6-маьруза Қурилиш композицион полимер материаллар ва уларнинг турлари. Энергия ва ресурс тежамкор технологиялари – валцовкалаш, каландрлаш, экструзиялаш, пресс-қолиплаш, штамповкалаш ва бошқА. Хоссалари


-расм. Босим остида қуйиш машинасининг ишлаш схемаси



Download 123,11 Kb.
bet4/15
Sana12.04.2022
Hajmi123,11 Kb.
#547163
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
21-мавзу

26.5-расм. Босим остида қуйиш машинасининг ишлаш схемаси
а) массани эритиш ва пластификациялаш; б) массани қолипга босим остида киритиш; в) қолипни ажратиб буюмни чиқариб олиш. 1-поршен; 2-масса сақланадига бункер; 3-цилиндр иситкичлари; 4-цилиндр; 5-очиладиган қолип.


Қолиплаш усулида листли, пленкали, қувурсимон заготовкалардан (ярим тайёр маҳсулотлардан) қайта ишлов берилиб мураккаб шаклдаги буюмлар олинади. Пластмассаларни қиздириб шакл беришнинг асосан уч услуби кенг қўлланилади: штамплаш, пневмоқолиплаш ва вакуумқолиплаш (26.6-расм).

26.6-расм. Вакуумқолиплаш схемаси
а) негатив қолип; б)позитов қолип; в) пуансон билан заготовкани хомаки тортиш; г) пневматив усулда заготовкани хомаки тортиш; И-ИИИ қолиплаш позициялари; 1-заготовка; 2-негатив қолип; 3-таянч; 4-сиқувчи рама; 5-пуансон; 6-позитив қолип; 7-қолиплаш камераси.
Штамплаш услубида листлардан заготовка қирқиб олинади, қиздирилади, пресс-қолипнинг матрица ва пуансон орасига қўйилади ва 1 МПа босимда сиқилади.
Ушбу усулда винипласт, текстолит, органик шиша каби листли материаллардан қурилиш буюм ва конструкциялари тайёрланади.
Пневмоқолиплаш усулида лист матрица контури бўйича маҳкамланади ва юмшагунча қиздирилади. Кейин заготовка 7-8 МПа босимда сиқилган қиздирилган ҳаво билан лист матрица юзасига сиқилади. Пневмоқолиплаш усулида термопластлар асосида идишлар, кимёвий аппаратура қисмлари, ҳалқасимон элементлар олинади.
Вакуум-қолиплаш усулида лист ичи бўш қолип контури бўйича маҳкамланади ва бўшлиқ ичидаги ҳаво сўриб олинади. Бунда атмосфера босими остида лист қолип юзасига сиқилади ва муайян шаклга киради. Ушбу усулда полистирол, полиметилметакрилатлар, винилли полимерлар ва бошқалар асосида санитария-техника ускуналари қисмлари қуйилади.
Кўпиртириш усули ячейкали (ғовак) иссиқлик изоляцияси ва товуш ютувчи пластмасса буюмлари ва герметиклар тайёрланади. Пластмасса таркибида ғоваклик ўзаро реакцияга киришиб газ ҳосил қилувчи компонентлар киритиш ёки қиздирилганда порофор сингари парчаланиб газ ҳосил қилиш натижасида ҳосил бўлади. Кўпириш очиқ ва ёпиқ қолипларда босимсиз ва босим остида бўлиши мумкин. Бу усулда термопластик ва термореактив полимерлар асосида иссиқлик изоляцияси ва конструктив-иссиқлик изоляцияси материаллари олиш мумкин; пенопластлар, пенополистироллар, кўпиртирилган карбамид ва фенолформалдегид композициялари шулар жумласидандир.
Ячейкали пластмассалар ва полимербетонлар бино ва иншоотларнинг том, девор, ертўла, қаватлараро ёпмалар иссиқлик изоляциясида ишлатилади.
Суркаш усулида пластик масса қоришма, дисперсия, эритма ҳолатда қоғоз, мато, нотўқима мато, жун толалари ва шу кабилар юзасига суркалади, текисланади ва безак ҳосил қилиш учун ишлов берилади. Суркаладиган масса махсус раклей-пичоқ билан текисланади. Одатда асос (материал) ҳаракатда бўлади пичоқ эса қўзғалмас бўлиб, суркаладиган масса қалинлиги ва зичлигини бошқариш учун қиялиги ва тирқич ўлчамлари ўзгартирилади. Суркаладиган масса қиздирилган ва совуқ ҳолда бўлиши мумкин. Бу усулда линолеумлар, павинол, линкруст, бумопластлар ва бошқа ўрама материаллар тайёрланади.

Download 123,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish