Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил


РУҲЛАРНИНГ БИР-БИРИ БИЛАН



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/81
Sana22.06.2022
Hajmi1,33 Mb.
#693748
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   81
Bog'liq
Forobiy Fozil odamlar shahri

30. РУҲЛАРНИНГ БИР-БИРИ БИЛАН 
ҚЎШИЛИШИ ҲАҚИДА СЎЗ
Одамларнинг бир авлоди ўлиб кетгач, уларнинг 
жисмлари йўқ бўлиб кетадию, аммо уларнинг 
руҳлари вужуд (қафаси)дан қутулиб, саодатга эри
-
шадилар. Сўнг бошқа вужудлар уларнинг ўрнини 
эгаллаб, улар қилган ишларни қиладилар. Бу авлод 
одамлари ҳам дунёдан ўтгач, худди шундай йўл 
билан руҳлари аввалгиларнинг изидан бориб, қиё
-
фалари (феъл ва фазилатлари) қуввати ва сифати 


252
ўхшаш, яқин руҳлар билан қўшилишлари мумкин. 
Аммо бир қанча ўхшаш руҳлар бир­бири билан 
қўшилганларида ҳар қанча кабир (улкан) бўлсалар 
ҳам (жисмсизлиги туфайли) маконда бир­бирини 
сиқиб чиқармайдилар. Чунки улар ҳеч қачон ма
-
конни эгалламайдилар ва руҳларнинг қўшилувлари 
таналарининг қўшилувидай юз бермайди.
Ўзаро яқин (кўнгил яқин) руҳларнинг қанчалик 
кўпчилиги бир­бири билан қўшилса, улар шунча 
кўп ҳузур­ҳаловатга эришадилар. (Кўнгил яқин 
руҳлар бу дунёда, тириклигида бир­бирига яқин
-
лашганларида ҳам роҳат­фароғатга эришадилар 
– 
М.М.
). Ҳар бир янги келган руҳ ўзига ўхшаш 
аввалги руҳ билан қўшилганида ҳузур­ҳаловат 
янада ортади. Шунингдек, кейин келган (ўхшаш) 
руҳлар қўшилганида аввалги руҳларнинг ҳузур­ҳа
-
ловати ҳам янада ортади. Чунки ўз моҳияти (маъ
-
носи)ни топган аввалги руҳ кейин келган ўхшаш 
руҳларнинг моҳиятларини қайта­қайта топишдан 
роҳат­фароғати яна ва яна ортаверади. Руҳлар си
-
фатларининг бундай ўзаро қўшилиши оқибатида 
уларнинг (ақлий) қувватлари миқдор жиҳатдан ҳам 
тобора ортади. Бундай ҳолатни яна юқорида айтга
-
нимиз хаттотнинг узоқ машқ давомида нақшдаги 
маҳорати ортгани сари бу машғулотдан оладиган 
завқ­шавқи ҳам ортиб боришига ўхшатиш мумкин. 
Хаттот изчил равишда маҳорати ортганида ўзи 
ҳам баркамоллашиб борганидай, руҳлар ҳам изчил 
равишда бир­бирига қўшилганларида (маънавий) 
кучлари ортиб, баркамоллашиб боради. Руҳларнинг 
бир­бирига чексиз қўшилавериш имкони бўлгани 
учун ҳар бир руҳнинг бошқалари билан чексиз 
қўшилаверишидан оладиган ҳузур­ҳаловати ҳам 
чексиз ортиб бораверади.
Биздан аввал (бу дунёдан) кетган авлодлар­ 
аждодларимизнг руҳларининг аҳволоти ҳам худди 
шундайдир.


253

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish