Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил


ИЛМЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ ҲАҚИДА



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/81
Sana22.06.2022
Hajmi1,33 Mb.
#693748
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   81
Bog'liq
Forobiy Fozil odamlar shahri

ИЛМЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ ҲАҚИДА
(Ҳудус ал-улум)
I БОБ
Билки, (оламда) субстанция (жавҳар) ва акци
-
денция (жавҳар бўлмаган, араз) ҳамда субстанция, 
акциденцияни яратувчи марҳаматли ижодкордан 
бошқа ҳеч нарса йўқдир.
Акциденцияни беш сезги ҳис этади, улар ўрта
-
сида ҳеч қандай восита йўқдир, масалан, кўриш 
ўзича рангни ҳис этади, шу билан у оқ ва қорани 
бир­биридан фарқ қилади; эшитиш ўзича ба
-
ланд ҳамда паст овозларнинг фарқини сезади; 
таъм­маза сезгиси турли таъмларни қабул қилади, 
ширин ва аччиқ таъмларнинг фарқини ажратади; 
тери сезгиси предметларнинг ҳолатини сезади ва 
уларнинг юмшоқ ёки қаттиқлик ҳолатини фарқ 
қила олади.
Субстанцияни фақат ақл қабул қилади ва бунда 
акциденция ақл учун воситачи бўлиб хизмат қила
-
ди. Ақл ранглар остида шу рангга эга бўлган нарса 
борлигини, овоз кетида овози келаётган нарса 
мавжудлигини билади, ақлнинг бошқа сезгилар 
билан муносабати ҳам шунинг кабидир.
Сўнг мен субстанция ва акциденциядан қандай 
қилиб илмларнинг келиб чиққанлиги ва қандай 
қилиб улар мустақил равишда мавжуд эканли
-
кларини исботлашга ўтаман.
1. Сонлар тўғрисида илмни келтириб чиқар-
ган сабабларни билиш ҳақида сўз.
Мен тасдиқлайманки, бирликлардан вужудга 
келувчи саноқсиз ва жуда кўп миқдорни ташкил 


270
қилувчи сон субстанцнянинг турли усуллар билан 
қисмларга ажралиши ва унинг турли бўлаклардан 
иборатлиги натижасида келиб чиққандир. Суб
-
станция ўз табиати жиҳатидан чексиз даражада 
бўлакларга ажралиб кета олишлиги сабаблиси, 
сон ҳам ўз табиати жиҳатидан чексиздир. Сон 
тўғрисидаги илм – бу субстанция бўлакларини 
бир­бирига кўпайтириш, бирини иккинчисига 
бўлиш, бирини иккинчисига қўшиш, бирини 
иккинчисидан айириш, агарда бу бўлакларнинг 
негизи бўлса, негизини топишга ва уларнинг муво
-
занатини аниқлашга қаратилган илмдир. Соннинг 
қандай келиб чиққанлиги, унинг вужудга келиши 
ва кўпайиши уни мустақил мавжудлик даража
-
сига олиб келган, имкониятдан воқеликка ҳамда 
йўқликдан борлиққа айлантирган сабаб нимадан 
иборат эканлиги юқорида айтилганлардан аниқ 
кўриниб турибди. Бу илмни юнон донишмандлари 
арифметика деб атайдилар.

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish