Бошқарув ва молиявий ҳисобнинг ўзаро боғлиқлиги.
Молиявий ва бошқарув ҳисоби ўртасида кўпгина умумийликлар мавжуд, чунки уларнинг иккаласи ҳам корхона ҳисоб тизими ахборотидан фойдаланади.
Молиявий ва бошқарув ҳисоби ўртасидаги мавжуд тафовутларни қуйидагича ифодалаш мумкин:
Ҳисобнинг мақсади. Молиявий ҳисобнинг мақсади корхонанинг мулкий ва молиявий ҳолатини баҳолаш, активлар ва пассивларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш, даврий ва йиллик бухгалтерия ҳисоботини тузишдан иборат. Бошқарув ҳисобининг асосий мақсади эса корҳона раҳбариятини оқилона бошқарув қарорлари қабул қилиш учун харажатлар ва молиявий натижалар тўғрисидаги ишончли ахборотлар билан таъминлашдир.
Ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш. Молиявий ҳисобда ҳисоб сиёсати уни юритиш қоидалари, молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим қилиш тартибини ифодалайди. Бошқарув ҳисоби ҳисоб сиёсатида асосан корхона фаолиятини бюджетлаштириш, тахминлаш, таннарх ҳисоблаш, трансферт баҳони шакллантириш, сегментар ҳисобот тузиш масалалари ўз ифодасини топади.
3. Ахборотдан фойдаланувчилар. Молиявий ҳисобни ташқи ҳисоб деб ҳам атайдилар. Унинг натижалари чоп этиб боришади, бироқ, молиявий ҳисоботлар нафақат молиявий ахборотларни, шунингдек, корхоналар фаолиятидаги муваффақиятларни, уларнинг янги маҳсулотларини намойиш этувчи реклама тусидаги ахборотларни ҳам ўз ичига олади. Молиявий ҳисоб ахборотларидан фойдаланувчилар, асосан корхонадан ташқарида бўладилар.
4. Ҳисобни юритиш мажбурияти. Молиявий ҳисоб расмий ҳисоб бўлиб, барча корхоналар учун уни юритиш мажбурийдир. Молиявий ҳисобот ҳужжатлари солиқ идоралари ва бошқа тегишли жойларга тақдим этилади, улар аудиторларнинг текширув объекти ҳисобланиб, чоп этилиши шартдир.
5. Ҳисобни ташкил этиш қоидалари. Молиявий ҳисобда молиявий ҳисобот ахборотлари аниқ тамойил ва қоидаларга мувофиқ шаклланиши ҳамда акс эттирилиши шарт, улар асосида маълумотлар қайд қилинади, баҳоланади ва тегишли счетларда расмийлаштирилади. Ушбу тамойил ва қоидалар «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Респубикаси Қонуни ҳамда бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларида белгилаб қўйилади.
Бошқарув ҳисобини ўрганаётганда эътибор қаратиладиган ўзига хос асосий принциплар
ишлаб чиқаришнинг бизнес-режасини тузишда ва уни ҳисобга олишда ўлчовнинг бир хил режа-ҳисоб бирлигидан фойдаланиш;
хўжалик юритувчи субъект бўлинмаларининг фаолиятини баҳолаш;
зарур бўлган ахборотларнинг тўлиқлиги ва мукаммаллиги;
хўжалик юритувчи субъектнинг ишлаб чиқариш ва тижорат фаолиятини ёритишда даврийлик;
сарфланган харажатлар устидан бюджет (смета) ва меъёрий назоратни ўрнатиш.
|
Иқтисодчи олимларнинг фикрларидан келиб чиққан ҳолда ва бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларига таяниб, “Бошқарув ҳисоби”га қуйидаги таърифларни бериш мумкин:
1.
|
Бошқарув ҳисоби - бу фақатгина шу кунларда бизнинг амалиётда қўлланилаётган ишлаб чиқариш харажатларининг ҳисоби ва маҳсулот таннархини калькуляция қилишдангина иборат эмас.
|
2.
|
Бошқарув ҳисоби - фақатгина ҳисобни (бухгалтерия ва тезкор ҳисобни) эмас, балки ҳисоб маълумотларини қайта ишлаш ва уларнинг таҳлилини ҳам ўз ичига олади.
|
3.
|
Бошқарув ҳисоби - истиқболни белгилашга, қарор қабул қилишга ва бошқарувга зарур бўлган маълумотларнинг ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилиши устидан назорат қилишга алоҳида эътиборни қаратади.
|
4.
|
Бошқарув ҳисоби - ҳисоб ва таҳлил вазифаларидан ташқари, харажатлар, маҳсулот ишлаб чиқариш, алоҳида турдаги маҳсулотларнинг рентабеллиги ва қарор қабул қилиш устидан бошқариш функциясини ҳам бажаради.
|
Ахборотларнинг турлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |