46
меҳнат тақсимоти, минтақалараро ва ҳалкаро савдода ҳар икки томон ҳам
ютади.
Ҳудудий меҳнат тақсимоти мамлакат ва районлар ижтимоий-иқтисодий
тараққиётининг муҳим кўрсаткичи, белгиси бўлиб ҳисобланади. У қай
даражада кенг ташкил қилинган, диверсификациялаштирилган (яъни
турланган) бўлса, мамлакат ҳам шунча ривожланган бўлади. Айни вақтда
ҳудудий меҳнат тақсимотининг ривожланмаганлиги мамлакатда интенсив
эмас, экстенсив иқтисодиёт йуналиши мавжудлиги, унинг ички салоҳиятидан
тула фойдаланмаслик ва ҳудуд иқтисодий зичлигининг пастлигини акс
эттиради.
Ҳудудий
меҳнат
тақсимоти
ривожланмаган
шароитда
мамлакатнинг иқтисодий макони тўлалигича шаклланмайди, унинг геосиёсий
ва иқтисодий
хавфсизлиги таъминланмайди, иқтисодий ландшафти заиф ва
қутбийлашмаган бўлади.
Ҳудудий меҳнат тақсимотининг турли даражалари, босқичлари мавжуд.
Уларни икки йирик гуруҳга ажратиш мумкин: жаҳон микёсидаги ҳамда
давлатларнинг ички меҳнат тақсимоти. Ўз навбатида улар ҳам турли
босқичларга бўлинади. Масалан, биринчи гуруҳда жаҳон
мамлакатлари ва
халқаро, яъни алоҳида мамлакатлараро меҳнат тақсимоти ажратилади. Барча
мамлакатлар орасидаги иқтисодий муносабатлар жаҳон хўжалик тизими ва
бозорини вужудга келтиради, алоҳида мамлакатларнинг иқтисодий
интеграция жараёнлари эса йирик минтақалар иқтисодий ҳамкорлиги ва
бозорларни шакллантиради.
Чунончи, 1957 йилда ташкил қилинган умумий бозор - ҳозирги
кунда
ўзининг таркибини мунтазам кўпайтириб бораётган, 15 мамлакатни
бирлаштирувчи Европа Иттифоқи бунга яққол мисол бўла олади.
Шунингдек, даставвал 1967 йилда асос солинган Жануби-шарқий Осиё
мамлакатларининг ҳудудий уюшмаси (АСЕАН, ҳозир у 10 давлатни
бирлаштиради) ёки 1989 йилда таъсис этилган Осиё-Тинч океан иқтисодий
ҳамкорлиги, Шимолий Америка эркин савдо уюшмаси ҳам
шулар
жумласидандир. Бу борада МДҲ ҳудудида, жумладан, Ўрта Осиё ва
47
Қозоғистон минтақасида ҳам шаклланиб бормоқда. Хусусан, 2001 йилда олти
мамлакат раҳбарлари Шанхай хамкорлик ташкилотини тузиш ҳақида
Декларация имзолашди. Ташкилотнинг мақсади - Марказий Осиёдаги
вазиятни барқарорлаштириш, давлатлар ўртасидаги дўстлик ва қўшничилик
алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек сиёсий, иқтисодий, илмий,
гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, деб
белгиланган.
Бунинг оқибатида халқаро меҳнат тақсимотининг
асосий субъекти
сифатида алоҳида мамлакатлар эмас, балки кўпроқ мамлакатлараро
иқтисодий уюшмалар катта аҳамиятга эга бўлади.
Давлат ичидаги меҳнат тақсимоти қуйидаги босқичлардан
ташкил
топади:
1. Йирик иқтисодий районлараро меҳнат тақсимоти;
2. Вилоят ва бошқа турдаги маъмурий-ҳудудий бирликлар ўртасидаги
меҳнат тақсимоти;
3. Вилоят ичидаги меҳнат тақсимоти;
4. Маҳаллий меҳнат тақсимоти.
Бу даражадаги ҳудудий меҳнат тақсимотининг таркибий тузилиши
мамлакатлар майдонининг катта-кичиклиги, ижтимоий-сиёсий
вазиятга
боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: