Япон модели
|
Америка модели
|
Бошқарув қарори жамоавий қабул қилинади
Жамоавий жавобгарлик устун бўлади
Бошқарувнинг эгилувчан тизими
Назоратнинг норасмий ташкил қилиниши
Жамоавий назорат
Ходим ишини секинлаштирилган ҳолда баҳоланиши ва хизматдаги ўсиш
Раҳбарнинг энг муҳим сифати- мувофиқлаштириш ва
назоратни амалга
оширишни билиш
Бошқарувни гуруҳларга қаратиш
Бошқарувнинг жамоавий уйғунликка эришиш ва жамоавий натижа бўйича баҳолаш
Қўл остидагилар билан норасмий муносабатларнинг устунлик қилиши
Хизмат бўйича ёш ва иш стажига кўра илгари силжиш
Универсал турдаги раҳбарларни тайёрлаш
Гуруҳ ишининг натижалари, стаж бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
Фирмада узоқ муддатли бандлик
|
Қарор шахсан қабул қилинади
Шахсий жавобгарлик устун бўлади
Бошқарувнинг қатъий, бир шаклга келтирилган тизими
Назоратнинг бир шаклга келтирилган тадбирлари
Менежментнинг шахсий назорати
Меҳнат натижаларини тез баҳолаш, хизмат бўйича жадал силжиши
Раҳбарнинг энг муҳим сифати - касб эгаси бўлиш
Бошқарувнинг якка шахсларга қаратиш
Бошқарувни шахсий натижа бўйича баҳолаш
Қўл остидагилар билан расмий муносабатларни устунлик қилиши
Мартабанинг шахсий натижаларга боғлиқ бўлиши
Тор мутахассисликдаги раҳбарларни тайёрлаш
Шахсий улуш бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
Қисқа муддатга ёллаш
|
Кўпгина япон фирмалари учун ходимларни ротация қилиш хосдир, у шундан иборатки, тахминан ҳар 3-5 йилдан кейин ходимларни янги мутахассисликларга қайта ўқитишни амалга оширилади.
Япон менежментининг оператив бошқарувида сифатни бошқариш марказий ўринни эгаллайди. Сифат учун ҳаракат даставвал ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг камчиликсизлиги учун курашиш кўринишида ўз аксини топган, кейин сифатни бошқаришнинг қудратли тизимига келиб қўшилган.
Маҳсулот сифатини бошқаришнинг япон тизими асосига фирма доирасида сифат устидан ялпи назорат қилиш қўйилган, у дин статусини олган. Сифат устидан назорат ишлаб чиқаришнинг барча босқичларини қоплаб олади. Назорат қилиш тизимига фирманинг барча ходимлари жалб қилинган (3- жадвал).
Ҳозирги вақтда япон иқтисодиётининг барча соҳаларида сифат гуруҳлари (тўгараклари) ҳаракат қиладилар, уларга ишчилардан ташқари мастер ва мухандислар киритиладилар. Сифат гуруҳлари (тўгараклари) технологиядан тортиб то ижтимоий-руҳийгача бўлган барча муаммоларни ҳал қилдилар. 3-жадвалда менежментнинг Япон ва Америка моделларини солиштирилиши берилган. Бу улардан ҳар бирининг афзалликлари ва камчиликларини ажратишга имкон беради.
Менежментнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |