А. Бурханов, К. Рахматов


 Минтақавий иқтисодиёт фанининг вазифалари



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

 
1.2. Минтақавий иқтисодиёт фанининг вазифалари 
Минтақалар ривожланишидаги энг муҳим вазифалардан бири - турли 
ҳудудлар аҳолисининг турмуш даражаси бўйича тафовутларни бартараф 
этишдан иборат. Ушбу вазифани бажаришда ривожланиш даражаси паст 
бўлган ҳудудларни ривожлантириш учун махсус давлат дастурларини ишлаб 
чиқиш ва амалга ошириш, табиий ресурсларга бой минтақаларда ҳудудий 
ишлаб чиқариш минтақаларини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга. 
У муайян ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тадқиқ этади, 
ижтимоий ва иқтисодий омилларни ўрганади. Минтақавий иқтисодиёт 
иқтисод назарияси, социология, тармоқлар иқтисоди, иқтисодий география, 
демография ва бошқа ижтимоий-иқтисодий фанлар билан узвий алоқадор.
Минтақавий иқтисодиётнинг вазифаси
– миллий иқтисодиётнинг 
ҳудудий муаммоларини ўрганиш ва ушбу муаммоларни ҳал қилиш йўллари 
ва механизмларини аниқлашдир.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда ҳудудий муаммоларни 
ўрганиш ва уларни ҳал этишда самарали ёндошув тизими яратилди. Хусусан, 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги 
«Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 
секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида»ги 
 
ПҚ-4102-сонли Қарори мувофиқ мамлакатимизда 
ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг 
яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш даражасида сезиларли 
ижобий ўзгаришларга эришиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга 
оширилмоқда. Ушбу мақсадда ҳудудларни секторларга бўлиб ишни ташкил 
этиш тизимининг жорий этилганлиги халқ билан манзилли мулоқотнинг 
3
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 майдаги “Саноат кооперациясини янада ривожлантириш 
ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. Манбаа 
Lex.uz. 


13
йўлга қўйилишига имкон яратди. Унга кўра
4
: секторлар фаолиятини 
мувофиқлаштириш ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида 
секторларнинг «туман (шаҳар) — вилоят — республика» тамойили асосида 
уларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш ҳамда фаолиятини назорат қилиш 
бўйича ҳокимликлар, прокуратура, ички ишлар ва солиқ идораларида 
вертикал бошқарув тизимини жорий этилди; 
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ўрганиш натижалари 
бўйича республика даражасида ечиладиган муаммоларни ҳал этишга доир 
чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил 
этилди; 
ҳар бир ҳудудда аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича ҳудудий ва 
республика «йўл хариталари» ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини 
ташкил этиш, уларда назарда тутилган тадбирлар самарадорлигини ошириш 
бўйича қўшимча чоралар белгилаб борилмоқда. Албатта ушбу тадбирлар 
жойларда ҳудудий муамоларни бартараф этиш, қулай инвестицион муҳит 
яратилишида муҳим восита сифатида баҳоланмоқда. 
Бу ҳолда, 

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish