ПЛАСТИК ДЕФОРМАЦИЯЛАБ ИШЛОВ БЕРИШНИНГ АСОСИЙ
УСУЛЛАРИ
Асосий ишлов бериш усулларига прокатлаш, кирялаш, пресслаш, эркин болғалаш ва
штамплаш киради.
Прокатлаш. Бу усулда пластик металларни прокатлаш машинаси (стани)нинг
айланувчи жўвалари орасидан эзиб ўтказиб ишланади. Бунда заготовканинг кўндаланг
кесим юзаси кичрайиб, бўйига узаяди ва кисман энига ортади. Прокатлашнинг бўйлама,
кўндаланг ва Кўндаланг-винт усуллари мавжуд. Бу усуллар ичида ишлаб чиқарилаётган
буюмларнинг 75-80 фоизи бўйлама прокатлашга тўғри келади.
а) Бўйлама прокатлаш. Бу усулда заготовка бир ўқда параллел ўрнатилган ва
қарама-қарши томонга айланувчи цилндирик жўвалар орасидан эзиб ўтказиб ишланади.
Натижада унинг кўндаланг кесим юзи кичрайиб, бўйига ва қисман эиига ортади (8-расм,
а).
Шуни кайд этиш жоизки, агар листлар, полосалар прокатлашда олинадиган бўлса,
прокат станининг цилиндрик жўвалари текис ва силлиқ,
турли профилли буюмлар
(масалан, швеллер, қўштавр) олинадиган бўлса, ўйиқли бўлади.
б) Кўндаланг прокатлаш. Бу усулда заготовка ўқи прокат
станининг цилиндрик
жўвалар ўқига паралел бўлиб, жўваларнинг бир томонга айланишида улар оралиғидан
доиравий заготовка эзиб ўтказлишида у қарама-қарши томонга айланиб ишланади (8-расм,
б). Бу ишловда, масалан, шатун, цилиндрик тишли ғилдирак,
валлар заготовкалари,
шарлар олинади.
в) Кўндаланг-винтли прокатлаш. Бу усулда заготовка прокат станни клетида бир-
бирига маълум бурчак бўйлаб ўрнатилган
икки томони кесик конусли,
бир томонга
айланувчи жўвалар орасидан эзиб ўтказиб ишланади (8-расм, в). Бу усулда пўлат ёки
бошқа
пластик металлардан гильзалар, кейин эса улардан чоксиз трубалар олинадн.
8-расм. Прокатлаш усулларининг схемаси: а - бўйлама; б-кўндаланг; в - кўндаланг-
винтли 1 - жўвалар; 2 - заготовка.
Кирялаш. Бу усулда заготовка унинг кўндаланг кесимидан кичик бўлган киря-асбоб
тешиги (кўзи)дан тортиб ўтказиб ишланади (9-расм, б). Бу
усулда турли диаметрли
симлар, чивиқдар, трубалар ва турли профилли бошқа маҳсулотлар олинади.
Пресслаш. Бу усулда заготовка хавол цилиндрик
контейнерга киритилиб, уни
“матрица” деб аталувчи асбоб кўзидан пуансон ёрдамида сиқиб чиқарилиб ишланади (9-
расм, в). Бунда олинаётган буюм бутун узунлиги бўйича кўндаланг кесим шакли ва ўлчами
матрица кўзининг шакли ва ўлчамига тенг бўлади. Бу усулда оддий ва мураккаб шаклли,
аниқ ўлчамли чивиқлар, трубалар ва турли профилли буюмлар олинади.
Эркин болғалаш. Бу усулда кўпинча пластиклиги пастроқ пўлат
заготовкаларни
зарур температурагача қиздириб, кейин уларни болғанииг пастки, яъни қўзғалмас боёги
устига (дастаки болғалашда эса сандонга) қўйиб, болғанинг устки, яъни қўзғалувчи
боёгининг текис ва шаклдор мухраси билан бир неча бор зарблаб ишланади (9-расм, г). Бу
усулда кутилган шаклли ва ўлчамли буюмлар (масалан, вал, шатун, диск ва бошқалар)
олинади.