Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил


ЖАҲОЛАТДАГИ ВА АДАШГАН ШАҲАРЛАР



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/81
Sana22.06.2022
Hajmi1,33 Mb.
#693748
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   81
Bog'liq
Forobiy Fozil odamlar shahri

34. ЖАҲОЛАТДАГИ ВА АДАШГАН ШАҲАРЛАР 
АҲЛЛАРИНИНГ ФИКРЛАШ УСУЛЛАРИ 
ҲАҚИДА СЎЗ
Аҳолиларининг диний эътиқодлари хурофий, 
хато дунёқарашларга асосланган шаҳарларни 
жаҳолатдаги ёки адашган шаҳарлар деймиз.
Уларнинг баъзилари бундай фикрлашади: баъзи 
мавжудотлар бир­бирига қаршидир ва бир­бирла
-
рини йўқ қилишга интиладилар. Мазкур мавжу
-
дотларнинг ҳар бири яшаш шароитида шундай 
қувваи маҳфузга эгаки, шу нарса воситасида у 
қарама­қарши мавжудотдан ўзини ҳимоя қилади 
ва ўз зотини йўқолиб кетишдан асраб қолади. У 
яшаш шароитида яна шундай қувватга эгаки, шу 
нарса воситасида у ўзига қарши нарсани йўқотиб, 
ўрнида ўзига ўхшаш мавжудотни пайдо қилади. 


262
Ва ниҳоят, унга шундай бир қобилият бериладики, 
шунинг ёрдамида у турли нарсалардан фойдала
-
ниб, яшаш учун доимий яхши шароит вужудга 
келтиришга интилади.
Мазкур мавжудотларнинг кўпчилиги ўзларига 
ато этилган қобилият туфайли қарши иш кўрувчи 
(туғдирган машаққатларни) енгиб ўта оладилар. 
Шу тарзда оламдаги ҳар бир мавжудот ўзига қар
-
ши ва умуман бошқа мавжудотларни йўқотиб, ўз 
яшаш шароитини яхшилашга интилади. Бизга 
шундай кўринадики, оламдаги барча мавжудот
-
лар фақат ўз яшаш шароитларини яхшилаш учун, 
ўзига фойда келтирмай зарар келтирадиган бошқа 
барча мавжудотларни йўқотиш учун, фақат ўзи
-
нинг яхшироқ яшашини таъминлаш учун дунёга 
келган. Биз ҳаётда жуда кўп ҳайвонларга ташла
-
ниб, ўзларига тузукроқ фойда чиқмаса ҳам уларга 
зарар етказиш ва йўқ қилиш учун ҳамла қиладиган 
жуда кўп ҳайвонларни кўрамиз. Гўё уларнинг ҳар 
бири дунёда фақат ўзи яшаш учун, бошқа мавжу
-
дотларнинг яшаши унга зарар келтирадигандай, 
шу ҳайвон борлиги ўзи учун зарардай, табиатан 
бошқаларни йўқ қилишга интилувчи ҳайвонларни 
учратамиз. Мабодо бирор мавжудот бошқа мав
-
жудотларни йўқ қилишни кўзламаганида ҳам, ўз 
фойдаси учун уларни қийнаб ишлатишга интила
-
ди. Баъзи навдаги мавжудотлар бошқа навдаги 
мавжудотлар билан худди шундай муносабатда
-
дирлар. Ҳатто бир навдаги мавжудотлар ўзаро 
ҳам шундай муносабатдадирлар. Бу мавжудотлар 
шундай яралганки, доимо бир­бирига қарши ку
-
рашиб, бир­бирларига душманлик қиладилар. Энг 
кучлилари бошқаларига нисбатан мукаммалроқ 
тузилган бўлади. Ғолиб келганлар ҳам бир­бирини 
йўқотишга уринадилар, гўё бошқа мавжудотлар 
номукаммалдай, уларнинг борлиги буларга зарар 
келтирадигандай ёхуд бошқалар уларга фақат 


263
(қулдай) хизмат қилиш учун яралгандай, барчаси 
бир­бирини эзиб ишлатишга интилади.
Мана шу ҳодисаларда ҳеч бир тартиб, из
-
чиллик йўқ деб ўйлашди; мавжудотларнинг (шу 
феъл­атворларида) турли даражалари йўқ деб ўй
-
лайдилар: бу мавжудотларнинг турли хусусиятла
-
ри уларнинг ўз феъл­атворидан келиб чиқмасдан, 
тартибсиз юзага чиқаверади деб ўйлайдилар Биз 
кузатган маълум мавжудотларда ҳам шу ва шунга 
ўхшаш ҳодисаларни кўрамиз.
Баъзиларнинг ўйлашича, мавжудотларнинг 
туғма феъл­атвори шундай. Бу мавжудотлар ўз
-
ларининг ақлсиз ёхуд ақлли ҳайвонларга ўхшаш 
табиатларига кўра, ўз билганларича, эркин ҳолда 
ҳаракат қиладилар. Шундайларнинг фикрича 
(табиатан), шаҳарлар бир­бирига қарши кура
-
шишлари, ўзаро душманлик қилишлари зарур. 
Уларнинг (фазилатлик) даражалари йўқ, бирлари 
бошқаларидан ҳурматга сазоворроқ эмаслар, 
уларнинг хатти­ҳаракатларида изчиллик, тартиб 
йўқ деб ўйлайдилар. Улар ҳар бир одам ўзидаги 
барча ноз­неъматлардан ўзи фойдаланиши, шах
-
сий манфаати учун бошқаларга қарши курашиши 
керак, энг бахтли одам шу курашда душманларни 
енгиб чиққан одамдир деб ўйлайдилар.
Мана шу (сабаб)ларнинг ҳаммаси туфайли 
кўпчилик шаҳарларда жаҳолатдаги шаҳарлар 
аҳолисининг қарашларига хос фикр­ақидалар 
келиб чиқади. Баъзилар одамлар ўртасида табиий 
ёки ихтиёрий боғланишлар йўқ, ҳар бир одам ўз 
манфаати учун бошқаларнинг манфаатига зарар 
етказиши, бири бошқасига бегона бўлиши зарур, 
мабодо улар бирлашсалар ҳам зарурат, мажбурият 
туфайли бирлашадилар, ўзаро муросага келиш
-
салар ҳам фақат бири ғолиб чиқиб, бошқалари 
мағлуб бўлганида келишадилар деб ўйлайдилар. 
Бунда улар ташқаридан таъсир этувчи бир куч 


264
тазйиқида ўзаро келишувга мажбур бўладилар, 
агар ана шу куч йўқолса, келишув ҳам йўқолади, 
яна бегоналашув пайдо бўлади ва улар тарқалиб 
кетадилар. Инсониятга хос ҳайвоний ақидалардан 
бири мана шу ақидадир.
Бошқа баъзилар эса одамлар айрим ҳолда яша
-
ганларида ёрдамчилар ва хизматчиларсиз ўзлари
-
нинг ҳаётий эҳтиёжларини қондиролмагани учун, 
шуларнинг ғамхўрлигисиз яшай олмаганлари учун 
бирлашиб яшаш фойдалидир деб ўйлайдилар.
Баъзилар фикрича, бундай бирлашув мажбур
-
лаш, зўрлик билан амалга ошади, ёрдамчиларга 
эҳтиёжи бор одам бошқа одамларнинг бир гуруҳини 
ўзига бўйсундиради ва ўша гуруҳни ўзи учун ишла
-
тади. Ўша одам худди шу гуруҳ ёрдамида бошқа 
гуруҳларни ҳам ўзига бўйсундиради. Бу ҳолда ёр
-
дамчи унга тенг эмас, балки ғолиб олдидаги мағлуб 
ҳолатидадир. Чунончи, ким жисман ва қуроллари 
билан бошқалардан кучли бўлса, ўша бошқа бир 
одамни ўзига бўйсундиради ва унинг ёрдамида яна 
бошқа одамни ёки бир гуруҳни бўйсундиради ва 
шулар ёрдамида яна бошқа гуруҳларни бўйсунди
-
ради. Оқибатда ана шу одамда муайян миқдордаги 
ёрдамчилар пайдо бўлади ва улар турли мавқеларга 
эга бўладилар. Ўша одам ўзига етарли миқдорда 
ёрдамчиларни тўплаб олгач, уларни ўз хоҳиш­ис
-
такларининг қуролига айлантиради.
Бошқа баъзилар ўйлашича, одамлар орасида 
муайян боғланиш меҳр­оқибат ва келишув бор, 
аммо улар бу боғланиш, келишув замирида ни
-
малар ётишини турлича тушунадилар. Баъзилар 
инсонлар умумийлиги (жамоа бўлиб яшаши)нинг 
сабаби уларнинг бир аждоддан тарқалганида деб 
билишади. Яъни, бир аждодга мансуб (кўпчи
-
лик) одамларнинг биргалашиб, ўзаро келишиб, 
бир­бирига ёрдамлашиб яшашларидан мақсад, 
шу йўл билан бошқа аждод вакилларини енгиш 


265
учун ва улардан енгилмаслик учундур. Одамлар 
(турли аждодлардан) келиб чиқишлари туфайли 
бир­бирлари билан низолашадилар ва ёвлаша
-
дилар. (Қариндош­уруғлар учун) умумий бўлган 
аждод­бобокалонларига кимки яқинроқ турса, 
алоқалари кучлироқ, шажара атрофидаги шох­бу
-
тоқларга тааллуқли авлодларнинг алоқалари куч
-
сизроқ бўладилар. Энг узоқларининг эса яқинлиги 
йўқолиб, борди­келди ўрнига ўзаро адоватлашиб 
яшашлари мумкин. Ташқи зарурат туғилганида, 
масалан, тасодифий фалокат келиб қолганида, ёв 
ҳужум қилганида улар ёвга қарши курашишлари, 
ўзларини ҳимоя қилишлари учун катта гуруҳларга 
бирлашадилар.
Баъзилар ўйлашича, одамларнинг ўзаро боғ
-
лиқлиги замирида қабила, уруғлик муносабатлари 
ётади, бир қабиланинг эркаклари бошқа қабила
-
нинг қизларига уйланадилар, нариги қабиланинг 
эркаклари эса бу қабиланинг қизларига уйланади
-
лар – демак, қариндош­уруғчилик вужудга келади. 
Баъзилар ўйлашича, яна энг биринчи ҳукмдор 
ўзига бўйсунган (қабила ва уруғ)ларни бирлашти
-
ради ва шу билан ғалабага эришиб, жаҳолатдаги 
шаҳарлар ёқтирадиган бирор бахт­саодат (маса
-
лан, моддий бойликлар)ни қўлга киритади.
Айримлар ўйлашича, одамларнинг ўзаро боғла
-
нишлари бирор қасам, битим ва ўзаро иттифоққа 
асосланади. Бунда ҳар бир шахс (шу иттифоқдаги, 
битимдаги) бошқа одамларга қарши чиқмаслик
-
ни, уларни ташлаб кетмасликни, еигилмасликни 
ва ғалаба қозониш учун биргаликда жанг қилиш 
мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Яна баъзилар ўйлашича, одамлар ўртасидаги 
боғланиш робиталари шу одамларнинг хулқ­атво
-
ри, табиати, феъли ва тилининг умумийлигига 
асосланади. Ҳар бир халқ ўзига хос мана шундай 
хусусиятларга эга. Шу туфайли ҳар бир халқ ва
-


266
киллари бошқа халқ вакилларига аралашиб, қўши
-
либ кетмаслиги керак. Чунки турли халқлар худди 
ана шу хусусиятлари билан фарқланнб туради.
Бошқалар ўйлашича, одамларнинг ўзаро боғ
-
лиқлиги уйлари, умуман, яшаш жойларининг уму
-
мийлигига асосланади. Ҳар уйдаги одамлар ўзаро 
яқин алоқаларда бўладилар, яна улар бир кўчада 
яна бир маҳаллада яшайдилар. Шу туфайли одам 
аввало қўшниси билан яқин бўлади. Яна у худди 
шу қўшниси билан бир кўчада, бир маҳаллада, бир 
шаҳарда ва ниҳоят, шу шаҳарни ўз ичига олган 
бир юртда яшайди.

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish