Ихтисослашув
ҳам, ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг муҳим шакли
бўлиб, у меҳнат тақсимоти билан чамбарчас боғлиқ Унинг yч босқичи ва уч
тури мавжуд. Ихтисослашувнинг уч босқичи — корхона, шаҳар ёки район,
микёсидаги ихтисослашувдир. Бошқача қилиб айтганда, уларнинг ҳар бирига
ижтимоий меҳнат тақсимоти натижасида маълум бир маҳсулотнинг ишлаб
чиқарилиши бириктирилади. Ўз навбатида, ихтисослашув шу корхона, шаҳар
ёки районларнинг «қиёфасини» уларнинг меҳнат тақсимотида тутган ўрнини
белгилаб беради.
Ихтисослашувнинг уч тури — бу қисм (детал), технологик ёки ярим
маҳсулот (полуфабрикат) ва предмет (тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш)
ихтисослашувидан иборат. Унинг бундай кўринишлари бир-бири билан
ўзвий боғлиқ ва улар турли ҳудудий босқичда у ўзгача хусусиятга эга.
Ихтисослашув оқибатида хўжаликнинг турли тармоқлари вужудга
келади, иқтисодий районлар, шаҳарларнинг функционал типлари
шаклланади. Шу билан бирга у ташқи транспорт иқтисодий алоқаларини
тақозо этади, чунки ишлаб чиқарилган ва маҳаллий истеъмолдан ортиб
қолган маҳсулот четга чиқарилади ва мазкур районда етишмайдиган
маҳсулот эса бошқа жойлардан келтирилади.
39
Ихтисослашув, албатта фақат моддий ишлаб чиқаришга тегишли эмас. У
барча ижтимоий жабҳаларга ҳам молик хусусиятдир. Қолаверса, айрим
олийгоҳлар ўқитувчи, бошқалари - агроном, муҳандис, табобатчи каби
мутахассисларни тайёрлайди. Чунки бу олийгоҳлар айнан ана шундай
ходимларни
тайёрлашга
ихтисослашган.
Ихтисослашувнинг
ҳам
мужассамлашув каби ўзининг чегараси бўлиши лозим, ўта тор ихтисослашув
бир
томонламаликка
(ижтимоий
ҳаётда
тор
фикрлашга),
йул
харажатларининг кўпайишига олиб келади. Улкан корхоналарни қуриш
қандай зарарли бўлса, ҳаддан ташқари тор ихтисослашув, яккаҳокимлик ҳам
шунча хатарлидир. Иқтисодиётда фақат ёки асосан бир соҳага ихтисослашув
- бу ҳудуднинг муваққат қудрати, бахти ва айни вақтда унинг бадбахтлиги,
фожиаси бўлиши мумкин (ижтимоии ҳаётда ҳам худди шундай).
Ихтисослашган тармоқлар билан биргаликда бошқа ёрдамчи ёки
иккиламчи соҳалар ҳам ҳеч бўлмаганда маҳаллий эҳтиёж доирасида
ривожланган бўлиши лозим. Бу ерда ихтисослашган тармоқни дарахтнинг
танасига, дарёга, қўшимча тармоқларни эса дарахтнинг шоҳ ва шоҳчаларига,
дарёларнинг ирмоқларига ўхшатиш ўринли. Ўз-ўзидан маълумки, танасиз
шоҳ ҳам бўлмайди, шоҳсиз дарахт эса-бу оддий бўтадир, ирмоқсиз дарё ҳам
баркамол дарё тизимини шакллантирмайди.
Демак, ихтисослашув мажмуали, ҳар томонлама ривожланиш билан
уйғунлашуви керак Зеро, ихтисослашувда йул қуйилган хатолар оқибатини
ҳозирги кунда сезиб турибмиз. Бу камчиликлар айниқса, Собиқ иттифоқдош
республикаларнинг ўзаро иқтисодий алоқаларини бузилишида ўз аксини
топмоқда. Шу сабабли эътибор кўпроқ ҳар бир мамлакатнинг мумкин қадар
атрофлича ривожланишига қаратилмоқда. Албатта, бундай тараққиёт
Ўзбекистонни жаҳон ҳамжамиятидаги бошқа мамлакатлардан фарқ
қилдирувчи, унинг ўрнини белгилаб берувчи ихтисослашган тармоқларни
такомиллаштириш орқали амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир.
Минтақа ва мамлакатларнинг у ёки бу маҳсулот ишлаб чиқаришга
ихтисослашуви, энг аввало, улардаги мутлоқ ва нисбий афзалликларга
40
боғлиқ, бу ерда яратилган маҳсулот уни бошқа жойда етиштиришга кўра
арзонроқ, кам харажатлирок бўлиши керак. Одатда, ҳар бир мамлакат ёки
унинг алоҳида қисмлари ўзидаги қулай ва арзон омиллардан фойдаланиб,
қийин ва қиммат омил маҳсулотларини четдан олиб келади.
Ихтисослашувнинг
ҳам
туб
моҳияти,
мақсади
иқтисодий
самарадорликни оширишдир. Табиийки, бир кишининг ҳар хил маҳсулот
яратиш, ёки ҳар хил касб билан шуғулланишидан кўра муайян ишни
бажариши фойдали. Қолаверса, меҳнатнинг бир тўрини унинг иккинчи тури
билан алмашуви давомида вақт ҳам кетади, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг
сифати яхши бўлмайди. Аммо, бу ерда соф ижтимоии ихтисослашув
кишининг фикр доирасини торайтиради, уни оддий роботга айлантириб
қўяди. Кўриниб турибдики, ижтимоий ҳаётда ҳам, ишлаб чиқаришда ҳам тор
ихтисослашув яхши натижалар бермайди.
Ҳозирги ривожланган мамлакатларда ва қисман ўзимизда ҳам бозор
муносабатларига мос равишда истеъмол, талаб индивидуаллашиб,
хусусийлашиб бормоқда. Авваллари бир мамлакат ёки район маҳсулотнинг
бир турига ихтисослашган ва у билан минтақавий ва жаҳон бозорида
қатнашган бўлса, эндиги шароитда ўша маҳсулотнинг ўзи турли шаклга,
кўринишга эга бўлиши керак Масалан, ҳозирги даврда енгил машиналар,
озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқалар фақат бир турда бўлиши уларнинг
рақобатбардошлиги ва харидорлигини таъминламайди. Бинобарин, эндиги
шароитда конвейр усули, миқдор кўрсаткичлари муҳим эмас, аксинча
«постфордизм», масштаб (миқдор) самарадорлигининг ўрнига турли хиллик,
сифат самарадорлиги олдинга сурилмоқда.
Шундай
қилиб,
ихтисослашув
ҳам
мужассамлашув
каби
ривожланганликнинг муҳим белгисидир. Аммо, ҳар иккисининг ҳам чегараси
бўлиши керак Худди шу нуқтаи назардан кооперация ёки ҳамкорлик янада
самаралироқ ҳисобланади. Бу ўринда айтиш мумкинки, кооперация
ихтисослашув билан яқиндан боғлиқ ва усиз вужудга келмайди. Чунки, ҳар
41
қандай кооперация турли касб, ҳунар, маҳсулот ишлаб чиқаришга
ихтисослашганларнинг ҳамкорлигидан бошқа нарса эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |