6.14– расм. Чопувчи русумли ажратгичконтактлар тизими.
Чопувчи тўрдаги ажратгич контакт тизими келтирилган,бу аппаратнинг тшзилишини кўриб чиқамиз. Изоляторлар 1 устига мис шина ўрнатилган, у тўғри бурчак остида букилган, у қўзгалмас контактҳисобиланади 2. Контактнинг ён томонларига 2 цилиндр юза куринишида ишлов берилган, шу сабабли пичоқ билан пластина 6 линияли контактҳосил қилади. Пружиналар 4 ўзак 5 га кийдирилган, пўлат пластинкаларга 3 босиб тўради, улар ўз чўққиси билан пичоқни қўзғалмас контактга сиқади.Контактда босим юқори бўлгани сари, алмашув қаршилиги шўнча кам, лекин контактлар емирилиши кўпаяди, чўнки улаганда ва ажратганда ишқаланиш ҳисобига катта куч сарфланади ажратгичлар билан операция бажарилганида. Ажратгичдаги иккинчи изоляторда худди шўндай конструкцияга эга, лекин контактлари сурулувчи, шарнирли, ажралувчи эмас, чўнки пичоқ ўқ7 атрофида айланади.
6.14 – расм. РВРЗ русумли ажратгич 20 кВ меъёрли токи 8000 А, чегаравий ҚТ сидирға токи 300 кВ ва сидирға термик чидамли токи 112 кА (қутблар оралиғи 700 мм). Вертикал чопувчи русумдаги қутб контакттизимли, динамик бардошлиги ҳар бир контакт пичоғи 1 магнитли қўлф билан жиҳозланган. Контактлар тизими қутблари тўртта таянч изоляторларга маҳкамланади. Фарфорли изолятор 3 тортқичлар орқали пичоқлар ҳаракатга келади. Улаш ва ажратишдаги куч камайиши контакт босимни олиш механизми қабўл қилади. Ерловчи пичоқ 6 шарнирли ёки суғириладиган контакт томонида жойлашган ёки икки томонлама. Уч қутбли ўрнатилганида улар умумий мис шинага туташтирилади. Асосий пичоклар уланганида ерга заминлагич пичоклар уланмаслиги учун механикблокировкага эга. Ерга заминлагич пичоқларни бошқариш учун қўлда юритмали қўлланилади, елкали тизимлардан иборат, дастакдан ҳаракатни ўққа узатади (ПР) ёки червякли юритмага (ПИ). Асосий пичоқларни улаш ва ажратиш электр моторли юритма орқали (ПРВ), шу операциялар масофадан бажарилади.
6.15 - расм.Бино ичида ўрнатиладиган икки ерга заминлагич пичоқли РВРЗ-2-20/800 русумли чопқичли ажратгич(битта қўтби): 1 – асосий контактлар ҳолати; 2 –ҳаракатсиз контакт; 3 – фарфорли тортгич; 4 – таянч изолятор; 5 – рама; 6 – ерга заминлагич пичоқ; 7 – ерга заминлагич пичоқ ва асосий пичоқлар оралиғидаги блокировка.
Ажратгичнинг уланган ва ажратилган ҳолати двигател елкалари тизимида ушлаб тўрилади, мустақил уланиш ёки ажралиш чегараланади.
Ажратгичларни ташқарида ишлатилиши. Очиқ тақсимловчи жиҳозларда ўрнатиладиганажратгичлар, етарли изоляцияга эга бўлиши керак ва ўз вазифасини атроф-муҳит ноқўлай шароитларида ишончли бажариши зарур.
Бир вақтлар чопувчи ажратгичлар кенг қўлланиларди. Уларнинг асосий камчилиги ажратишпичоғининг ўзўнлиги.
Ажратгич РОН(З)-500/2000 пичоғи кўтарилганида 9,8 м ни ташкил қилар эди. Сиқиш кучини камайтириш учун, пичоқни кўтаришга ва пичоқнинг баландлигини камайтириш учун, ажратгич икки бўлакка бўлинади.
Ажратгич иккита ерга заминлагич пичоқлар – қўлда ишлаб двигателли.
Горизонталь – бурилувчи ажратгич русумидаги ажратгичлар 10-750 кВ кучланишларга ишлаб чиқарилади.
Ажратгичлар автоматикасиз қўл ёрдамида ишлатиладиган юритмалар билан жиҳозланади. Агар автомати двигател билан жиҳозланса, у ҳолда бир қанча операцияларниавтоматик бажаришда фойдаланиш мумкин, яъни сўнъий қисқа туташув содир қилишда, у ҳолда ўни қисқатуташтиргич деб аталади.
Тармоқни автоматик равишда токсиз оралиқда ажратилса бўлгич деб аталади. Ўчиргичсиз электр қурилмаларида ажратгичлар шўндай кўлланилишни топди. Электр тизимида ишлатилишида кўп тарқалган ажратгичтўрлари қуйидагилар: РВ, РВФ, РВЗ, РНД. Тўр белгиланиш ҳарфлари: Р – ажратгич, В – бино ичи қурилмалари, Н – очиқ ҳаводаги қурилмаларда, Ф – таянч изоляторли, 3 – ерга ажратгич пичокли, Д – икки устўнли (колонкали). Ҳарфлардан кейинги сонлар: биринчиси – меъёрли кучланиш (кВ), иккинчиси – меъёрий ток (А) ни белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |