А. Бурханов, К. Рахматов



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

Кооперация 
пировард натижада муайян бир маҳсулот яратиш учун 
турли корхоналарнинг ҳамкорлигидир. Бу корхоналар фақат бир ёки икки 
тармоқка тегишли бўлмаслиги мумкин. Шу билан бирга кооперацияда 
ҳудудий бирлик, барча ихтисослашган корхоналарнинг бир жойда 
ўринлашуви унча сезилмайди ва, аксинча, уларнинг тарқоқ ҳолда жойлашуви 
кузатилади. 
Кооперацияда қатнашувчи корхоналар сони ишлаб чиқариладиган 
маҳсулотнинг мураккаблигига боғлиқ. Чунончи, машинасозликда, аниқроғи 
енгил ва юк машиналарини ишлаб чиқариш учун жуда кўп эҳтиёт қисмлар, 
деталлар керак. Шу боис бундай машиналарнинг яратилишида юзлаб 
ихтисослашган корхоналарнинг улуши бор. Масалан, Самарқандаги 
«SamAvto», Асакадаги «UzAvto Motors» автомобил заводларининг шунга 
ўхшаш юзлаб корхоналар билан ҳамкорлик қилади. Модомики асосий, 
якунловчи ёки йиғувчи бош корхона кўп жойдан асбоб-ускуналар, деталл ва 
жиҳозлар олар экан, у (транспорт) географик жиҳатдан қулай нуқтада 
қурилиши зарур. 
Маҳаллий ва хорижий бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотлар 
ишлаб чиқариш учун саноатда кооперация алоқаларини ривожлантириш, 
хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик учун қулай шарт-
шароитлар яратиш мамлакатимиз иқтисодиётини жадал ривожлантиришнинг 
энг муҳим шартлари ҳисобланади. 
Ички бозордаги эҳтиёжлар ҳажмларининг таҳлили давлат томонидан 
қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини амалга ошириш орқали 
саноат кооперациясини ва талаб юқори бўлган товарларнинг алоҳида 
турларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун фойдаланилмаётган 
имкониятлар мавжудлигини кўрсатмоқда. 
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, кичик 
бизнес субъектларини саноат фаолиятига кенг жалб этиш, саноат 


42
кооперациясини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган 
маҳсулотлар таннархини камайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2019 йил 1 майдаги «Саноат кооперациясини янада 
ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни 
кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ушбу йўналишдаги 
ишларни янги сифат босқичига кўтаришга хизмат қилмоқда. Мазкур Қарорга 
кўра
11

Республика минтақаларининг табиий, минерал-хом ашё, ишлаб чиқариш 
ва меҳнат салоҳияти, тегишли инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда
саноат соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида кооперация 
алоқаларини кенгайтириш; 
талаб юқори бўлган маҳсулотлар, шу жумладан истеъмол товарларининг 
рўйхатини, мавжуд ишлаб чиқаришларни кенгайтириш ва маҳсулотларнинг 
янги турлари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш механизмларини белгилаш; 
улар асосида ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳаларини ҳар йили 
тасдиқланадиган манзилли рўйхатларга киритиш; 
фойдаланилмаётган бино ва иншоотлар негизида янги лойиҳаларни 
амалга ошириш, шунингдек, технопаркларни қуриш; 
аввало рўйхат бўйича янги маҳсулот турларини тайёрловчи ишлаб 
чиқаришларни жойлаштириш; 
талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришда давлат харидларини 
қўллаб-қувватлаш; 
тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси 
томонидан лойиҳани амалга ошириш учун олинган кредитнинг 50 фоиздан 
кўп бўлмаган миқдорига кафиллик бериш; 
рўйхат бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришни амалга ошириш учун 
тижорат банклари кредитларининг фоиз ставкаларини 5 фоизгача қоплаш 
11
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 майдаги “Саноат кооперациясини янада 
ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги Қарори. Манбаа Lex.uz. 


43
шаклида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини амалга 
ошириш; 
электрон кооперация порталини яратиш ва унинг давлат харидлари 
махсус ахборот портали билан интеграциялашувини таъминлаш каби бир 
қатор имконият ва афзалликлар яратилган. 

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish