А. Бурханов, К. Рахматов



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

Комбинация 
ёки комбинатлаш кооперацияга ўхшаб корхоналар 
бирлашмасидан иборат. Аммо бу ерда тарқоқ ҳолда жойлашган бирлик эмас, 
балки уларнинг ҳудудий умумийлиги, технологик ва ташкилий бирлиги 
тушунилади. Шу сабабли комбинацияда, кооперациядан фарқли ўлароқ 
ҳудудийлик хусусияти кўпроқ, намоён бўлади. Бинобарин, унда 
мужассамлашув яққол кўзга ташланади, сабаби-кўп ҳолларда комбинатлашув 
муайян хом ашёни биргаликда, атрофлича қайта ишлаш билан боғлиқ. Бу 
икки, юзаки караганда бир-бирига ўхшаш тушунча ўртасида бошқа фарқлар 
ҳам бор. Хуллас, бу шаклни қаерда «комбинат» сўзини учратсак, уни ўша 
соҳада кўрамиз, ҳатто аҳолига хизмат кўрсатувчи тармоқларда ҳам (маиший 
хизмат комбинатлари). 
Саноатда комбинатлар бир неча технологик жиҳатдан боғлиқ бўлган 
завод ёки цехлардан ташкил топган бўлади. Чунончи, қopa металлургия 
комбинатлари, аниқроғи тўлиқ циклли комбинатлар чўян, пўлат ва прокат 
ишлаб чиқарувчи заводлар бирлашмасидир. Агар уларнинг биттаси бўлмаса, 
у ҳолда комбинат тўлиқ циклга эга эмас (Бекободдаги Ўзбек металлургия 
комбинати худди шундай корхоналардандир). Тўқимачилик комбинатлари 
йигирув, буёқлаш, тайёрлаш цехларидан иборат, хом ашё битта-пахта толаси 
ёки пилла маҳсулоти. Гўшт комбинатида ҳам ягона хом ашё асосида бир неча 
маҳсулот: гўшт, консерва, колбаса каби бошқа маҳсулотлар олинади.
Унинг чиқиндисидан, масалан, суяк ва қондан қишлоқ хўжалиги ва 
тиббиёт соҳасида фойдаланиш мумкин, териси эса ошлагандан сўнг чарм-
пойафзал 
саноатида 
ишлатилади. 
Ўрмон, 
цемент-шифер, 
кимё 
комбинатларининг тузилиши ҳам худди шундай. Қолаверса, марказлашган 


44
иссиқлик электр станциялари ҳам комбинат хусусиятига эга, чунки улар айни 
пайтда электр энергияси ва пар (буғ) беради. 
Шундай қилиб, комбинация саноат тармоқларининг кўпчилигига 
хосдир. Фақат машинасозликда «комбинат» сўзини учратмаймиз, аммо 
моҳиятан бу ерда ҳам у мавжуд, зотан металлдан асосий маҳсулот билан бир 
қаторда халқ истеъмол моллари ҳам ишлаб чиқарилади. Масалан, 
Тошкентдаги Чкалов номли авиация бирлашмаси самолётдан ташқари 
автомобил учун баъзи бир эҳтиёт қисмлар, болалар аравачаси (коляска) ва 
шунга ўхшаш турли хил халқ истеъмол молларини ҳам ишлаб чиқаради. 
Умуман олганда, ишлаб чиқаришнинг барча ижтимоий шакллари ўзаро 
боғлиқ. Жумладан, ихтисослашган корхоналар ёки кооперация ва 
комбинация доирасидаги ишлаб чиқариш бўғинлари ҳам у ёки бу кўринишда 
мужассамлашувни англатади. Бироқ, бу ерда уларнинг бир жойда 
тўпланганлиги, йиғилганлик даражаси бошқа жойларга нисбатан юқори 
бўлиши лозим, акс ҳолда том маънодаги мужассамлашув бўлмайди. 
Сўнгги йилларда ихтисослашувда унинг детал ва технологик 
ихтисослашув шакли қисқариб бориш ҳоллари кузатилмоқда. Айни вақтда 
тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, яъни предмет ихтисослашуви кенг 
ривожланади, айниқса детал ва технологик ихтисослашув кооперация ва 
комбинатлашувда кўпроқ иштирок этади. Бундай вазият қисман ўтиш 
даврининг ўзига хос қийинчиликларидан ҳам келиб чиқади. 
Ихтисослашув ишлаб чиқариш жараёнини ажратади, яккалайди, 
кооперация эса уни умумийлаштиради, комбинатлашув бирлаштиради. 
Уларнинг барчаси айни вақтда у ёки бу даражадаги корхонада ташкил 
этилади, мужассамланади. Масалан, ҳар қандай комбинат юқори даражадаги 
мужассамлашув, йирик корхона демакдир. 
Ишлаб чиқаришнинг ижтимоий шакллари бозор иқтисодиёти шароитида 
ўзига хос хусусиятга эга бўлади. Энг муҳими шундаки, корхоналарнинг 
катта-кичиклиги, уларнинг ихтисослашуви ва ўзаро уйғунлашуви энди кўп 
жиҳатдан давлатга, ягона марказ ва режалаштиришга боғлиқ эмас. 


45
Корхоналар, ишлаб чиқарувчилар, тадбиркорлар бир-бирлари билан 
тўғридан-тўғри алоқа, шериклик қиладилар. Давлатнинг вазифаси эса бу 
жараённи турли механизмлар орқали тартибга солиш ва бошқариб боришдан 
иборат бўлади. 

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish