86-Biznes subyektlarining xo’jalik faoliyati sohasidagi huquqbuzarliklariuchun moliyaviy javobgarligini erkinlashtirish masalalari


Biznes huquqining manbalari tushunchasi



Download 274,09 Kb.
bet5/13
Sana18.04.2023
Hajmi274,09 Kb.
#929480
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Biznes huquqi

5. Biznes huquqining manbalari tushunchasi. Тадбиркорлик ҳуқуқининг манбаи – бу тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келадиган тадбиркорлик фаолиятига оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солувчи ваколатли давлат органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа иш муомала одатларидир. Тадбиркорлик ҳуқуқининг манбалари: ЎзР Конституцияси, қонунлари, ЎзР Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив ҳужжатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари. ЎзР Олий суди ва Олий хўжалик суди пленумлари қарорлари. Тадбиркорлик қонунчилигининг ривожланиш босқичлари ва кодификациялаштириш масалалари ҳақида фикрлар. Ўзбекистон Республикасидаги ҳуқуқ тизимининг манбаи ваколатли органлар томонидан белгиланган тартибда қабул қилинадиган қонунлар ва бошқа қонуности ҳужжатлардир. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси бизнес фаолиятини олиб боришнинг кафолати сифатида муҳим аҳамиятга эга. Жумладан: “Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баробар муҳофаза этилишини кафолатлайди”. (Конституциянинг 53-моддаси). Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари хусусий мулкининг бошқа мулк шакллари билан бир қаторда давлат ҳимоясида бўлиши, мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва уни тасарруф этиши, ер, ерости бойликлари, сув, ўсимлик, ҳайвонот дунёси ва бошқа табиий захираларнинг умуммиллий бойлик Тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқи алоҳида ҳуқуқ соҳаси бўлиши каби нормалар Конституциянинг 53-55-моддаларида белгиланган. Тадбиркорлик ҳуқуқи манбаларининг турларидан бири қонунлардир. Бунда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси муҳим аҳамиятга эга. У мулк ҳуқуқи, мажбурият ҳуқуқи, маҳсулот етказиб бериш, контрактация, мулк ижараси, лизинг, пудрат, қурилиш пудрати, ташиш, кредит, ҳисоб-китоб ва шунга ўхшаш тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузиладиган шартномаларга оид қоидаларни ўзида бирлаштириб, бевосита тадбиркорлик ҳуқуқига манба ҳисобланади. Тадбиркорлик субъектларининг фаолият олиб боришига хизмат қилувчи ва улар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги, “Ижара тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги, “Рақобат тўғрисида”ги, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги ва бошқа қонунлар қабул қилинган. Тадбиркорлик субъектларининг ташкил этилиши ва ҳуқуқий ҳолати “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги, “Банк ва банклар фаолияти тўғрисида”ги, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги, “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-қоидалари тўғрисида”ги ва бошқа қонунларда мустаҳкамланган. Тадбиркорлик фаолиятида инвестициялар билан боғлиқ муносабатларни “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги, “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги, “Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги ва бошқа қонунларда мустаҳкамланган.
40. Тадбиркорлик шартномаси мажбуриятлари юзасидан жавобгарлик Шартнома мажбуриятларини тегишли тарзда бажармаслик қуйидаги жавобгарликларга сабаб бўлади: 1.Фуқаровий (шартномавий) жавобгарлик. 2.Маъмурий жавобгарлик .3.Жиноий жавобгарлик Фуқаровий (шартномавий) жавобгарлик. Шартноманинг муҳим шартларидан бири унда иштирок этувчи тарафлар мажбуриятларининг белгилади. Бундан ташқари, тарафлар қонун ҳужжатларида ва иш муомаласидан келиб чиқадиган мажбуриятларга ҳам эга бўладилар. Муайян тараф сифатида иштирок этувчи субъект томонидан ушбу мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик натижасида бошқа тарафга зарар етказилса, ушбу зарарни қоплаш мажбурияти вужудга келади. Мисол учун, маҳсулот етказиб бериш шартномасига кўра, етказиб берувчи (сотувчи) шартномада назарда тутилган маҳсулотни ўз вақтида етказиб бермаган ҳолларда мазкур маҳсулот етказиб бериш мажбурияти билан бирга, кечиктирилганлик туфайли олинмасдан қолинган фойдани ҳам қоплаб беради. Бундан ташқари, шартнома шартларини ўз вақтида лозим даража бажарилиши таъминлаш мақсадида тарафлар шартномада ҳар бир ҳолат юзасидан бошқа фуқаролик жавобгарлик чораларини белгилашлари мумкин. Шартнома мажбуриятларини бузганлик учун мансабдор шахснинг маъмурий жавобгарлиги. Тарафларнинг шартномадан келиб чиқадиган мажбуриятларини бузганлик учун мансабдор маъмурий жавобгарликка ҳам тортиладилар.Шартнома мажбуриятларини бузганлик учун мансабдор шахснинг жиноий жавобгарлиги. Тарафларнинг шартномадан келиб чиқадиган мажбуриятларини бузганлик учун мансабдор жиноий жавобгарликка ҳам тортилишлари мумкин.
41. Ташқи иқтисодий фаолият – Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахсларининг хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек халқаро ташкилотлар билан ўзаро фойдали иқтисодий алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантиришга қаратилган фаолият

Download 274,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish