А. Рахмонов, Ё. Жуманазаров, С. Акбаров ёш даврлари психологияси



Download 0,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/94
Sana20.01.2023
Hajmi0,92 Mb.
#900707
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   94
Bog'liq
ёш ва педагогика мажмуа

Персонологик назариянинг
йирик намоёндалари Э. Шпрангер, К. Бюллер, А. Маслоу ва 
бошқалар ҳисобланадилар. 
Э. Шпрангер «Ўспиринлик даври психологияси» номли асарида бу даврга 13-19 ёшли 
қизларни, 14-22 ёшли йигитларни киритишни тавсия қилади. Унингча, бу ёш даврида юз берадиган 
асосий: а) шахсий «Мен»ни кашф қилиш; б) рефлексиянинг ўсиши; в) ўзининг индивидуаллигини 
англаш ва шахсий хусусиятларини эътироф қилиш; г) ҳаётий эзгу режаларнинг пайдо бўлиши; д) ўз 
шахсий турмушини онгли ҳолда қуришга интилиш ва ҳоказолардир. 14-17 ёшларда вужудга 
келадиган инқироз ўсмирларда ўзларига катталарнинг болаларча муносабати доирасидан қутулиш 
туйғуси пайдо бўлишидан иборатдир. 17-21 ёшлиларнинг яна бир хусусияти уларда тенгқурларидан 
«ажралиш» инқирози ва танҳолик истагининг пайдо бўлишидир. Бу ҳолат тарихий шарт-
шароитлардан келиб чиқади. 
Когнитивистик назариянинг
асосчилари қаторига Ж. Пиаже, Дж. Келли ва бошқаларни 
киритиш мумкин. 
Ж. Пиаженинг ақл-идрок назарияси, ақл-идрок функциялари ҳамда унинг даврлари ҳақидаги 
таълимотни ўз ичига олади. Ақл-идрокнинг асосий функциялари уюшқоқлик ва мослашиш
кўникишдан иборат бўлиб, ақл-идрокнинг функционал инвариантлиги деб юритилади. 
Когнитив-генетик назариячилар 
Л. Колберг, Д. Бромлей, А. Валлон, Г. Гримм ва бошқалар 
ҳисобланадилар. 
А. Валлон (француз) нуқтаи назарича ёш даврларини қуйидагича босқичларга ажратади: 
1) ҳомиланинг она қорнидаги даври; 
2) импульсив ҳаракат даври – туғилгандан 6 ойликкача; 
3) эмоционал (ҳис-туйғу) даври – 6 ойликдан 1 ёшгача; 
4) сенсомотор (идрок билан ҳаракатнинг уйғунлашуви) даври – 1 ёшдан 3 ёшгача; 
5) персонологизм (шахсга айланиш) даври – 3 ёшдан 5 ёшгача; 
6) фарқлаш даври – 6 ёшдан 11 ёшгача; 
7) жинсий етилиш ва ўспиринлик даври – 12 ёшдан 18 ёшгача; 
Яна бир франциялик йирик психолог Р. Заззо ўз ватанидаги таълим ва тарбия системасининг 
принципларидан келиб чиққан ҳолда, мазкур муаммога бошқачароқ ёндашиб ва уни бошқача талқин 
этиб, инсоннинг улғайиб боришини қуйидаги босқичларга ажратишни тавсия қилади: 
Биринчи босқич – боланинг туғилганидан 3 ёшгача даври. 
Иккинчи босқич – 3 ёшидан 6 ёшигача. 
Учинчи босқич – 6 ёшидан 9 ёшигача. 
Тўртинчи босқич – 9 ёшидан 12 ёшигача. 
Бешинчи босқич – 12 ёшидан 15 ёшигача. 
Олтинчи босқич – 15 ёшидан 18 ёшигача. 
Ёш даврларига ажратишидан кўринадики, Р. Заззо инсон ривожланишининг босқичларига 
шахс сифатида таркиб топиш, такомиллашув назариясидан келиб чиқиб ёндошгани шахс 
шаклланиши палласининг юқори нуқтаси, яъни ижтимоийлашуви билан чекланишга олиб 
келган. Шунинг учун унинг таълимоти инсоннинг туғилганидан умрининг охиригача психологик 


19 
такомиллашуви, ўзгариши, ривожланиши хусусиятлари ва қонуниятлари тўғрисида мулоҳаза 
юритиш имконини бермайди. 
Г. Гримм онтогенезда инсоннинг камолотини қуйидаги даврларга ажратишни лозим топади: 
1) чақалоқлик – туғилгандан 10 кунликкача; 2) гўдаклик – 10 кунликдан 1 ёшгача; 3) илк болалик – 1 
ёшдан 2 ёшгача; 4) биринчи болалик – 3 ёшдан 7 ёшгача; 5) иккинчи болалик – 8 ёшдан 12 ёшгача; 6) 
ўсмирлик – 13 ёшдан 16 ёшгача ўғил болалар, 12 ёшдан 15 ёшгача қизлар; 7) ўспиринлик – 17 ёшдан 
то 21 ёшгача йигитлар, 16 ёшдан 20 ёшгача қизлар; 8) етуклик – биринчи босқич: 22 ёшдан 35 
ёшгача эркаклар, 21 ёшдан 35 ёшгача аёллар; иккинчи босқич: 36 ёшдан 60 ёшгача эркаклар, 36 
ёшдан 55 ёшгача аёллар; 9) кексайиш (ёш қайтиши) – 61 ёшдан 75 ёшгача эркаклар, 55 ёшдан 75 
ёшгача аёллар; 10) қарилик – 76 ёшдан 90 ёшгача (жинсий тафовут йўқ) ; 11) узоқ умр кўрувчилар 91 
ёшдан юқориси. 
Биз чет эл психологиясидаги ёш даврларини табақалашнинг йўналишлари ва назарияларига 
қисқача тўхталиб ўтдик. Улардан кўриниб турибдики, бу соҳада битта умумий назария ҳали ишлаб 
чиқилмаган. 
Рус психологиясида ёш даврларини табақалаш муаммоси дастлаб Л. С. Виготский, 
П. П. Блонский, Б. Г. Ананьев сингари йирик психологларнинг асарларида ўз аксини топган. 
Л. С. Виготский муайян ривожланишни вужудга келтирувчи руҳий янгиланишларга таяниб 
ёш даврларини қуйидаги босқичларга ажратади: 
1) Чақалоқлик даври инқирози. 
2) Гўдаклик даври – 2 ойликдан 1 ёшгача. Бир ёшдаги инқироз. 
3) Илк болалик даври – 1 ёшдан 3 ёшгача. 3 ёшдаги инқироз. 
4) Мактабгача даври – 3 ёшдан 7 ёшгача. 7 ёшдаги инқироз. 
5) Мактаб ёши даври – 8 ёшдан 12 ёшгача. 13 ёшдаги инқироз. 
6) Пубертат (жинсий етилиш) – 14 – 18 ёш. 17 ёшдаги инқироз. 
Л. С. Виготскийнинг табақалаш назарияси илмий-тарихий аҳамиятга эга бўлиб унинг олға 
сурган ғоялари ҳозирги куннинг талабига мосдир. 
Д. Б. Элъкониннинг даврлаштириши бўйича ҳар қайси ривожланиш палласида, етакчи 
фаолият турининг устунлик қилишига асосланади. 
1) Гўдаклик даври – туғилгандан 1 ёшгача; етакчи фаолият - бевосита хиссий мулоқот. 
2) Илк болалик даври – 1 ёшдан 3 ёшгача; етакчи фаолият - предметлар билан ҳаракатлар 
қилиш. 
3) Мактабгача давр – 3 ёшдан 6-7 ёшгача; етакчи фаолият – ролли ўйинлар. 
4) Кичик мактаб ёши даври – 7 – 10 ёшгача; етакчи фаолият – ўкиш. 
5) Кичик ўсмирлик даври – 10-15 ёшгача; шахснинг интим муносабати. 
6) Катта ўсмирлик ёки ўспиринлик даври – 16-17 ёшгача; асосий фаолият ўқиш, касб танлаш. 
Ҳозирги замон психологиясининг йирик вакили А. В. Петровский инсон камолотига
шахснинг таркиб топишига социал-психологик нуқтаи назардан ёндашиб, ёш даврларини ўзига хос 
таснифини яратди. А. В. Петровскийгача психологлар шахснинг бир текис камол топишини ўрганган 
бўлсалар, у шахс шаклланишининг просоциал (ижтимоий қоидаларга мувофиқ) ва асоциал 
(аксилижтимоий) босқичлари ҳам бўлиши мумкинлигини исботлаб беришга ҳаракат қилади: 
шахснинг камол топиши учта макрофазадан иборатлигини қайд этиб, биринчиси – болалик даврига 
тўғри келишини, унда ижтимоий муҳитга мослашиш, кўникиш (адаптация) рўй беришини
иккинчиси – ўсмирларга хос индивидуаллашиш; учинчиси – ўспиринликда, яъни етукликка интилиш 
даврида ўзига хос ҳолатларни мувофиқлаштириш (бирлаштириш) хусусиятлари пайдо бўлишини 
баён қилади, шахснинг шаклланиши қуйидаги босқичларда амалга ошишини таъкидлайди: 
1) Илк болалик (мактабгача тарбия ёшидан олдинги давр) – туғилганидан 3 ёшгача. 
2) Боғча даври – 3 ёшдан 7 ёшгача. 
3) Кичик мактаб ёши даври – 7 ёшдан 11 ёшгача. 
4) Ўрта мактаб ёши (ўсмирлик) даври – 11 ёшдан то 15 ёшгача. 
5) Юқори синф ўқувчиси (илк ўспиринлик) даври – 15 ёшдан 17 ёшгача. 
Психологлар томонидан ёш даврларини табақалаштиришнинг пухта илмий-методологик 
негизга эга бўлган қатор назариялари ишлаб чиқилган бўлиб, улар онтогенетик қонуниятларни 
ёритишга катта ҳисса қўшган. 


20 

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish