6.2.2 Бўлгич ва қисқ туташтиргичларни ишлатилиши
Бу коммутацион аппарат юқори кучланишли автоматик ва қўлда куч трансформаторларини, 1 кВ дан юқори кучланишларда кенг қўлланиладиган ва тармоқни юкланишсиз ажратишга мўлжалланган, (АПВ) автоматик қайта улашга мўлжалланган қурилмалар билан жиҳозланади. Қисқа туташтиргичлар тармоқда сўнъий қисқа туташув ҳосил қилиб ва трансформаторнинг ҳимояишораси, ўнда содир бўладиган нуқсонлардан сақлаб қолиш,ўни тизим таъминоти линия бошидан учишини таъминлаш учунҳизмат қилади.
Бўлгичларни бошқариш ШПО русумли юритма орқали ва қўл билан уланишли ва бу даврда бир вақтда ҳаракатга келтирувчи пружина сиқилади ва масофадан ёки автоматик равишда учиришга тайёрлайди.
Бўлгичнинг имкониятини юқори даражага кўтариш учунажратгич ва бўлгичилар контактларига (ҳаво) газ пуркагич мослама қўлланилади, улар ёрдамида ёйни сўндириш енгиллашади, чўнки ҳаво оқими ёйга кучли тезлик билан йўналтирилади. Сиқилган ҳаво компрессордан ёки ҳаво босимли стандарт баллондан олинади.
35кВ гача бўлган нейтрали изоляцияланган тармоқларда икки қутбли Қисқа туташтиргичлар ва нейтрали ерланган 110кВ ва юқори кучланишли тармоқларда бир қутбли қўлланилади.
Бўлгич ва қисқа туташтиргичлар юқори томонида ўчиргич ўрнатилмаган нимстансияларда қўлланилади ва бу нимстансияни бошқариш схемасини оддийлаштиради ва арзонлаштиради.
Ажратгич, бўлгич ва қисқа туташтиргичларнинг капитал таъмири ва уларнинг бажариши белгиланган муддатларда электр хўжалик рахбари тасдиқлаган муддатда ТИҚ ва ТХҚ да кўзда тўтилганидек бажарилади.
Навбатдан ташқари текшириш ҳар бир ҚТ ўтгандан кейин муддатдан ташқари бажарилиши зарур.
Кўрсатилган жиҳозни текширишда контактларҳолатига ва изоляциясига кўпроқ эътибор берилиши керак. Контактларнинг сиқилиши даражаси пасайиши, занглаши ва контактлар ифлосланиши улар контактларининг қизиб кеттишига ва ҳатто куйишига олиб келади. Агар контактларнинг ранги юзаларида нотекис рангли жойлар пайдо бўлса, демак уларнинг ҳарорати уларнинг қизиши электр термометр ёрдамида ёки термошамда текширилиши керак. Ҳарорат кўрсаткичлари 8.1 - жадвалдагидан кўп бўлмаслиги керак, акс ҳолда аппарат ишдан чиқарилади ва таъмирлаш зарур бўлади.
Ажратгич, бўлгич ва қисқа туташтиргичларни изоляторлари тозалиги текширилади, чўнки юзаси ифлослиги сабабли микрозарядсизланиш кучланиши ва нам оби ҳавода изоляцияларда ток сизишига олиб келади.
Ажратгич, бўлгич ва қисқа туташтиргич оғир шароитларда ишлатилади, бу механик кучланишдан келиб чиқади, чўнки улашда шу кучлар юзага келади. Бу кучлар қиш пайтида янада ошади ва яна муз билан қопланган пайтида жуда катта бўлади. Қиш пайтида кучлар кўпайиши шиналар уланиши ва изоляторларга таъсири ошади. Шикасттланишини камайтириш учун паст ҳароратларда (-20°С дан пастда) изоляторлар шикасттланмаслиги учун ажратгичларнинг ҳаракати бўлгичларга таъсиридан ҳолис бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Изоляторларда ёриқ, синиқ ва армировкаларда цементли чокларнинг бутўнлиги бузилиши, аппаратни таъмирлашга чиқарилиши талаб қилинади.
Элегазлибўлгич ва қисқа туташтиргичларга техник хизмат кўрсатиш асосан газ босим назорати электр контактли манометр ёрдамида бажарилади. Контактли камерадаги босим 30 Н/см² ни ортиқча босимни ташкил қилиши керак.
Ажратгич, бўлгич ва қисқа туташтиргичларни таъмирлаганда одатда олдин синчиклаб изоляторлар ҳолати, контактлар двигатели текширилади. Изоляторлар, фарфорнинг қопламаси чанг, куйик ҳосилқилади ва шулардан тозаланади. Ёриқлар,кемтиклар, юза қоплама нуқсонлари, армировкаси, тортгичлар бутўнлиги текширилади. Зарур бўлганда нуқсонли қисмлари янгиси билан алмаштирилади ёки агар бу мумкин бўлмаса қисқа таъмирлаш ўтказилади. Агар армировкаланган белбоғ 1/3 айлана гардишида ёки қалпоқда изоляторда жароҳатланган бўлса армировка қайта тикланади.
Икки ва уч қутбли аппаратлар контактларининг бир ўқда уланиши секин ҳаракатланувчи контактлар бирортаси ҳаракатсиз контактга тегишида ростлаш олиб борилади, кейин оралиқконтактларни ўзгартириш усули билан фазалар тўғриланади. Ҳар хил вақтда контактлар уланиш фарқи 3 мм дан ошмаслиги керак. Шиналар уланишида изоляторларга таъсир қилувчи механик кучларнитекшириш учун изоляторлар ичидаги куч двигател ёрдамида текширилади. 6-35кВ аппаратлар учун бу куч 10% дан ошмаслиги керак ва бу кўрсаткич миқдор каталог орқали аниқланган.
Контактларнинг сиқилиб кириши шуплар қалинлиги 0,05 мм ва кенглиги 10мм, 2/3 шуп чўқурлигидан кўп кирмаслиги керак.
Контакт пружиналар ёрдамида контактлар босим ташкил бўлиши текширилади. Бу билвосита пичоқни тортилиш кучи орқали текширилиши мумкин.
Қўзғалмас контактларнинг энг кам тортилиш кучи аппаратларда меъёрли токлари 400-600А, 1000-2000А ва 3000А да 200,400 ва 800 Н га тўғри келади.
Ўтувчи қаршиликлари мойли ўчиргичларники каби назорат қилинади. Агар ўтиш қаршиликлари меъёридан юқори бўлса уларни камайтириш ишлари олиб борилади ва улар қуйидагича назорат қилинади:
Юритмани ростлашда уланган ёки ажратилган ҳолатига аппарат тўғри келсин ва аниқ қайд этилиши таъминлансин ва уланиш ҳолати тўғри келсин.
Ажратгич, бўлгич ва қисқа туташтиргич барқарор ва ишончли ишлатилиши учун уларни ҳаракат тезлиги тавсифига жуда боғлиқ.
35-110кВ қисқа туташтиргич уланиш вақти 0,4с ±10% ва ажратиши 35кВ кучланишдагиларда 0,5с ±10% ва 110кВ Бўлгич бўлиш вақти 0,7с ±10% дан кўп бўлмаслиги керак.
Юритмадаги люфт 5° дан ошмаслиги керак. Акс ҳолда уланиш ҳолати юзага келмайди. Бўлгич вақисқа туташтиргич электр юритмалари кучланиш пасайишига текширилади худди мойли ўчиргичларники каби.
Аппаратлар таъмирланиб бўлгач уларнинг ишлатилиши 3-5 мартали уланиш ва ажратишга ва уларни меъёрли кучланишда тезкор токда теширилади. Бу текширишда рихталовчилар ишлатилиши ва ёрдамчи ишора контактлари тўғри ростлангани текширилади.
Ажратгич ажралиши ҳақида ишора қилувчи ҳаракатдаги контактлар тўла ҳаракатининг 75% йўлини босиб ўтгач ишлатилиший бошласин, улангани ҳақидаги ишора контактлари теккан ондан кейин ишлатилишисин.
Do'stlaringiz bilan baham: |