Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил


КАСБ-ҲУНАР ВА БАХТ-САОДАТ



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/81
Sana22.06.2022
Hajmi1,33 Mb.
#693748
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   81
Bog'liq
Forobiy Fozil odamlar shahri

31. КАСБ-ҲУНАР ВА БАХТ-САОДАТ 
ДАРАЖАЛАРИ ҲАҚИДА СЎЗ
Бахтнинг турли даражаларининг бир­биридан 
афзаллиги уч хил аломатга қараб аниқланади. Биз 
қуйида кўриб чиқаётган ҳунар ва санъатларнинг 
бир­биридан афзаллиги ҳам худди шу аломатларга 
қараб аниқланади.
Ҳунар ва санъатлар қайси тур ва соҳаларга 
тааллуқли эканлигига кўра бир­биридан афзал 
кўринади. Масалан, бўз тўқиш, шойи тўқиш, ат
-
торлик, рақс санъати, фикҳ илми, табиблик ёки 
сўз санъати бир­биридан қанчалик афзал бўлса, 
бахтга эришув даражалари ҳам шунга ўхшашдир.
Бундан ташқари, бир турдаги санъат, ҳунар 
соҳиблари ҳам малака (миқдори) жиҳатидан 
фарқланиши мумкин. Масалан, бир хаттот ўз ҳу
-
нарининг кўпгина сирларини билиши, кенг билим 
эгаси бўлиши мумкин.
Бошқа бири ўз ҳунари сирларини камроқ 
билиши мумкин. Мазкур ҳунар (хаттотлик)ни 
яхши эгаллаш учун хаттот тилни, сўз санъатини, 
ҳуснихатни ва ҳисоб­китоб, риёзиётни пухта би
-
лиши зарур. Шу ҳунар эгаларидан бири масалан, 
ҳуснихатни ва риёзиётни яхши билади, бошқаси 
тилни, сўз санъатини ва ҳуснихатнинг баъзи 
жиҳатларини яхши билади, учинчиси – мана шу 
илмларнинг ҳаммасида моҳир.
Хаттотларнинг сифат жиҳатидан бир­биридан 
афзаллиги шундаки, масалан, ҳуснихат санъатини 
эгаллаган икки хаттотдан бири (ўзи танлаган) шу 
соҳада кучлироқ, бири – кучсизроқ бўлиши мум
-
кин. Бу сифатдаги афзалликдир.
Бахтлилик даражасига эришувда ҳам инсон
-
лар юқоридагига ўхшаш бир­биридан афзалроқ 
бўлиши мумкин.
Бошқа шаҳарларнинг аҳолисига келсак, бу 
одамларнинг феъли ёмон бўлгани учун ҳунарлари 


254
ҳам уларнинг кўнгли ёмонлигини тузатолмайди. 
Ёмон хаттот табиатан бадбахтлиги туфайли ёзуви 
ҳам тобора хунуклашиб бораверади, унинг ҳуна
-
ри, санъати тобора орқага кетаверади Фазилатсиз 
шаҳарларнинг одамлари ёмон феъллари, табиатла
-
ри туфайли кўнгиллари – руҳлари ҳам ёмонлашиб 
бораверади. Мабодо улар ана шу ёмон ишларида 
изчил саъй­ҳаракат, тобора куч­ғайрат кўрсатса, 
уларнинг руҳлари янада кўпроқ ёмонлашади ва 
охири майиб­мажруҳ бўлиб қолади. Шу туфайли 
улар ўзларига ёқадиган ёмон иллатлардан ҳузур­ҳа
-
ловат оладилар. Вужуди, жисми касал бўлган одам 
(масалан, безгак тутаётган киши) мижози бузилга
-
нидан, ўзига ёқмайдиган таомларни ейишдан ҳузур 
қилади ва табиатан меъдасига ёқадиган таомлар 
унга ёқимсиз кўринади; руҳан касал одамлар ҳам 
ёмон истаклари ва одатлари туфайли бузилган 
тасаввурларига қараб ёмон, (ахлоқсиз) феъл­ҳара
-
катлардан ҳузурланадилар ва гўзал қилиқларни, 
ишларни ёқтирмайдилар ёки умуман гўзаллигини 
тасаввур қилолмайдилар. Вужуди касал одамлар 
ўз касаллигини билмасдан ўзларини соппа­соғ деб 
ўйлаб, табибнинг маслаҳатларини олмагани каби 
руҳан касал одамлар ҳам ўзларини соппа­соғ (ва 
фазилатли) деб ўйлаб, раҳбари, муаллими ёки усто
-
зининг насиҳатларига қулоқ солмайдилар.

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish