13.7. Хақиқий ва норматив усуллар бўйича харажатлар ҳисоби ва таннарх ҳисоблаш.
Таннархни аниқлашнинг оддий усули бир турдаги маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқарадиган ва ярим тайёр маҳсулотлар ва тугалланмаган ишлаб чиқаришга эга бўлмаган ташкилотларда қўлланилади. Ушбу усул қўлланилганда ҳисобот давридаги барча ишлаб чиқариш харажатлари барча ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) таннархига киритилади. Маҳсулот (ишлар, хизматлар) бирлигининг таннархи ишлаб чиқариш харажатлари суммасини ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) бирликларининг умумий миқдорига бўлиш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.
Таннархни аниқлашнинг меъёрий усули хом ашё, материаллар, меҳнат ва ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланишнинг белгиланган меъёрлари бўйича харажатларни ҳисобга олишга асосланган. Меъёрномалар вақти-вақти билан таҳлил қилиб турилади ва зарур ҳолларда жорий шарт-шароитларга мувофиқ қайтадан кўриб чиқилади.
13.8.«Стандарт кост» ва «Директ костинг» усуллари.
“Стандарт-кост” атамаси икки сўздан ташкил топган: “стандарт”-маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун зарурий бўлган молиявий, моддий ва меҳнат харажатлари учун олдиндан ҳисоблаб қўйилган харажатларни нормативини англатса, “кост” сўзи эса маҳсулот бирлигига тўғри келадиган харажатларни билдиради. Шундай қилиб, “Стандарт-кост” сўзи тўлиқ маъносида стандарт харажатларни англатади.
Стандартлар - энг аввало, ишлаб чиқаришнинг бевосита харажатларидан фойдаланиш устидан назоратни ўрнатишга қаратилган ва бир-бирига боғлиқ, сметалар эса тақсимланадиган харажатлар назорати учун мўлжалланган.
«Стандарт-кост» тизими - бу харажатлар ҳисоби ва таннарх аниқлаш тизими бўлиб, унда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) таннархи аввалдан пухта, обдон ҳисоблаб чиқилган норматив харажатлар ёрдамида баҳоланади, кейин эса ҳақиқий қилинган харажатлар билан таққосланади. Норматив ва ҳақиқий харажатлар ўртасидаги фарқ четланиш деб аталади.
“Директ-костинг” тизими бўйича харажатларни ҳисобга олиш
Корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар таннархини пасайтириш ва самарали бошқариш таннарх аниқлашнинг замонавий тизимларини амалиётга жорий қилишни тақозо этади.
“Директ-костинг” ҳисоб тизими ҳам республикамиз бухгалтерия ҳисоби учун янги тизимлардан ҳисобланиб, бугунги кунда иқтисодий ривожланган мамлакатларда кенг қўлланилмоқда.
Германия ва Австралияда мазкур усул “қисман харажатлар ҳисоби” деб аталади. Британияда у “маржинал харажатлар ҳисоби”, Францияда - “маржинал бухгалтерия” ёки “маржинал ҳисоб” деган номларни олган. Ўзбекистонда эса “чекланган, тўлиқ бўлмаган ёки қисқартирилган таннарх ҳисоби” тушунчалари қўлланилиб келмоқда.
Ғарб мамлакатларида маржинал даромад усулидан ишлаб чиқаришни (экстенсив) ривожлантириш модели ўрнига янги модел - интенсив ривожланиш модели сифатида фойдаланила бошланди. Бундай моделдан фойдаланиш, ўз навбатида, харажатларни бевосита ва билвосита, асосий ва қўшимча, доимий ва ўзгарувчан харажатларга аниқ бўлишни ва
Do'stlaringiz bilan baham: |