1. Кишиларнинг номи билан аталган ойконимлар -
антропоойконимлар. Бунда киши номи бирор- бир грамма -
тик шаклни қабул қилмайди ва уларсиз ҳам жой номига ай -
ланган: Абулқосим, Бойназар, Мухтор , Бердимурод , Мир -
ҳошим, Муҳаммадий , Райим , Назар, Одил , Ражабали , Соти -
болди, Қодирис, Шониёз, Темир , Фарҳод , Шоназар , Эрни -
ёз, Ўрозмат , Ниёзмат ва бошқалар. Шуни айтиш керакки ,
санаб ўтилган киши номларидан ташқари назар, райим , те-
мир, фарҳод каби номлар билан аталган этнонимлар ҳам
мавжуд (51:84).
2. Баъзи ойконимлар таркибида бой , бек, хон, хўжа,
эшон сўзлари мавжуд киши номларидан ҳам ҳосил
қилинади : Бўронхўжа, Сафохўжа, Ҳотамхўжа , Исохони,
Жўрабой, Жиянбек, Хўжа Исмоил, Жўрабой , Муллахўжа ,
Сарихўжа, Мўминхўжа , Омонбой , Ёдгорхўжа , Темирхўжа ,
Эсанбой, Ҳасанбой, Араббой , Бўтабой ва бошқалар . Баъзи
тадқиқотларда Мўминхўжа , Сарихўжа , Темирхўжа , Бута -
бой, Араббой , Ёдгорхўжа ва бошқалар қайд қилинган ойко -
нимлар асосида этнонимлар ётади, деган фикрлар мавжуд
(74:110). Чунки уруғ , қабила , тўп бошлиқлари номининг
этник гуруҳлар номига ўтиши тилдаги мавжуд ҳодисадир .
3. Киши исми билан тўп сўзининг бирикувидан тузил -
ган ойконимлар Самарқанд вилояти ойконимлари тизимида
кўп учрайди. Тўп атамаси топонимлар таркибида « уруғ ,
гуруҳ, тўда , этник ва территориал гуруҳ» маъносини ифо -
далайди . Масалан , Булунғур
туманидаги
Ишмантўп ,
Ойбектўп , Эшматтўп сингари қишлоқ номлари шулар жум-
ласидандир . Улар Ишман , Ойбек, Эшмат авлодлари ва
гуруҳлари яшайдиган жой демакдир.
83
4. Кишининг исми ва лақаби асосида шаклланган ойко -
нимлар.
Самарқанд
вилоятидаги
Иштихон
туманида
Райимкўса, Навозкал, Муллаэшқул, Каттақўрғон туманида
Ҳакимоқсоқол, Тоғойкўса , Ҳакимсоқов , Челак туманида
Эшимоқсоқ, Ургут туманида Устаабдулла , Пахтачи тума -
нида Ҳакимқул , Ниёзжоби, Эшматжоби каби ойконимлар
мавжуд . Ушбу антропоойконимлар таркибидаги кўса, кал ,
соқов, жоби сўзлари лақаб маъносидан ташқари , патроним
ва этнонимлар ҳамдир (98:74; 161:6, 79, 123).
5. Киши номи ва амал, мансаб, ёки унвон номи билан
ифодаланган ойконимлар . Мансаб номлари ўтмишда амал
эгасининг номига қўшилиб айтиларди. Самарқанд вилояти -
нинг Ургут
туманида
Авазмерган , Челак
туманида
Султонғози, Пахтачи туманида Хайитэлбеги, Каттақўрғон
туманида Ёрматқози, Самарқанд туманида Ражабамин каби
қишлоқ номлари шундай атамалардандир . Санаб ўтилган
ойконимлар таркибидаги мерган – Қўқон хонлигида кичик
ҳарбий лавозим (119:31), ғози – қози – ўтмишда шариат
қонуни бўйича иш кўрган амалдор (155:2,592), элбеги – эл ,
элат бошлиғи , сардор (155:2,443), амин - Марказий Осиё
хонликлар даврида даҳа бошлиғи ёки қишлоқ оқсоқоли ;
солиқ ундурувчи сайлаб қўйилган амалдор ; бозор , қишлоқ
оқсоқоли (155: 1, 44).
6. Киши номи билан топонимик индикаторларнинг би-
рикуви асосида ясалган ойконимлар. Бунда шахс отларига
тепа, овул, қудуқ, қўтон , равот , кент , қишлоқ , қўрғон , чўп ,
жар каби сўзларни қўшиш орқали антропоойконимлар
ҳосил қилинади : Имомтепа, Ниёзовул , Омончўп , Равот
Мирзақул,
Дўсимтепа,
Рустам
қишлоқ ,
Мулкиаёз ,
84
Оллоёрқудуқ , Омонқўтон , Жўратепа , Ўроқвойжар , Пирим -
кент, Файзикент , Фармонтепа, Эрназарқўрғон ва бошқалар .
Бу номлар ҳозирда киши номи ва индикатордан тузилган-
дек туюлсада асли улар синтактик бирикмалардан ҳосил
бўлгандир:
Ниёзовул <
Ниёзнинг
овули ,
Оллоёрқудуқ <Оллоёрнинг қудуғи каби.
7. Киши номига ота , бобо, обод сўзларидан бирининг
қўшилиши
асосида
ойконимлар
вужудга
келади
Мўминобод,
Раҳматобод ,
Ғойибота ,
Султонобод ,
Иброҳимота, Давлатобод , Нўғайота , Таллиота.
Хуллас , атоқли отлардан шаклланган ойконимларнинг
типлари ва маъно хусусиятлари турли- тумандир. Уларнинг
қарийб 40 фоизини этноойконимлар ташкил қилади. Бу
нарса Самарқанд вилояти топонимия тизими учун ҳам ха -
рактерлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |