А. Бурханов, К. Рахматов



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

 
Биз эркин бозор 
тамойилларини 
ўрнатмоқчи 
эканмиз, 
иқтисодиётнинг 
етакчи 
тармоқларини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш орқали соғлом рақобат 
муҳитини яратишимиз шарт.
Ҳудудларни комплекс ривожлантириш тадбирларини изчил давом 
эттириш лозим. Ижро ҳокимияти тизимини оптималлаштириш, 
маъмурий ислоҳотларни давом эттириш ва давлат бошқарувида 
замонавий менежмент усулларини кенг қўллаш зарур. Маҳаллий 
ҳокимият органларининг ваколат ва масъулиятини қайта кўриб 
чиқишимиз, уларнинг мустақиллигини янада оширишимиз лозим.
(Ш. Мирзиёев) 
Кириш 
Маълумки, мамлакатимизда 2017-20121 йилларда Ўзбекистонни янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ иқтисодиётни 
янада 
ривожлантириш 
ва 
либераллаштиришга 
йўналтирилган 
макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш 
суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини 
ошириш, 
қишлоқ 
хўжалигини 
модернизация 
қилиш 
ва 
жадал 
ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш бўйича 
институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулк 
ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик 
бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман 
ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий 
эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз 
иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб 
этиш устувор вазифа сифатида белгиланган. 


4
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегияси мамлакатимизда 
ҳам, чет эл ижтимоий-сиёсий доиралари томонидан ҳам катта қизиқиш ва 
эътибор билан ўрганилмоқда. Бу борада атоқли олимлар, нуфузли эксперт ва 
кузатувчилар, турли даражадаги кўзга кўринган раҳбарлар ўз фикр-
мулоҳазаларини билдирмоқдалар. Ҳаракатлар стратегиясининг ҳар бир 
устувор йўналиши мамлакатимиз тараққиёти учун ғоят муҳим аҳамиятга эга 
бўлиб ҳисобланади. 
Мамлакатимиз раҳбарининг 2018 йилнинг якунлари ва 2019 йилда 
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг устивор 
масалаларини қамраб олган Мурожаатномасида 2019 йилни мамлакатимизда 
«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»-деб номлаш таклиф 
этилди ва бу таклиф бир овоздан маъқулланди
1
. Мамлакатимиз раҳбарининг 
Мурожаатномасида 
таъкидлаб 
ўтилганидек: 
ҳудудларни 
комплекс 
ривожлантириш тадбирларини изчил давом эттириш муҳим аҳамият касб 
этади.
Глобаллашув 
ва 
инқироз 
шароитида 
иқтисодий 
тизимлар 
ривожланишининг ҳудудий жиҳатларининг роли макро ва мега даражасида 
ўсиб бормоқда, бу мамлакатнинг минтақавий ривожланишидаги ижтимоий-
иқтисодий номутаносибликлардан келиб чиқади. Бир томондан, глобаллашув 
- бу ресурслардан самарали фойдаланиш ва жамият эҳтиёжларини максимал 
даражада қондириш учун турли мамлакатларнинг саъй-ҳаракатларини 
(капитал, меҳнат, табиий ва бошқалар) бирлаштириш жараёни, иккинчи 
томондан, бу халқаро эксплуатацияга олиб келадиган ресурсларнинг беғараз 
ҳаракатини англатади. 
Бундан ташқари, ушбу ресурслардан самарали фойдаланган мега-
корпорациялар миқёсига катта таъсир кўрсатмоқда. Гипер-урбанизация, 
кўплаб мамлакатлар минтақаларида марказдан қочиш тенденциялари, 
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиеёвнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 
http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliasy-28-12-2018 


5
экологик муаммолар, ишлаб чиқаришнинг пасайиши ва депрессия 
ҳудудларида ишсизликнинг ўсиши минтақавий ривожланишни бошқариш 
учун илмий асосланган ёндашувни талаб қилади. 
Замонавий 
минтақавий 
иқтисодиёт 
саноат 
корхоналарининг 
жойлашувини 
биринчи 
навбатда 
муайян 
ҳудуднинг 
барқарор 
афзалликларини (ҳудудий харажатлар, иш кучи, аҳоли пунктларининг 
тўпланиши, инфратузилманинг мавжудлиги, хизмат кўрсатиш ва тақсимлаш 
жойлари ва бошқалар) ҳисобга олиши керак, яъни. фойдани кўпайтириш 
учун микроиқтисодий омилларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш 
харажатларини минималлаштиришга эришиш зарур. Шу билан бирга, барча 
зарур ресурслар билан тармоқлар ва ташқи савдо ўртасидаги ўзаро 
боғлиқликни ҳисобга олиши зарур. Алоҳида ажратилган саноат корхонасини 
эмас, балки ўзаро боғлиқ бўлган корхоналар мажмуасини кўриб чиқиш 
заруриятини юзага келтиради. Ушбу назарий йўналиш харажатларни 
(нафақат транспорт, балки ишлаб чиқариш) минималлаштиришга ўтиш билан 
даромадларни кўпайтиришга, ўзгарувчан нархлар, ижара, талаб ва таклиф 
функциялари ва динамик элементларини ҳисобга олиши билан тавсифланади.
Ўзбекистонда минтақавий иқтисодиёт сиёсати биринчи навбатда 
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тартибга солиш, 
минтақавий табақаланишни камайтиришга қаратилган. Ушбу сиёсатни 
амалга оширишнинг воситалари қуйидагилар ҳисобланади: маҳаллий 
бюджетларни молиялаштиришнинг мавжуд тизими, давлатнинг мақсадли 
ижтимоий дастурлари, кам ривожланган, меҳнатга бой ҳудудларга 
йўналтирилган давлатнинг инвестиция сиёсати, шунингдек янги транспорт 
коммуникациялари, 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишнинг 
ҳудудий 
дастурлари. Минтақавий даражада мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий 
комплекс ривожлантириш ва уни бошқариш йўлларини таҳлил қилиш ўқув 
қўлланманинг мақсади ҳисобланади. 
Ўқув қўлланманинг вазифаси талабаларда бугунги глобаллашув 
шароитида ва жаҳон молиявий -иқтисодий инқирози давом этаётган бир 


6
пайтда иқтисодий ислоҳотларнинг минтақавий муаммоларини илмий-
назарий жиҳатдан таҳлил қилиш асосида зарурий билим ва кўникмаларни 
шакллантиришдан иборатдир. 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар 
стратегиясини амалга ошириш асносида мамлакатимизни барқарор 
ривожлантириш борасида ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва 
мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий 
муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва 
ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш жараёнлари ўқув 
қўлланманинг объекти ҳисобланади. Айни бугунги кунда иқтисодчи кадрлар 
ишлаб чиқариш кучлари ва ижтимоий инфратузилма элементларини, 
қонуниятлари ва тамойилларини ҳудудий жиҳатдан тадқиқ этиш, мамлакат 
умумий ривожланиш стратегияси ва экологик ҳолатини ҳисобга олган ҳолда 
ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш йўналишларини белгилаш, 
ҳудудлар иқтисодиётини ва ҳудудлараро иқтисодий алоқаларни микро ва 
макро даражада таъминлашдаги муаммолар ечимини излаб топиш йул-
йўриқларини ўрганиши лозим.
Шу билан бирга, мазкур ўқув қўлланмада мамлакат ва ҳудудларнинг 
табиий ресурс салоҳиятини, мамлакатнинг жаҳон хўжалиги тизимидаги ўрни, 
аҳоли, меҳнат ресурслари ва ҳозирги демографик муаммоларни ўрганиш, 
бозор иқтисодиёти шароитида мамлакат ва ҳудудларнинг иқтисодий 
даражасини таҳлил қилинади ҳамда ишлаб чиқариш кучларининг асосий 
омилларини аниқлашда илмий-назарий жиҳатдан ёндашиб, уни ҳал этишда 
амалий кўникмалар ҳосил этиши мақсадга мувофиқдир. Шунинг учун ҳам, 
мазкур ўқув қўлланмада миллий иқтисодиётнинг ҳудудий муаммоларини 
ўрганиш ва ушбу муаммоларни ҳал қилиш йўллари ва механизмлари, восита 
ва усуллари баён этилган. 


7

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish