Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/81
Sana22.06.2022
Hajmi1,33 Mb.
#693748
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   81
Bog'liq
Forobiy Fozil odamlar shahri

ШАРҚ АЛЛОМАЛАРИ
ФОРОБИЙ ҲАҚИДА
БАЙҲАҚИЙ ФОРОБИЙ ҲАҚИДА
Заҳириддин Абулҳасан Али ибн Абулқосим Зайд 
ал­Байҳақий (вафоти 565/1169) ҳам Форобий 
даврига яқин арабийнавис муаллифлардан бири, 
олимлар таржимаи ҳолига бағишланган «Татимат 
сивон ал­ҳикма» асарининг муаллифи. (Бу «Масъуд 
тарихи»ни ёзган Абул­фазл Байҳақий эмас.) Абу 
Сулаймон Муҳаммад ибн Тоҳир ибн Баҳром ас­Си
-
жизий (баъзи манбаларда ас­Сижистоний – 983 
йили ҳаёт бўлган)нинг «Китоб сивон ал­ҳикма» 
(«Ҳикмат сандиғи» китоби)га қўшимча қилган. 
Шу қўшимча китоб ҳозирча маълум, лекин унинг 
асли «Ҳикмат сандиғи»нинг ўзи давримизгача 
етиб келган­келмаганлиги номаълум. Юқорида 
зикр қилганимиз «Ҳикмат сандиғига қўшимча» 
(арабча номи «Татимат сивон ал­ҳикма») китоби 
1932 йили Лаҳорда нашр этилган. Муаллиф бу 
китобида Форобий ҳақида маълумотлар бериб 
кетишга ҳаракат қилган.
Бу ерда арабчадан таржима қилиб келтирилган 
маълумотлар Форобий ҳақидаги мавжуд билими
-
мизни бироз бўлса­да кенгайтириши ва у ҳақидаги 
тасаввуримизни бойитиши мумкин. Айниқса, Фо
-
робийнинг ўлими ҳақида келтирилган маълумот
-
лар бошқа ҳеч қайси манбаларда келтирилмаган.
Заҳириддин ал­Байҳақий ёзади:
Шайх Абу Наср ал­Форобийнинг оти Муҳаммад 
ибн Муҳаммад ибн Тархон бўлиб, асли Туркистон
-
нинг Фороб деган жойидан. «Иккинчи муаллим» деб 


293
тахаллус олган. Ислом ўлкалари олимлари орасида 
ундан олдин бунчалик ўткир одам бўлмаган эди.
Айтишларига қараганда, ҳакимлар аслида 
тўртта бўлган, иккитаси исломдан олдин чиққан, 
улар Арасту ва Искандар (Афрудусий) бўлишган, 
иккитаси ислом даврида етишган, улар Абу Наср 
билан Абу Али ибн Синодир.
Абу Насрнинг вафоти билан Абу Алининг туғу
-
лиши орасида ўттиз йил фарқ бор. Абу Али бўлса 
Абу Насрнинг китоблари орқали унга шогирд 
саналган. Абу Али ибн Сино: «Мен «Мо баъда ат 
табиа» – «Метафизика» китоби мақсадларини ту
-
шунолмай, диққат бўлиб юрардим, бир куни Абу 
Насрнинг бу борадаги китобини топиб қолдим, 
бундай китоб топганимдан хурсанд бўлиб, худога 
шукур қилиб, атайлаб рўза тутдим, фақирларга 
хайр­садақа улашдим», дейди.
* * *
Абу Насрнинг асарлари кўп, уларнинг кўпчи
-
лиги Шомда мавжуд, лекин уларнинг баъзилари 
Хуросонда ҳам бор.
Шунингдек, Абу Насрнинг кўп рисолалари бўл
-
ган. Мен Рой шаҳридаги нақиблар
1
бошлиғининг 
кутубхонасида бу кишининг асарларини кўрдим. 
Абу Насрнинг шундай асарлари ҳам бор экан
-
ки, ҳатто улар ҳақида ҳеч қачон эшитмаган ҳам 
эканмиз. Яна шуниси ҳам борки, китобларнинг 
кўпчилиги Абу Насрнинг ўз хати билан ёзилган ёки 
унинг шогирди Абу Закариё Яҳё ибн Адийнинг
2
қўли билан кўчирилган эди.
«Китоб ахлоқ ал­ҳукамо»
3
– «Ҳакимлар ахлоқи 
ҳақида китоб»да ёзилишига қараганда, шон­шав
-
1
Ўрта асрларда қабила ёки уруғ бошлиғи, йўлбошчиси, 
доҳийси нақиб деб аталган.
2
Абу Закариё Яҳё ибн Адий 894–975 йиллар орасида яшаган.
3
«Китоб ахлоқ ал­ҳукамо» – муаллифи аниқланмаган.


294
катли Исмоил ибн Аббод ибн Аббос
1
олимга яқин 
бўлиш ниятида Абу Насрнинг ўз ҳузурига келиши
-
ни сўраган, ҳатто унга совға­тортиқлар юборган. 
Лекин Абу Наср уларни қабул қилиш у ёқда турсин, 
ҳатто ҳеч нарсасига тегмай, эгасига қайтариб 
юборган экан. Абу Наср кўп ўлкаларни кезиб, 
ниҳоят Рой шаҳрига етиб келибди. Шунда унинг 
эгнида кир, жулдир тўни, бошида ола қалпоғи, 
кўриниши ҳам турклар каби, паканадан келган 
бир одам эканини кўрдилар.
Ўша кезларда Соҳиб
2
ўз одамларига, кимда­
ким менга Абу Насрни кўрсатса, ё уни менинг 
ҳузуримга чақириб кела олса, мен унга бойиб 
кетадиган даражада кўп мол­дунё бераман, деб 
юрар экан. Бу пайтларда шундай бўлибдики, 
Абу Наср қўққисдан ўзини танитмай, кимлигини 
билдирмай, тўппа­тўғри унинг йиғилишига кириб 
қолибди. Соҳибнинг йиғилишида улфатлари, хиз
-
матчилари, зариф одамлар ҳамда ўйинчи­маш
-
шоқлар тўпланган экан.
Шунда улар ичкарига билдирмай кириб қолган 
бегона одамни кўришиб, буни қўйиб юборган 
дарвозабонни айблашибди ва маломат ўқини унга 
отишибди. Ўша йиғинда бўлганларнинг ҳаммаси 
Абу Насрнинг кийимидан кулишибди. Абу Наср 
кўпчилик олдида шундай изза бўлишига қарамай, 
бардош билан бундай озорлик чанг­тўзонида кўзи
-
ни юмиб, бир жойга ўтириши билан улар кўнгли 
тинчиб, орадаги ичкилик кайфи унинг бундай 
аҳволда кирганини ҳам унуттирибди. Шунда қа
-
даҳлар айланган, бошлар ширакайф бўлган чоғ 
машшоқлар куй чалиб, ҳамма шодон чақ­чақла
-
шиб ўтирган экан.
1
Соҳиб – Бувайҳийлар вазири Абу­л­Қосим Исмоил ибн 
Аббод ас­Соҳиб (938–995); ўз даврида етишган олим ва фо
-
зилларга ўз эътибори билан шуҳрат қозонган шахс.
2
Соҳиб – 2­изоҳда айтилган вазир назарда тутиляпти.


295
Абу Насрнинг ёнида бир мусиқа асбоби бор 
экан. Унда у шундай бир ажиб куй чалибдики, ҳат
-
то ундан чиққан майин савт­наво эшитувчиларни 
элитиб, ухлатиб қўйибди. Куй элитганидан улар 
ҳатто бетоқат бўлиб, ўзидан кетиб қолай дебди.
Одамларнинг айтишларига қараганда, Абу Наср 
доимо ёнида ўзи ясаган шундай мусиқа асбобини 
олиб юрар экан. Шунда у бир уд (най)га «Абу Наср 
ал­Форобий ҳузурингизга келган эди, сизлар унинг 
устидан кулдинглар, у сизларни ухлатиб, ғойиб 
бўлди» деб ёзиб қўйибди. Кейин Абу Наср ҳеч кимга 
билдирмай Рой шаҳридан Бағдодга қараб жўнаб 
қолибди.
Даврада ўтирганлар бир маҳал ўзларига келиб, 
кўзларини очиб ажойиб куйдан ажабланибдилар, 
лекин уни чалган жулдир кийган бегона одамни 
даврада кўришмабди. Улар шундай ажойиб нағма 
чаладиган одам кетиб қолганидан афсусланибди
-
лар. Соҳиб ўз одамларига: «Энди қадаҳларни унинг 
номи билан айлантиринглар­чи, зора давра уни 
ёнимизга қайтариб келтирса»
3
, дебди. Шунда маш
-
шоқлар куйлаб, созандалар удини қўлига олгач, 
уларнинг бири: «эй Соҳиб, ҳалиги киши менинг 
удимга бир нарса ёзиб кетибди», дебди. Соҳиб 
қараса, чиндан бир нарса ёзилган. У мусиқа асбо
-
бидан Абу Насрнинг юқоридаги гапини ўқибди.
Соҳиб хатни ўқибди­ю, кўпдан кўришни ва 
суҳбатлашишни орзу қилиб юрган Абу Наср Форо
-
бий келиб кетганини пайқамаганидан хафа бўлиб 
кетибди. Жаҳли чиқиб, ҳатто ёқасини ҳам йиртиб 
юборибди, овоз чиқариб бақирибди, кейин ўз одам
-
ларига, у кишини топиб келинглар, деб буюрибди. 
Соҳиб одамлари Абу Наср тугул унинг дом­дарагини 
ҳам топишолмабди. Шу билан Соҳиб ўша пайтда 
3
Бу ерда муаллиф фикрича, Соҳиб «обдаста гардон»га 
ўхшаган бир ром қилиб, Форобийни қайтариб келтиришни 
айтмоқчи.


296
Абу Наср билан суҳбатлашолмай, фурсатни қўлдан 
бериб қўйганидан умр бўйи пушаймон бўлибди. 
* * *
Раҳматлик устозимдан эшитгандим. Абу Наср 
Дамашқдан Асқалонга
1
сафар қилган экан. Йўлда 
уни қароқчилар тутиб олибди. Шунда Абу Наср: 
«Майли, менинг уловим, кийим­кечагимни олинг­
лар­у, ўзимни қўйиб юборинглар», деган экан, 
лекин йўлтўсарлар бунга кўнишмабди, уни ўлди
-
ришга чоғланишибди. Ноилож Абу Наср қочишга 
тушибди. Қароқчилар қувиб етиб уни тутиб ўл
-
диришибди. Бу оғир мусибатдан Шом амирлари 
кўп таассуф қилибдилар, дарҳол йўлтўсарларни 
топтиришибди. Абу Насрни кўмиб, қабрига ёғоч 
қоқиб, ўғриларни ўша ёғочга осишибди.
Бошқа ривоятда айтилишича, Абу Наср ха
-
фақон касалига гирифтор бўлганмиш. У яланғоч 
бўлиб, Дажла (Тигр) дарёси бўйидан ўтиб кетаётиб, 
хурмоқоқ сотаётган одамга дуч келган эмиш. Шун
-
да Абу Наср қоқфурушга қараб:
– Хурмони қандай сотаяпсан? – деб сўраган 
экан, қоқфуруш унга қўпол жавоб қилибди. Абу 
Наср унинг қўполлигига жавобан бир тарсаки 
солганмиш­да:
– Мен сендан қандай сотаётибсан деб сўрасам, 
сен қўполлик билан мунчадан деб жавоб бера
-
япсан­а, – дебди.
Яна айтишларича, бу киши Абу Наср ал­Форо
-
бий эмас, балки Абу Наср табиб ас­Самарқандий 
деган киши эмиш. Тағин ҳам худо билади.
* * *
Ҳаким Абу Наср ал­Форобий айтган:
Кимки ҳикмат илмига киришмоқчи бўлса, у ав
-
вало, ёш бўлиши, яхши мижозлик, ҳар томонлама 
1
Асқалон – Фаластиннинг жанубидаги шаҳар.


297
одоб илмини ўрганган одам бўлиши керак. Аввало 
ундай киши қуръон, тил ва қонуншунослик илмини 
эгаллаши керак. Ундай киши одамларга меҳрибон, 
покиза, тўғри сўз бўлиши, фисқу фужур, гина, хиё­
нат, макр ва ҳийладан холи бўлиши керак.
Илмга киришган киши тирикчилик масаласида 
хотиржам бўлиши керак.
Ҳикмат илмига киришмоқчи бўлган киши илм 
ва илм соҳибларини ҳурматлайдиган бўлиши керак. 
Ундай кишининг назарида илм ва илм аҳли бошқа 
ҳар қандай нарсадан устун бўлмоқлиги керак.
Киши илмни касб, ҳунар қилиб олмаслиги ва уни 
мол­дунё топиш воситасига айлантирмаслиги керак.
Кимки шунинг тескарисини қилар экан, ундай 
одам сохта ҳаким ва ғирт кўзбўямачи бўлади.
Сохта пул пул ҳисобланмаганидек, ёлғон сўз ҳам 
ҳеч қачон рост сўз ўрнида ўтмайди.
Борди­ю, ахлоқи ҳозир биз айтган гапларга тес­
кари бўлган кишилар топилгудай бўлса, ундайлар 
ҳеч қачон ҳакимлар жумласига кирмайдилар...
Дарахтнинг камолга етгани мевасидан билингани
-
дек, бахт­саодат яхши хулқлар билан мукаммал бўлади.
Кимки ўзини ўз даражасидан юқори қўйса, 
ундай киши учун камолот йўли тўсилади.

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish