Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил


 Табиатшунослик илмини келтириб чиқар-



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/81
Sana22.06.2022
Hajmi1,33 Mb.
#693748
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   81
Bog'liq
Forobiy Fozil odamlar shahri

5. Табиатшунослик илмини келтириб чиқар-
ган сабабни билиш ҳақида сўз.
Мен айтаманки, субстанция баъзан қизаради, 
баъзан оқаради, баъзан узаяди, баъзан қисқаради, 
баъзан кўпаяди, баъзан камаяди, баъзан туғила
-
ди, баъзан ўлади, баъзан касал бўлади, баъзан 
соғаяди – шундай экан (субстанциянинг) бу ўзга
-
ришларини кўрсатиб бера оладиган илмга эҳтиёж 
туғилади. Бу илм бизга бундай ўзгаришларни, 
уларнинг қандайлигини, омиллари ва сабабларини 
кўрсатиб беради. Бу илм ёрдамида биз агарда ис
-
тасак зарарли натижаларнинг олдини оламиз ёки 
зарарли натижаларни кучайтира оламиз. Бу илм 
табиат тўғрисидаги, яъни ҳаракат ва ўзгаришлар 
тўғрисидаги илмдир.
Унинг келиб чиқишини қидирадиган бўлсак, 
биз тўрт унсур, хусусан – олов, ҳаво, сув ва туп­
роқ мавжудлигини аниқлаймиз. (Бу тўрт унсур) 
ой доираси остидаги субстанциянинг массасини 
ташкил қилади; уларнинг сифатлари тўртта, ху
-
сусан – иссиқ, совуқ, намлик ва қуруқлик – булар 
субтанциянинг акциденциясини вужудга келти
-
риб, ҳаракат ва ўзгаришни келтириб чиқаради 
(яъни, ҳаракат ва ўзгаришда бўлади).
Бу тўрт негиздан олдинги тўрт педагогик (тар
-
биявий) илмлар билан бир қаторда ой остидаги 
дунёга оид бўлган илм вужудга келди.
Илк донишмандларнинг кўрсатишларича, бу 
илм саккиз қисмдан иборатдир: булар прогности
-
ка (яъни, об­ҳаво илми), медицина, физикадан 
келиб чиқувчи нигромантия, образлар ҳақидаги 
илм, агрикультура, навигация, нарсаларнинг би
-
рини иккинчисига айлантириш тўғрисидаги илм 
бўлган алхимия ва ойналар тўғрисидаги илм.
Табиат тўғрисидаги бу илм педагогик илмларга 
нисбатан бой ва кенгдир. Бу илм энг кенг илм бў
-
либ, ўзидан олдин келувчи илмларга муҳтождир. 


274
Ўз фазилатлари ва ўрганиш тартиби жиҳатидан, 
хусусан, прогностика ва медицинани алоҳида кўр
-
сатиб ўтиш лозим. Олдинги илмларни эгалламай 
туриб, ҳеч ким бу илмларга ёндаша олмайди ва 
уларни тўлиқ ўргана олмайди.
Ой ости дунёдаги мутлақ субстанциянинг барча 
акциденцияларини билиш ҳамда кўпайиш ва ка
-
майиш асосида шакллари ўзгарувчан субстанция 
массасини тўлиқ билиш (табиат тўғрисидаги) бу 
илм билан тугайди.
Энди олий субстанциянинг массаси тўғриси
-
даги илм қолди, холос, чунки у (яъни, олий суб
-
станция)нинг жойлашуви ва акциденцияларини 
юқорида кўрсатилган илмлар ўрганади: олий 
субстанция деганда мен табиий ҳаракат билан 
ҳаракатланувчи ва айланувчи сферани тушуна
-
манки, бу сфера марҳаматли Худонинг қудрати, 
донолиги ва иродасига кўра бу дунёнинг тузили
-
шига ёрдам беради.
Табиат тўғрисидаги илмнинг қандай ва қаердан 
келиб чиққанлиги юқоридагилардан маълумдир.

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish