5- мавзу. Жамият ва инсон фалсафаси Режа


Суицид  – ўзини ўлдириш. Парасуицид



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/15
Sana21.12.2022
Hajmi0,62 Mb.
#893423
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
5-maruza

Суицид 
– ўзини ўлдириш.
Парасуицид 
– ўз муаммоларига бошқалар эътиборини қаратиш учун ошкора ўз соғлигига 
зарар етказишга уриниш. 
Пассионарлар 
– салбий импульсларга эга бўлган, ҳеч нарсага қарамай хатто ўз зарарига иш 
тутишга интиладиган одамлар. 
Субпассионарлар 
– ижобий, ҳаётбахш импульсларга эга одамлар.
 
4. Онгнинг келиб чиқиши, моҳияти тузилиши, шакллари ва функциялари. 
Онг – фалсафанинг субъектив реалликни ифодаловчи ғоят кенг категориясидир; одамнинг, 
унинг мияси ва психикасининг ташқи дунёни идеал акс эттиришидир;инсоннинг маънавий 
дунёсидир, ўзининг дунёда борлигини англаб етишидир; унинг ташқи дунёга муносабатидир
.
 
Одам – фикр юритувчи, онгга эга мавжудотдир. Онг ёрдамида одам ташқи дунёда фаол 
ҳаракат қилади, уни билади, у билан субъект-объект муносабатда бўлади. Онг туфайли шахснинг 
маънавий дунёси, унинг эмоциялари, кечинмалари, ташвиш ва истаклари, орзу-умидлари, 
фантазиялари мавжуд. Худди шу онги туфайли инсон ҳайвонот дунёсидан фарқ қиладиган ақлли 
мавжудот сифатида мавжуддир.
Онг бир қатор фанларнинг: психология, социология, педагогика ва олий асаб фаолияти 
физиологиясининг ўрганиш объектидир.
Фан ва фалсафада онг муаммоси – бу пировардида, психологик, физиологик ва социал 
ҳолатларнинг ўзаро нисбати, муносабати масаласидир: агар инсон ақли материяэволюциясининг 
натижаси бўлса, фикр фикрловчи материянинг, инсон бош миясининг, мия катта ярим шарининг 
олий хоссасидир. 


Инсон онги тил билан узвий боғлиқдир. Тил фикрнинг моддий кўринишидир, шаклидир. 
Одам фикрнинг мазмунини турли лисоний тизимлар: оғзаки нутқлар ва ёзма матнлар, ҳозирги 
замон информатикасининг сунъий тиллари ёки турли символлар, кодлар, шифрлар, формулалар ва 
ҳоказолар орқали билиб олади. 
Онг 
феноменини фалсафий таҳлил қилишга 
материализм, идеализм, дуализм, гилозоизм, 
пантеизм
каби фалсафий оқимларда турлича ёндашувлар мавжуд. 
Материализм
намояндаларининг кўпчилиги онгни 
инъикоснинг алоҳида шакли
деб билади. 
Материалистик нуқтаи назардан инъикос ҳаракатланувчи, ривожланувчи, ўзгарувчи материянинг 
атрибутларидан биридир, онг – ташқи дунёнинг инсон миясидаги инъикосининг олий шаклидир, 
жонли табиат эволюциясининг якунидир, бу – бугунгача маълум бўлган моддий тузилмалардан 
энг мураккабининг – инсон миясининг – қуршаб турган дунёни 
идеал образлар
шаклида акс 
эттириш лаёқатидир. 
Идеалистик фалсафа
онгни, руҳий, 
идеал ҳодисани, 
моддийликка боғлиқ бўлмаган, ундан 
олдинги ва ҳатто уни туғдирадиган омил деб билади.
Пантеизм 
фалсафасининг вакиллари гилозоизмга яқин позицияда турадилар. Улар «Худо», 
«табиат», «руҳ» тушунчаларини максимал даражада бир-бирига яқинлаштирадилар. Пантеизм 
ғоялари илк суфизм оқимига яқин туради. Ўрта аср Шарқининг атоқли мутафаккири 
ал-Ғаззолий
шу оқимнинг ёрқин вакили эди. Пантеизм ғояларини 
Жордано Бруно
ва 
Бенедикт Спиноза
янги 
замоннинг Европадаги фалсафий анъанаси асосида ривожлантирдилар. Ҳозирги, постклассик 
фалсафанинг кўпдан-кўп оқимлари онгни таҳлил қилишга зўр эътибор бермоқдалар. Масалан, 
З.Фрейд, К.Юнг, Э.Фромм
номлари билан боғлиқ бўлган 
психоанализфалсафаси
онгсизни, унинг 
субъектнинг маънавий борлиғидаги ролини, шахснинг онги ва хулқ-атворига таъсирини 
ўрганишга катта эътибор беради. 
Неотомизм
– 
ҳозирги замон католицизми фалсафаси – бутун мавжудотнинг илоҳий 
яратилиши концепциясига асосланади. Неотомизм инсоннинг яшашдан мақсади илоҳий 
кашфиётни кузатишдан иборат деб билади. Неотомизм киши онгини индивид танасига янги шакл 
берувчи шахснинг асоси деб билади. Ҳозирги замон «яшаш фалсафаси» – 
экзистенциализм 

онгни қизиқ талқин қилади.
Инъикос этишда ўзаро таъсир қилувчи моддий тизимлар ўз изини, бир-бирлари тўғрисидаги 
хотирани қолдиради ва кейинчалик фақат «ўзи ўзида» эмас, балки «бошқада» ҳам яшайди.

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish