А. Бурханов, К. Рахматов


минтақавий иқтисодиётнинг объекти



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

минтақавий иқтисодиётнинг объекти
мамлакатнинг 
ижтимоий-иқтисодий 
тизимининг 
ҳудудий 
жиҳатлари, 
минтақавий 
иқтисодиётнинг ҳудудий қуйи тизимларининг фаолияти ҳисобланади.
Минтақавий иқтисодиёт ижтимоий фан ҳисобланади. У муайян 
ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тадқиқ этади, ижтимоий ва 
иқтисодий омилларни ўрганади. Минтақавий иқтисодиёт иқтисод назарияси, 
социология, тармоқлар иқтисоди, иқтисодий география, демография ва 
бошқа ижтимоий-иқтисодий фанлар билан узвий алоқадор. Бозор 
муносабатларининг шаклланиши ва ривожланиши мамлакат хўжалигининг 
ҳудудий ташкил этилиши билан чамбарчас боғлиқ. Минтақавий иқтисод ва 
сиёсатнинг назарий ва амалий муаммоларини ўрганиш (рента муносабатлари, 
4
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-
иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги 
 
ПҚ-4102-сонли Қарори. Манбаа Lex.uz. 


14
ҳудудий ижтимоий жараёнлар ва ҳ.к.) иқтисод назариясини янада бойитади, 
янги илмий хулосалар чиқариш имконини беради.
Мамлакатимизда ижтимоий ва демографик йўналишдаги тадқиқот 
ишлари изчил амалга оширилмоқда. 
Хусусан 
Иқтисодиётни 
эркинлаштириш 
ва 
ривожлантириш, 
ишбилармонлик 
муҳитини 
яхшилаш, 
иқтисодиёт 
тармоқларининг 
рақобатбардошлигини ошириш бўйича туб ислоҳотларни амалга оширишга 
қаратилган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини 
ривожлантиришнинг 
бешта 
устувор 
йўналиши 
бўйича Ҳаракатлар 
стратегиясини амалга ошириш натижасида мамлакат ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишининг барқарор ижобий ўсишини таъминланмоқда. 
Иқтисодиётни янада эркинлаштириш ва ривожлантириш, иқтисодий 
салоҳиятни кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни изчил амалга ошириш, 
тадбиркорлик 
субъектлари 
рақобатбардошлиги 
ва 
фаолияти 
самарадорлигини кучайтириш асосида аҳоли турмуш даражасини ошириш 
мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини 
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар 
стратегиясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 
8 январдаги «Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва иқтисодий сиёсат 
самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-
5614-сонли Фармони қабул қилинди. Унга кўра
5

макроиқтисодий барқарорликни сақлаб туриш, самарали фискал 
сиёсатни юритиш, солиққа тортиш тизими ва солиқ маъмуриятчилигини 
тубдан ислоҳ қилиш; 
асосий ресурсларни тақсимлашда бозор тамойилларини кенг жорий
қилиш асосида республиканинг рақобатбардош бозор иқтисодиётига 
ўтиши жараёнларини тезлаштириш; 
5
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Иқтисодиётни янада 
ривожлантириш ва иқтисодий сиёсат самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги ПФ-5614-сонли Фармони Манбаа Lex.uz. 


15
фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси ва уларга давлат хизматларини 
кўрсатиш тизимини мустаҳкамлаш, аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож 
қатламларини ҳимоя қилиш ҳажмлари ва турларини кўпайтириш; 
давлат бошқаруви тизими самарадорлигини янада ошириш, хусусий 
секторни ривожлантириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш; 
табиий бойликлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, атроф-
муҳит муҳофазасини таъминлаш, сув ресурсларини бошқаришни 
такомиллаштириш, ирригация ва мелиорация тизимларини модернизация 
қилишкаби аниқ вазифалар белгилаб олинган. 

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish