5-мавзу: хорижий мамлакатларнинг менежмент моделлари ва уларнинг компания фаолиятига таъсири



Download 206 Kb.
bet2/9
Sana24.02.2022
Hajmi206 Kb.
#197247
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
5-мавзу

2. Ғарбий менежмент услуби

Ғарбий менежмент услуби хусусиятларига фирма ва бизнеснинг алоҳида йўналишлари раҳбарларининг катта индивидуал масъулияти ва билимдонлиги киради. Ғарбий менежмент услубининг энг характерли ва намунавий вакили бўлиб Америкалик менежерлар мисол бўлади. Хусусан, Америкалик тадбиркорлар музокараларда умумий қарорни келишиш жараёнида тўғри йўли ва гапини ўтказишга ҳаракат қилади. Улар иш мақсадига тез эришишга интиладилар, масалаларни бирин-кетин келишиб прагматик туркумлайдилар, музокараларни ўзаро келишув билан якунлашга ҳаракат қиладилар, бунда битим имзолашнинг асосий шарти шериклар ўртасида ўзаро фойда ва келишувга эришиш ютуғи эмас, балки қонунларга риоя қилиш ҳисобланади. Музокараларда Америка корпорацияси вакиллари таркибига, албатта, қарор қабул қилиш ваколатига эга раҳбар киради. Шунинг учун улар музокаралар вақтида кам ташкилотчи шериклари мунозараларни тўхтатиб, қарор қабул қилиш учун музокараларга келмаган раҳбарият билан келишишга чиқиб кетганларида ўзларини ишончсиз ва ноқулай ҳис қиладилар.


Америка менежментига қуйидаги хусусиятлар хос:

    • фирма ходимлари ўз компаниясига содиқлик фазилатига эга бўлмай, ундан яхшироқ ва фойдалироқ иш топилган заҳоти уни тарк этишга тайёр;

    • қарорни бир раҳбар қабул қилади, унга бўйсунувчилар эса ишлаб чиқариш, сотиш харажатларини ва мумкин бўлган фойдани таҳлил қилиш асосида қарор чиқаришга ёрдам берадилар;

    • ишлаб чиқариш муносабатлари ҳеч қачон шахсий, норасмий муносабатларга аралаштирилмайди.

Ғарбий менежмент услубида бир неча кўринишларини ажратиш мумкин. Масалан,Европа мамлакатлари вакиллари орасида менежмент услубида жиддий фарқлар мавжуд. 90-йилларда Германиядан Буюк Британияга сармоялар оқимининг ўсиши у ерда Германияга нисбатан ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари пастлигидан далолат беради ва демак, инглиз менежмент услуби ўз афзалликларига эга. Агар немис менежментининг хусусиятли белгилари сифатида узоқни кўзлаш ва юқори интизом намоён бўлса, инглиз менежментига хос хусусиятлар:

    • ишлаб чиқариш харажатларини пасайтиришга кучли эътибор;

    • ИТТКИни астойдил ўтказиш ва илмталаб маҳсулотлар ишлаб чиқаришни тез ўзлаштириш (масалан, инглиз компанияларининг телекоммуникация ва фармасевтика соҳасидаги ютуқлари);

    • технологик жараёнларнинг қўлланилишида эгилувчанлик (агар Германияда қабул қилинган технологик инструкциялар ўзгартирилишидан аввал узоқ келишувлар ўтказилса, инглиз фирмаларида технологик жараёнларни замонавийлаштириш ва такомиллаштириш тез амалга оширилади);

    • ишлаб чиқариш деталлари ва нозикликларига эътибор;

    • ишчи кучига нисбатан кам ҳақ тўлаш (Германияда ижтимоий таъминотга юқори – 25 %гача даромад солиғи, иш ҳақининг мунтазам ўсиши ва немис маркасининг ўсиб борувчи курси 90-йиллар охирида иш ҳақи ўртача даражасининг Буюк Британияга нисбатан салкам 2 марта юқори бўлишига олиб келди).

Бундан ташқари, Германияга нисбатан инглизларда ишлаб чиқариш жараёнида менежерлар томонидан ишчиларни маънавий қўллаб-қувватлаш заруриятини назарда тутадиган конструктив ишлаб чиқариш муносабатлари ўрнатилди. Бу Буюк Британияда иш куни ва ускуна эксплуатациясининг машина вақти узунроқ давом этиши сақланишига кўмак берди.
Дунёда Япон менежментнинг юқори рейтингига қарамай, Япон фирмалари ғарбий менежмент услубидан, хусусан, франсуз маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишни бошқаришни ташкил қилиш услубидан фойдаланиш ҳоллари маълум. Хусусан, Японияда енгил ва юк автомобиллари ишлаб чиқарувчи иккинчи “Ниссан” компанияси 90-йиллар охирида қийин даврни бошдан кечирди. Унинг раҳбарияти 1999-йилда “Рено” Франсуз автомобилсозлик фирмаси билан алянс тузиш қарорини қабул қилди. Алянс мафкурачиларидан бири бўлиб, охирги уч йил ичида “Рено”ни муваффақиятли реструктуризация қилганлиги учун “Харажатлар қотили” номини олган “Renu компаниясининг етакчи менежери Карлос Ган хизмат қилди.
Алянс доирасида Япон компанияси ўз олдига франсуз менежменти усулларидан фойдаланиш ҳисобига зарарлар, қарзлар, ортиқча ишлаб чиқариш қувватлари ва етарли бўлмаган автомобил сотиш ҳажми муаммоларини ҳал қилиш ва илмий ишланмаларга харажатларни қисқартириш, ягона стратегияни ишлаб чиқиш, бутловчиларни бирга харид қилиш ва шу кабилар бўйича кучларни бирлаштириш вазифаларини қўйди. Бундан ташқари, стратегик жиҳатдан франсуз ва Япон компаниялари таъсир доирасини кенгайтириш (“Nissan” компаниясининг ўрни Осиё ва Америкада кучли, “Renu компанияси Европа бозорида етакчилардан бири) ҳисобига бирлашишдан ютадилар.
Шу билан бир вақтда скептиклар истиқболда ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини қисқартиришда ғайратли франсуз менежменти принципларининг ишчиларни бўшатиш ва ишлаб чиқариш қувватларини қисқартиришни олқишламайдиган консерватив корпорацион анъаналарга эга Япон менежменти принциплари билан тўқнашиш имкониятини кўрмоқдалар.



Download 206 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish