42. Ташқи иқтисодийфаолият субъектлари Дунёда моддий бойликлар бир хилда тақсимланмаган. Хар бир давлат ўзида бўлмаган маҳсулотларга эхтиёж сезади (мисол учун, кофе фақат маълум иқлим шароити бўлган давлатларда етиштирилади) ва шу сабабли бошқа давлатлар билан ташқи иқтисодий муносабатлар ўрнатади. Ушбу муносабатларнинг иштирокчиси сифатида эса фуқаро ва юридик шахслар ҳам қатнашади. Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юридик шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлган ва якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинган жисмоний шахслар ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланишга ҳақлидир. “Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги Қонуннинг 7- моддаси ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг ҳуқуқларини белгилаб беради. Улар қуйидаги ҳуқуқларга эга: қонун ҳужжатлари доирасида ташқи иқтисодий фаолиятда қатнашиш шаклларини мустақил белгилаш, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун ўз хоҳишига кўра бошқа юридик ва жисмоний шахсларни шартнома асосида белгиланган тартибда жалб қилиш; ташқи иқтисодий фаолият натижаларига, шу жумладан, миллий ва чет эл валютасидаги даромадга қонун ҳужжатларига мувофиқ мустақил равишда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш. Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат: ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги ҳисоботни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этиши; Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган товарларнинг Ўзбекистонда белгилаб қўйилган техникавий, фармакология,санитария, ветеринария, фитосанитария, экология стандартлари ва талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни белгиланган тартибда тақдим этиши шарт. Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб киришнинг алоҳида тартиби жорий этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар “Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 387-сонли Қарорига мувофиқ
43. Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб киришнинг алоҳида тартиби жорий этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.2004 й. “Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 387-сонли Қарорига мувофиқ тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахслар экспорт-импорт операцияларини ва чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи билан юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатдан ўтишлари шарт; “эркин муомалага чиқариш” режимида расмийлаштирилган юк божхона декларацияси, мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлганда, божхона ва бошқа тўловлар тўланган тақдирда савдо комплексларида якка тартибдаги тадбиркорнинг фақат ўзи бевосита олиб келган импорт товарлар билан чакана савдони амалга оширишга ҳақли. “Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан Якка тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш жисмоний шахс яшайдиган жой бўйича давлат солиқ инспекциясида шахсан келиб ёки Интернет тармоғи орқали амалга оширилади. Ариза берувчи (якка тартибдаги тадбиркор) давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир ой мобайнида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида ва божхона органларида ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтиши ҳамда тижорат банкида талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақами очиши шарт. “Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига асосан четдан олиб келинадиган ва четга олиб чиқиб кетиладиган маҳсулотларни мажбурий сертификатлаштириш белгиланган. Миллий мувофиқлик сертификатлари ва мувофиқлик белгилари ёки бошқа давлатларнинг "Ўзстандарт" агентлиги томонидан эътироф этилган мувофиқлик сертификатлари ва мувофиқлик белгилари аризачи (маҳсулот етказиб берувчи) томонидан божхона назорати органларига юкка тааллуқли божхона декларацияси билан биргаликда тақдим этилади ва улар маҳсулотни республика ҳудудига олиб киришга рухсатнома олиш учун зарур ҳужжатлар ҳисобланади.