5- мавзу. Жамият ва инсон фалсафаси Режа



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/15
Sana21.12.2022
Hajmi0,62 Mb.
#893423
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
5-maruza

 
 
Онгнинг келиб чиқиши
муаммоси бўйича қуйидаги фалсафий-назарий ёндашувлар 
тарихан таркиб топди.
 
Диний ёндашув
. Диний нуқтаи назардан онг (жон) Худо томонидан яратилгандир, яъни у 
илоҳий хилқатдир, иудаизмда ҳам, насронийликда ҳам, исломда ҳам бирдай эътироф этилган 
Тавротда жоннинг илоҳий хилқатлиги қўйидагича тасвирланган: «Худойи таоло одамни ер 
гардидан яратди ва унинг юзига ҳаёт нафасини пуркади ва одам тирик жонга айланди»
1
.
Идеалистик ёндашув
. Идеализм идеал нарсанинг, руҳий моҳиятнинг моддий воқеликдан 
ташқарида ва унгача мавжуд бўлганлигини эътироф этади. Турли идеалистик тизимларда онгнинг 
келиб чиқиши турлича талқин қилинади. Бир хил тизимларда у – худди диндаги каби – илоҳий 
хилқатдир. Бошқа тизимларда – дуализмда, гилозоистик таълимотларда – онг абадий яшайди, 
бунинг боиси бу таълимотларга биноан руҳий субстанциянинг мустақил яшаши ёки табиатнинг 
умумий жонланишидир. Учинчи хил тизимларда (Хегел фалсафасидаги сингари) одамнинг онги 
аллақандай азалий руҳий моҳият (Абсолют Идея, Олам Руҳи) ривожининг муайян босқичида 
пайдо бўлади. 
Материалистик ёндашув
. Материализм доирасида ҳам онгнинг келиб чиқишига турлича 
ёндашувларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Баъзан 
вульгарматериализм
деб аталадиган 
физикализм
ва радикал 
редукционизм
идеални тамомила моддийдан, физик реалликдан иборат қилиб қўйиб, 
онгни материянинг муайян тури деб талқин қилади. Онгнинг келиб чиқиши муаммоси энг 
мураккаб муаммолардан биридир. Уни ҳал қилишнинг қийинлиги икки омил билан боғлиқ. 
Биринчидан, сўз бизнинг замонамиздан анча илгари, бундан юз минг йиллаб аввал бўлиб ўтган 
жараёнлар ва воқеалар тўғрисида боради. Иккинчидан, сўз 
идеал ҳодиса
каби феномен 
тўғрисида, яъни ўзида моддийликдан асар ҳам бўлмаган ҳодиса тўғрисида бораётганлиги сабабли, 
тадқиқот объекти – онгнинг архаик шакл ва фактлари – бизга бевосита берилган эмас. Онгнинг 
келиб чиқишини тарихан қайта тиклаш фанлараро илмий муаммо бўлиб, уни фақат комплекс 
ёндашув асосидагина ҳал қилиш мумкин. 
1
Бытие, 2,7. 


Онг жумбоғини ҳал этиш онгнинг моддий манбаи бўлган 
бош мия
фаолиятининг илмий 
таҳлили билан боғлиқдир. Бош мия бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган 14 миллиарддан ортиқ 
нейронлардан – асаб ҳужайраларидан – иборат мураккаб функционал тизимдир. Ҳозирги замон 
фанида одам мияси нейронларининг бу мажмуаси қандай қилиб онг ва тафаккурнинг пайдо 
бўлишига, тушунчаларнинг шаклланиши ва ечимлар қабул қилиниши жараёнларига, мураккаб, 
онгли ҳаракат қилишга, ўрганиш, хотирлаш, прогнозлашга олиб келганлиги ҳанузгача очиқ 
муаммолигича қолмоқда.
Мияда ва асаб тизимида содир бўлаётган физиологик жараёнларни приборлар ёрдамида қайд 
этиш ва ўлчаш мумкин, чунки бу жараёнлар физик-химик табиатга эга. Лекин онгнинг ўзи улар 
билан чекланмайди. Бу ерда физик сигнал ёрдамида узатиладиган, лекин ўз мазмунига кўра 
сигналнинг физик хоссалари билан чекланмайдиган ахборот билан бевосита ўхшашлик бор 
Миясиз онг бўлиши мумкин эмас. 
Бир бутун, соғлом, нормал ишловчи миянинг бўлиши 
онгнинг зарур шартидир
. Бошқа, энг муҳим шарти – ижтимоий муҳитдир, чунки одам 
биопсихосоциал
мавжудотдир, яъни бир вақтнинг ўзида ҳам биологик, ҳам социал мавжудотдир. 
Атрофдаги воқеликка мос ва мувофиқ бўлган, фаол, муайян мақсадга йўналтирилган 
амалиёт, ҳамда одамларнинг бир-бири билан мулоқоти, алоқалари
бизнинг узоқ ўтмишдаги 
ибтидоий аждодимизнинг ақлли одамга айланишига ёрдам берган ижтимоий шароитлардир. 
Одамларнинг социумдаги ўзаро таъсири, уларнинг биргаликдаги меҳнат фаолияти жараёнидаги 
алоқаси айрим индивиднинг ҳам, бутун социумнинг ҳам онги пайдо бўлиши, мустаҳкамланиши ва 
ривожланишига ёрдам берди.
Онгнинг пайдо бўлишида асосий ижтимоий ролни 
меҳнат 
ўйнайди, чунки меҳнат одамни 
шахс сифатида шакллантиради, унинг ижодий потенциали, имконияти ва қизиқишларини, қуршаб 
турган дунёни тушунишга, унинг таркибида ўз ўрнини танлашга, уни ўз мақсад ва вазифаларига 
бўйсиндиришга, инсон учун фойдали қилишга интилишларини ривожлантиради. 
Онг пайдо бўлишининг яна бир энг муҳим омили 
тилдир
. Тил одамларнинг ижтимоий 
тажрибаларини ифодалаб беради, инсониятнинг тарихий тараққиётида тафаккурнинг 
узлуксизлигини таъминлайди. Инсон фикри, ғоялари, тасаввурлари сўзларда ифодаланади, 
шаклланади, шунинг учун тил, бу – фикрни, онгни ифодалашнинг универсал воситасидир, 
кишиларнинг алоқа қилиш, ахборот алмашиш воситасидир.

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish