А. Бурханов, К. Рахматов


 Ишлаб чиқаришни кучларини жойлаштиришнинг классик



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

2.4. Ишлаб чиқаришни кучларини жойлаштиришнинг классик 
ғоялари 
Жаҳон хўжалигининг ягона тизими вужудга келганга қадар халқаро 
(географик) меҳнат тақсимоти унча ривожланмаган эди. Ҳатто XVII-XVIII 
асрларгача кўпгина мамлакатлар халқаро иқтисодий муносабатларда 
ўзларининг ички бозорларига чет эл маҳсулотларини киритишга қарши 
сиёсат олиб борар эдилар. Бу сиёсат, ёки импортни чеклаш иқтисодиёт 
тарихида меркантилизм номи билан ўрин олган. 
Албатта, бундай шароитда жаҳон бозори хусусида сўз юритиш мумкин 
эмас. Жаҳон бозори эркин иқтисодиёт, очиқ савдо тизимини жорий қилишни 
тақозо этади. Ана шундай йўналиш фритредизм, яъни эркин савдо деб 
аталади. Унинг илмий асосини яратишда А.Смит ва, айниқса Д.Рикардонинг 
хизмати катта бўлган. Уларнинг ғоялари халқаро географик меҳнат 
тақсимотини кенг кўламда ривожлантириш, мамлакатлараро савдо сотиқни 
фаоллаштиришга қаратилган бўлиб, у қиёсий имтиёз ёки қулайлик қонуни 
(«закон сравнительного преимущества») номини олган. Бу қонуннинг асл 
моҳияти шундаки, ҳар бир мамлакат ўзининг ички имконият ва 
шароитларидан келиб чиққан ҳолда маълум маҳсулотни бошқа давлатларга 
қараганда арзонроқ, яъни камроқ харажат билан етиштиради ва уни бозорда 
осон реализация қилади. Сотилган маҳсулотнинг пулига ўзида йўқ, ёки 
етиштириши қимматроқ, харажатлироқ тушадиган товарни харид қилиб 
олади. Бундай товар айирбошлаш нақд пулсиз, «айр-бош», яъни бартер 
усулида ҳам олиб борилиши мумкин. 
Фритредизм ғояларини амалга татбиқ қилиш жаҳон хўжалигининг 
шаклланишига, меҳнат тақсимотини ривожлантиришга катта таъсир 
кўрсатади. Айни пайтда мамлакатлар иқтисодиётининг ихтисослашуви ва 
ҳудудий ташкил қилишида ҳам ўзгаришлар юз берди. 
И.Тюненнинг «қишлоқ хўжалик стандарти» назарияси
Бевосита ишлаб чиқаришни жойлаштиришга оид илмий ғоялар 
даставвал Германияда яратилган. Масалан, немис мулкдори Иоган Генрих 


54
Тюнен XIX асрнинг 20-30-нчи йилларида ўзининг қишлоқ хўжалиги 
тармоқларини жойлаштириш бўйича илмий фикрларини махсус асарларида 
баён қилди (русча номи «Изолированное государство»). 
Тюнен ғоясининг асосий моҳияти ягона шаҳар, яъни истеъмол маркази 
атрофида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришни ҳудудий ташкил 
қилишдан иборат. У бу ғояни амалга татбиқ қилиш учун хўжалик билан 
шаҳар ёки бозор (унинг мисолида бу шаҳар –Мекленбургдаги Росток) 
ўртасидаги масофа, қишлоқ хўжалик маҳсулотининг нархи, қиймати ва ер 
рентасига асосланади. Ер рентаси эса унга қўйилган маблағ билан олинган 
даромад нисбати билан белгиланади.
Юқоридаги шартлар ёрдамида И.Тюнен шаҳар атрофида қишлоқ 
хўжалиги тармоқларининг жойлашув тизимини яратади. Бу тизим адабиётда 
«Тюнен халқалари» номи билан машҳур. Чунки, турли маҳсулотларни 
етиштиришга ихтисослашган ҳар хил тармоқлар истеъмол маркази атрофида 
халқасимон 
жойлашади. 
Масалан, 
биринчи 
халқа-боғдорчилик, 
сабзавотчилик ва қисман сут чорвачилиги; иккинчиси – ўрмон хўжалиги 
(ўша даврда ўтин учун), учинчи халқа- картошка, арпа етиштириш ва 
уруғчилик, сут чорвачилиги, тўртинчи-юқори унумдор ғаллачилик ва сут-
гўшт чорвачилиги, бешинчи- ғаллачилик ва ниҳоят, олтинчи халқа –яйлов 
чорвачилиги. 

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish