Полимер буюмларга ишлов беришнинг асосий усуллари
Валцовкалаш усулида пластмасса бир-бирига қарама-қарши айланадиган валиклар орасидаги тирқичдан сиқилиб ўтиш ҳисобига шаклланади (11.1-расм). Ишлов берилаётган масса 2 валиклар 1 ва 3 орасидаги тирқичдан бир неча марта ўтказилади ва яхшилаб аралаштирилади, кейин битта валикга ўтказилади ва пичоқ 4 ёрдамида кесилади.
26.1-расм. Валцовкалаш схемаси
а) масса қуйиш; б) валцовкалаш; в) массани бир валикка ўтказиш; г) массани кесиш.
Узлуксиз валцовкалаш жараёнида масса тирқич орасидан сиқилиб ўтишидан ташқари валиклар бўйлаб ҳам ёйилади. Шунинг учун жараён охирида ортиқча масса икки томондан пичоқ ёрдамида кесиб олинади. Бу усулда пластмасса компонентлари эзилиши туфайли майдаланади, полимер, кукун тўлдиргич ва бошқа модификаторлар янада майин аралашади, ҳосил бўлган ҳарорат таъсирида пластиклик ортади. Пластмасса юзасига ишлов беришга мўлжалланган охирги валик юзаси силлиқланган ва полировкаланган бўлиши керак. Пластмассаларга иссиқлик билан ишлов берилиши зарур бўлса, валиклар буғ ёки электр иситкич (тенлар) воситасида қиздирилади.
Каландрлаш усулида пластмасса берилган қалинликда ва кенгликда юмшатилган полимер қоришмани валиклар орасидаги тирқичдан тўхтовсиз ўтказиб лента шаклида тайёрланади.
Валиклар сонига кўра каландрлар икки, уч, тўрт, ва беш валикли бўлади. Валиклар вертикал, горизонтал Г-шаклида, Л-шаклида ва З шаклида бўлиши мумкин. Тўрт валикли каландрнинг ишлаш схемаси 26.2-расмда берилган.
26.2-расм. Тўрт валикли каландрнинг ишлаш схемаси:
а) Г-шаклидаги каландр; б) З-шаклида каландр.
Каландр конструкцияси ишлов бериладиган пластиклик массанинг хилига қараб (резина ёки термопластлар) танланади. Маҳсулот юзаси текис бўлиши учун ишчи валиклар юзаси жилоланади ва полировкаланади. Каландр валиклари буғ ёки электр токи ёрдамида иситилиши мумкин.
Экструзия усулида полимер материаллар қиздирилган массани мунштук (шакл берувчи тешик) орқали сиқиб чиқариб шакл бериб тайёрланади.
Экструзия усулида профилли узун ўлчамли (погонаж) қувурлар, листлар, пленкалар, линолеумлар, пороизоллар ва бошқа қурилиш материаллари ва буюмлар ишлаб чиқарилади. Бу усулда диаметри Ф 5-20 мм қувурлар, эни 0,3-1,5 м ли пленка ва листлар ва бошқа ўлчамдаги буюмлар тайёрлаш мумкин. Экструзия машиналари икки турда бўлади: шнекли (бир ва бир неча) ва босим остида ишлайдиган шприц экструдерлар.
Шнекли ёки червякли экструдерлар пластмасса ишлаб чиқаришда кенг тарқалган (26.3-расм). Экструзия машиналарининг ишчи органи винт ёки червяк бўлиб, пластик массани синчиклаб аралаштирилади ва винт ҳаракати натижасида босим остида мунштукдан сиқиб чиқариб, шакл беради. Пластмасса ҳом ашёси экструдерга гранула, бисер ёки кукун кўринишида солинади ва машина ташқи қобиғи ичига ўрнатилган махсус иситкичлар ёрдамида қиздириб юмшатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |