ФОРОБИЙ ҲИКМАТЛАРИ
Маданий жамият ва маданий шаҳар (ёки мам
-
лакат) шундай бўладики, шу мамлакатнинг аҳо
-
лисидан бўлган ҳар бир одам касбҳунарда озод,
ҳамма баббаробар бўлади, кишилар ўртасида
фарқ бўлмайди, ҳар ким ўзи истаган ёки танла
-
ган касбҳунар билан шуғулланади. Одамлар чин
маъноси билан озод бўладилар. Бири иккинчисига
хўжайин бўлмайди. Одамларнинг тинчлик ва эр
-
кинликларига халақит берувчи султон (яъни, под
-
шоҳ) бўлмайди. Улар орасида турли яхши одатлар,
завқлаззатлар пайдо бўлади.
Уларнинг ўзларидан сайланган раҳбар ёки
бош лиқлар ҳокими мутлақ бўлмайди. Улар одам
-
лар ичидан кўтарилган, синалган энг олижаноб,
раҳбарликка лойиқ кишилар бўладилар. Шунинг
учун бундай раҳбарлар ўз сайловчиларини тўла
озодликка чиқарадилар, уларни ташқи душ
-
мандан муҳофаза қиладилар. Бундай раҳбарлар
ҳаммага баробар муносабатда бўладилар, ҳатто
ҳамманинг манфаатини ўзларининг манфаатла
-
ридан ортиқ кўрадилар, умумнинг манфаати учун
ўзларининг шахсий манфаатларидан кечадилар,
халқ манфаа ти учун ўзларидаги кучғайрат ва
бойликларни аямайдилар.
Аммо баъзи шаҳар (ёки мамлакат)лар бўладики,
уларда бутун халқнинг фикризикри, ақлидроки
бойлик тўплаш, молдунё орттиришга қаратилган
бўлади. Улардан чиққан раҳбарлар ҳам раҳбар
-
ликни молдунёни кўпайтиришда деб биладилар.
Шунинг учун ҳам улар эртакеч молдунё тўплаш
ҳаракатида бўладилар. Бундай раҳбарларнинг қўл
остида ишлаган шаҳар халқларида турли бузуқ
281
одатлар, шаҳвоний нафс, бирбирини кўролмаслик,
бирбирларни талаш, душманлик, низожанжаллар
пайдо бўлади. Ана шундай шаҳар халқларидан хис
латлари, майллари турлича бўлган авлод туғилади
* * *
Инсон яхши тарбия кўрмаган ва турмушда
тажриба орттирмаган бўлса, у кўп нарсаларни
назарга илмайди ва улардан жирканади.
* * *
Ҳар кимки илмҳикматни деса, уни ёшлигидан
бошласин, соғсаломатлиги яхши бўлсин, яхши
ахлоқ ва одобли бўлсин, сўзининг уддасидан чиқ
-
син, ёмон ишлардан сақлансин, хиёнат, макр ва
ҳийладан узоқ бўлсин, диёнатли бўлсин, барча қо
-
нунқоидаларни билсин, билимдон ва нотиқ бўлсин,
илмли ва доно кишиларни ҳурмат қилсин, илм ва
аҳли илмдан молдунёсини аямасин, барча реал,
моддий нарсалар тўғрисида билимни эгалласин.
* * *
Ақлли деб шундай кишига айтамизки, унда ўт
-
кир зеҳнидрок бўлиши билан бирга фазилати ҳам
бўлсин. Бундай киши ўзининг бутун қобилияти ва
идрокини яхши ишларни амалга оширишга, ёмон
ишлардан ўзини сақлашга ва тортишга қаратган
бўлмоғи лозим. Шундай одамнигина ақлли ва
тўғри фикр юритувчи деб аташ мумкин.
Ақлли деб шундай кишиларга айтиладики, улар
фазилатли, ўткир мулоҳазали, фойдали ишларга бе
-
рилган, зарур нарсаларни кашф ва ихтиро этишда
зўр истеъмолга эга: ёмон ишлардан ўзини четга олиб
юрадилар. Бундай кишиларни оқил дейдилар. Ёмон
ишларни ўйлаб топиш учун зеҳнидрокка эга бўл
-
ганларни ақлли деб бўлмайди, уларни айёр, алдоқчи
деган номлар билан атамоқ лозим.
282
* * *
Дунёда сабаблари жуда ҳам узоқда бўлган ва
шунинг учун ўрганилмаган ҳодисаларнинг мав
-
жудлигини инкор этиб бўлмайди. Одамлар бундай
ҳодисаларни тасодифан воқеъ бўлган номаълум,
лекин мумкин бўладиган ҳодиса деб биладилар.
Масалан, қуёш нури нам ер устидан йўналса, ун
-
дан кўп буғ кўтарилади, булутлар вужудга келади
ва ёмғир, ҳаво бузилади, тирик жисмлар чириб
парчаланади, айримлари ўлади.
* * *
Табиблик касбининг мояси – инсон тани ва
унинг аъзосидир. Унинг мақсади шу аъзолар учун
керакли бўлган соғломликни ҳосил қилиш ва улар
-
ни касал бўлишдан сақлашдир.
Табиблик учун зарур бўлган фаолият агар киши
соғ экан, унинг соғлиғини давом эттиришдир, агар
у касал бўлса, соғлиғини тиклашдир. Бу ишни
асбоб ва воситаларсиз амалга ошриш мумкин
эмас. Табиблар соғлиқни, касалликнинг турларини
аниқлайдилар ва шу касалликларнинг ҳар бири
учун доридармон топадилар.
Табиблик ҳунари етти турли билимни ўз ичига
олади:
1) инсон аъзоларини айримайрим ўрганиш;
2) саломатлик ҳолати ва турларини, уларнинг
таъсирланиши, ўзгаришини билиш;
3) турли касалликларнинг сабаблари ва улар би
-
лан боғлиқ бўлган тасодифий ҳодисаларни ўрганиш;
4) саломатлик ва касалликнинг белгилари, са
-
баблари, далиллари ҳам бутун баданда, айрим
аъзода кўринадиган касаллик аломатларини ўр
-
ганиш ва билиш;
5) содда ва мураккаб дориларни билиш ва
табиблик ҳунарида ишлатиладиган асбобларни
ўрганиш ва ишлата олиш;
283
6) соғлом баданда саломатликни сақлаш учун
зарур бўлган қонунқоида, ҳаракатларни ўрганиш
ва билиш;
7) баданда соғликсаломатликни тиклаш учун
зарур бўлган қонунқоида ва шу ҳаракатларни
билиш.
* * *
Мавжудот ҳақидаги билим қўлга киритилса,
шу ҳақда таълим берилса, мавжудотдан бўлган
нарсанинг зоти билинса, нарсанинг маъноси ту
-
шунилса, ишончли далилҳужжатлар асосида шу
нарса ҳақида мияда бир турли ишонч ва тасаввур
пайдо бўлса, мана шу маълумотга доир фанни
фалсафа деймиз...
Фалсафа билими очиқойдин ишончли да
-
лилҳужжатларга эга бўлади. Одамлар фалсафа
йўли билан исбот этилган мавжуд нарса ҳақида
тўла ишонч ва қаноатга эга бўладилар.
...Файласуфнинг хулқатвори, ахлоқи ҳам ўз
касбига лойиқ бўлиши керак. Шунингдек, ўз
халқининг раъйини ва ўз халқида бўлган энг яхши
урфодатларни қаттиқ тутган бўлиши керак.
...Файласуф бўлмоқчи бўлган одам ўз ахлоқи ва
хислатлари билан бу айтилган шартларга жавоб
бера олса, шундан кейин у фалсафа билимини
ўрганишга ва уни бошқаларга ўргатишга кири
-
шуви мумкин.
* * *
Энди инсоннинг касбҳунар ва санъатдаги
фазилатига келсак, бу фазилат туғма эмасдир,
акс ҳолда унинг фикрий фазилатида мутлақо куч
ва улуғлик бўлмас эди. Агар касбҳунар фазила
-
ти туғма бўлганда, подшоҳлар ҳам ўзлари истаб
ва ҳаракат қилиб эмас, балки подшоҳлик уларга
фақат табиий равишда муяссар бўлган, табиат
талаб қилган табиий мажбурият бўлиб қолар эди.
284
Назарий ва буюк фикрий фазилат, улуғ туғма фа
-
зилат ва улуғ (касбҳунар) фазилати одатмалака
бўлиб қолган одамда бу фазилатлар иродани ҳосил
қилишнинг ва одатга айлантиришнинг сабаби
бўлади. Бундай одамлар чексиз ва жуда кучли
табиат ва ирода эгаларидирлар.
Агар инсонда мана шундай гўзал хусусиятлар ёки
фазилатлар бирлашса, уйғунлашса, шундан сўнг у
ўзидагидек гўзал фазилат ва иродани халқлар ва
шаҳар аҳлларида ҳосил қилиш йўлини ўрганиши
керак. Лекин халқлар ва шаҳар аҳлларида ахлоқ,
одоб, расмрусум, касбҳунар одат ва иродани
ҳосил қилиш учун инсондан зўр куч ва қудрат та
-
лаб қилинади. Бу икки йўл билан, яъни таълим ва
тарбия йўли билан ҳосил қилинади. Таълим деган
сўз халқлар ва шаҳарликлар ўртасида назарий
фазилатни бирлаштириш, тарбия эса шу халқлар
ўртасидаги туғма фазилат ва амалий касбҳунар
фазилатларини бирлаштириш деган сўздир.
Таълим сўз ва ўргатиш билангина бўлади. Тар
-
бия эса амалий иш ва тажриба билан ўрганишдир,
яъни шу халқ, шу миллатнинг амалий малакалар
-
дан иборат бўлган ишҳаракатга, касбҳунарга
берилган бўлишидир. Агар улар иш, касбҳунарга
берилган бўлсалар, касбҳунарга қизиқсалар, шу
қизиқиш уларни бутунлай касбҳунарга жалб
этса, демак, улар касбҳунарнинг чинакам ошиғи
бўладилар.
Мақсадни амалга оширишда жаҳд ва ғайрат
мўлжалланган ишни бажаришда зўр таъсирга
эгадир. Назарий билимларни ё устозлар ёки ҳик
-
матлар ўргатадилар.
* * *
Ёшлар юқорида айтиб ўтилган нарсалар:
касбҳунар, иш тажриба, жаҳд ва ғайратга эга
бўлганлари ва шу нарсаларни ўз вужудларида
285
сингдирганларидан сўнг уларни астасекин эгал
-
лай борадилар ҳамда юқорида айтиб ўтилган
фазилатларни аниқлаб бориб, назарий билим
-
ларнинг ҳаммасида мантиқий фикрлаш йўлини
ишлатишга одатланадилар. Шу тартибда болалар
-
га ўргатиш йўли билан улар камолга етгунча ана
шу фазилатлар аниқланади ва тарбия қилинади.
* * *
Амалий фазилатлар ва амалий санъат (касбҳу
-
нар)лар ва уларни бажаришга одатланиш маса
-
ласига келганда, бу одатда икки йўл билан ҳосил
қилинади: булардан биринчиси – қаноатбахш сўз
-
лар, чорловчи, илҳомлантирувчи сўзлар ёрдамида
ҳосил қилинади, малакалар вужудга келтирилади,
одамдаги ғайрат, қасдинтилиш ҳаракатга айлан
-
тирилади.
Иккинчи йўл (ёки усул) – мажбур этиш йўли. Бу
усул гапга кўнмовчи қайсар шаҳарликлар ва бошқа
саҳройи халқларга нисбатан ишлатилади. Чунки
улар ўз истакларича сўз билан ғайратга кирадиган
-
лардан эмаслар. Улардан бирортаси назарий билим
-
ларни ўрганишга киришса, унинг фазилати яхши
бўлади. Касбҳунарларни ва жузъий санъатларни
эгаллашга интилиши бўлмаса, бундай одамларни
мажбур этмаслик керак. Чунки шаҳар халқларига
тарбия беришдан мақсад – уларни фазилат эгаси
қилиш ва санъат аҳлларига айлантиришдир.
Дарҳақиқат, ҳар бир моддий нарса, сўзсиз, ўз вужу
-
дига, ўзига хос бўлган мартаба – энг юксак камолотга
эришиш учун борлиққа келган. Инсонга хос бўлган бу
камолотнинг номи энг етук бахтсаодат деб аталади.
Бу бахтсаодат шу юксак камолотга эришиш йўлида
бўлган ҳар турли жузъий нарсаларни ўзида бирлашти
-
ради. Жузъий нарсалар энг етук бахтсаодатга олиб бо
-
рувчи фазилатли санъат (касбҳунар)лардир. Халқлар
ва шаҳар аҳлларини тарбиялаш учун касбҳунарни
286
эгаллашга ва камолотга эришишга ўз ихтиёрларича
ҳавас билан интилган кишилар ҳақиқий фазилат
эгалари, ҳақиқий санъат аҳлларидир.
Ҳар бир инсон ўз табиати билан шундай тузилган
-
ки, у яшаш ва олий даражадаги етукликка эришмоқ
учун кўп нарсаларга муҳтож бўлади, у бир ўзи бун
-
дай нарсаларни қўлга кирита олмайди, уларга эга
бўлиш учун инсонлар жамоасига эҳтиёж туғилади...
Шу сабабли яшаш учун зарур бўлган, кишиларни
бирбирларига етказиб берувчи ва ўзаро ёрдамла
-
шувчи кўп кишиларнинг бирлашуви орқалигина
одам ўз табиати бўйича интилган етукликка эришуви
мумкин. Бундай жамоа аъзоларининг фаолияти бир
бутун ҳолда уларнинг ҳар бирига яшаш ва етуклик
-
ка эришув учун зарур бўлган нарсаларни етказиб
беради. Шунинг учун инсон шахслари кўпайдилар
ва ернинг аҳоли яшайдиган қисмига ўрнашдилар,
натижада инсон жамоаси вужудга келди.
* * *
Одамларга нисбатан уларни бирлаштирувчи
бошланғич асос инсонийликдир, шунинг учун
ҳам одамлар инсоният туркумига кирганликлари
туфайли ўзаро тинчликда яшамоқлари лозим.
* * *
Ўзида ўн икки туғма хислатни бирлаштирган
кишигина ахлоқли одам бўла олади:
(биринчидан), бундай одамнинг барча аъзолари
шу даражада мукаммал тараққий этган бўлиши
зарурки, у бу аъзолари билан бажармоқчи бўлган
барча ишларини осонлик билан амалга ошира олсин;
(иккинчидан), барча масалани, муҳокама ва
мулоҳазани тездан ва тўғри тушуна оладиган,
унинг маъносини англай оладиган, сўзловчининг
мақсади, айтилган фикрининг чинлигини тезда
пайқай оладиган бўлсин;
287
(учинчидан), хотираси жуда бақувват бўлсин,
кўрган, эшитган, сезган нарсаларининг бирорта
-
сини ҳам эсидан чиқармай, ёдида сақлаб қола
-
диган бўлсин;
(тўртинчидан), зеҳни шу даражада тез ва ўткир
бўлсинки, бирор нарсанинг аломатини сезиши
билан бу аломат нимани билдиришлигини тездан
билиб олсин;
(бешинчидан), сўзлари аниқ бўлсин, фикрини
ва айтмоқчи бўлган мулоҳазаларини равон ва
равшан баён эта олсин;
(олтинчидан), билиш ва ўқишга муҳаббати
бўлсин, ўрганмоқчи бўлган билимини чарчашни
сезмасдан осонлик билан ўзлаштира олсин;
(еттинчидан), овқатланишда, ичимлик истеъмол
этишда очкўз бўлмасин, табиати қимор ўйинла
-
рини ўйнашдан узоқ бўлсин ва улар келтирадиган
хурсандликдан жирканадиган бўлсин;
(саккизинчидан), ҳақиқатни ва ҳақиқат тараф
-
дорларини севадиган бўлсин, ёлғон ва ёлғончилар
-
га нафрат билан қарайдиган бўлсин;
(тўққизинчидан) руҳининг ғурури ва виждони
-
ни қадрлайдиган бўлсин, унинг руҳи ўз табиати
билан паст ишлардан юқори ва олижаноб ишларга
ишлатиладиган бўлсин;
(ўнинчидан), дирҳам, динор ва шу каби турмуш
буюмларига жирканиш билан қарасин;
(ўн биринчидан), ўз табиати билан адолатни
севадиган ва адолат учун курашувчиларга, адо
-
латсизликка, жабрзулм ўтказувчиларга нафрат
билан қарайдиган бўлсин, ўз одамлари ва бош
қаларга адолатли бўлсин, гўзал ва яхши ҳисоб
ланган нарсаларни барчага тақдим этган ҳолда
одамларни адолатга тарғиб этадиган, адолатсиз
оқибатларини йўқотадиган, уларга йўл қўймай
-
диган бўлсин;
288
(ўн иккинчидан), адолатли бўлсин, аммо қай
-
сар бўлмасин, адолат олдида қайсарлик қилиб,
ўзбилармонликка берилмасин, лекин ҳар қандай
адолатсизлик, пасткашлик олдида лафзли бўлсин,
ўзи зарур деб билган нарсасини амалга оширишда
қатъийлик кўрсатсин, қўрқмас, жасур бўлсин,
қўрқиш ва ожизликни билмасин.
Ҳақиқий бахтга эришиш мақсадида ўзаро ёр
-
дам қилувчи кишиларни бирлаштирган шаҳар
– фазилатли шаҳардир, бахтга эришиш мақса
-
дида бирлашган кишилар жамоаси – фазилатли
жамоадир.
Бахтга эришиш мақсадида ўзаро ёрдам берган
халқ – фазилатли халқдир. Шу тартибда барча
халқлар бахтга эришиш учун бирбирларига ёрдам
берсалар, бутун ер юзи фазилатли бўлади.
* * *
Одамзот ибтидосидан бўлмиш қувватлар, ма
-
салан, сўзлаш қуввати, танлаш қуввати, хаёл
қуввати, сезиш қувватларидир. Булардан сўзлаш
қуввати шундай қувватки, унинг ёрдамида ин
-
сон билим ва ҳунар эгаллайди, унинг ёрдамида
хулқатворидаги хунук ва гўзал ҳаракатларни
ажрата билади ва бажарилиши зарур бўлганбўл
-
маган ишларни адо этади, шу билан бирга зарарли
ёки фойдали нарсани, лаззатли ва аччиқ нарса
-
ларни фаҳмлайди.
Танлаб олиш хосиятига келсак, бунинг ёрда
-
мида инсон бирор нарсани истайди ёки ундан
қочади, унга берилади ёки ундан жирканади,
ундан таъсирланади ёки тортинади. Бунинг на
-
тижасида нафрат ва муҳаббат, дўстлик ва душ
-
манлик, қўрқинч ва қўрқмаслик, ғазаб ва розилик,
шаҳват ва миннатдорлик каби ҳистуйғуга оид
ҳолатлар пайдо бўлади. Хаёл этиш хосияти эса
ҳис этилган, сезилган нарсалар кўздан йўқолган
-
289
дан кейин унинг шакли ва қиёфасини хотирада
сақлаб қолишдир. Уйқу ёки уйғоқлик пайтларида
бу қиёфаларнинг қўшилиб кетиши ёки бўлиниб,
ажралиб кетиши натижасида уларнинг баъзилари
чин ва баъзилари ёлғон бўлади.
Ҳис этиш (сезиш маъносида –
Do'stlaringiz bilan baham: |