳимоя қилиш масаласига бўлган ўз бурчи ва масъулиятини айнан ана шу асосда аниқлаб олиши керак. Бунда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармонининг 5-бандидаги “хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш” деб номланган йўналиши муҳим аҳамият касб этади. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, таълим соҳаси ҳам тобора интеграциялаштириб, ҳамкорликлар йўлга қўйилмоқда, миллий ва умуминсоний масалалар ҳал қилинмоқда, халқимиз ва инсоният олдида турган ёки юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ўз ечимини топмоқда. Демак, мустақил Ўзбекистонда камол топаётган ёшларнинг маънавий-ахлоқий маданиятини шакллантиришда “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” тўплами ҳадисларидан оқилона фойдаланиш жараёнларини атрофлича таҳлил қилиш бугунги кунда долзарб масалалар қаторига киради.
Лойиҳани амалга ошириш 2020-2021 йилларга мўлжалланган бўлиб, Фарғона давлат университети ва Фарғона вилояти ҳокимияти ҳузуридаги дин ишлари бўйича масъул муассаса ходимлари ҳамкорлигида амалга оширилади. Икки йил давомида лойиҳадан илмий, услубий натижалар олиниши режалаштирилган. Лойиҳанинг бажарилиши икки босқичда амалга оширилади:

Download 158,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish