Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/81
Sana22.06.2022
Hajmi1,33 Mb.
#693748
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   81
Bog'liq
Forobiy Fozil odamlar shahri

М.X.
) хусусият
-
ларининг фаолияти беш хилдир (кўриш, эшитиш, 
ҳид сезиш, таъм­маза билиш ва тери сезгиси – 
М.X.
). Таъм билиш сезгиси билан инсон ширин ва 
аччиқни бир­биридан ажратади, аммо гўзаллик 
билан хунукни, зарар билан фойдани ажрата 
олмайди.
Инсон бахт­саодат нимадалигини тушунган 
бўлса­ю, унга эришишни мақсад қилиб олмаса, 
ғоя ва хоҳишига айлантирмаган бўлса, унга 
нисбатан озгина бўлса­да шавқ ва завқ сезмаса, 
истак ва мулоҳазасини, куч ва қувватини бошқа 
нарсаларга сарфласа, бу қилмишлари ёмон ва 
ноўриндир...
Инсонлик моҳияти ҳақиқий бахт­саодатга 
эришув экан, инсон бу мақсадни ўзининг олий 
ғояси ва истагига айлантириб, бу йўлда барча 
имкониятлардан фойдаланса, у бахт­саодатга 
эришади.
* * *
Кишилар жисмоний ва туғма қобилият, куч­қув
-
ватда бир­бирларидан ортиқ­кам бўладилар.
Кишилар ўз даражаларида бир­бирларидан ор
-
тиқ­кам бўладилар. Бу даража уларнинг касб­ҳу
-
нар ва билимларининг ортиқ­камлигида ифода
-
ланади.
Бир жинсдаги касб­ҳунар ва билимларнинг ор
-
тиқ­камлигига қараб одамлар маълум хислат – фа
-
зилат касб этадилар. Бу фазилатлар кишилардаги 
истеъмол ва қобилият даражаси етук ва нуқсонли 


290
бўлишига боғлиқдир. Таълим­тарбия аҳллари ҳам 
билимларининг даражасига қараб бир­бирларидан 
фарқ қиладилар, ортиқ­кам бўладилар. Уларнинг 
баъзи бирларида кашф, ихтиро қуввати бўлмайди, 
баъзиларида эса бу қувват камроқ бўлади.
* * *
Инсоний вужуддан мақсад – энг олий бахт­сао
-
датга эришувдир; аввало у бахт­саодатнинг нима 
ва нималардан иборат эканлигини билиши, унга 
эришувни ўзига ғоя ва энг олий мақсад қилиб 
олиши, бутун вужуди билан мафтун бўлиши керак. 
Кейин бу бахт­саодатга олиб борадиган иш­амал 
ва воситаларнинг нималардан иборат эканлиги
-
ни билиб олиши зарур. Сўнгра эса бахт­саодатга 
эриштирадиган ишларни шахсан бажаришга 
киришмоғи лозим бўлади.
Бахт­саодатга эришув ва туғма қобилиятлар
-
нинг ривожланиши ўз­ўзича бўлавермайди, балки 
бу масалада қандайдир бир муаллим ёки раҳбарга 
муҳтожлик туғилади.
Ўзидан бошқаларга раҳбарлик қилиш, уларни 
бахт­саодатга эришув даражасига кўтариш ҳам 
ҳар кимнинг қўлидан келавермайди. Кимда би
-
ровни бахт­саодатга эриштириш, зарур бўлган 
иш­ҳаракат кабиларга руҳлантира олиш қобилия­
ти бўлмаса ва бу иш­ҳаракатни бажара олишга 
қудратсиз бўлса, бундай одам сира ҳам раҳбар 
бўла олмайди.
Баъзан раҳбарлар бир шаҳарнинг соҳибкори, 
шаҳар халқи ҳаётига тегишли ишларда тадбиркор 
бўладилар. Улар бу йўл­йўриқларни ўтмишда кеч
-
ган бошлиқлардан ўрганадилар, лекин шу билан 
бирга, раҳбар келажак учун ўтмишдаги расм­ру
-
сум, йўл­йўриқларни ислоҳ қилишни лозим ва 
фойдали топса, турмуш шароити тақозосига қараб 
уларни ўзгартиради. Шунингдек, ёмон одатларни 


291
ўзида ифодаловчи ўтмишни ҳам ўзгартирмоғи ке
-
рак. Акс ҳолда ўтмишнинг талабларига риоя этиб, 
унинг кайфияти сақланса, турмушда ҳеч қандай 
енгиллик, ўзгариш ва ўсиш ҳам бўлмайди.
* * *
Шаҳар аҳлларида вужудга келган бахт­саодат 
уларнинг жисмоний ҳаракатлари натижасида 
қўлга киритилган фазилатнинг ортиқ­камлигига 
қараб бўлади, улардаги эришилган завқ­лаззат
-
нинг ортиқ­камлиги ҳам шу тахлитда бўлади.
Ўтмишдагилар ўзларида бўлган завқ­нашъа, 
лаззатни ўзларидан кейин келадиган авлод 
орқали наслдан­наслга қолдириб келадилар. Шу 
тартибда вақт ва замон ўтиши билан кишиларда 
завқ устига завқ, нашъа устига нашъа қўшилиб, 
улардаги лаззатланиш, завқланиш объекти орта 
боради. Мана бу ҳолни биз фаровонлик, ҳақиқий 
бахт­саодат деб тасвирлаймиз.
Бахт­саодатга эришув йўлида нимаики (ахлоқ, 
касб­ҳунар кабилар) ёрдам берса, уни сақламоқ ва 
мустаҳкамламоқ, нимаики зарарли бўлса, уни фой
-
дали нарсага айлантиришга ҳаракат қилмоқ зарур.


292

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish