билан иерархик муносабатдадир. Жамоа – оилалар мажмуаси; давлат эса жамоалар йиғиндисидан
иборатдир.
Жамиятнинг бундай анъанавий талқинига Шарқ мутафаккирлари ҳам ўз ҳиссаларини
қўшганлар.
Бунга
Форобий
нинг «Фозил одамлар шаҳри»,
Беруний
нинг «Ўтмиш халқлардан
қолган ёдгорликлар»,
Юсуф Хос Хожиб
нинг «Қутадғу билиг»,
Навоий
нинг «Пайғамбарлар ва
донишмандлар тарихи», Амир Темурнинг «Тузуклари»,
А.Жомий
нинг «Искандарнинг
донишмандлик китоби» ва бошқа асарларни мисол қилиб келтиришнинг ўзи кифоя қилади. Бундан
шарқ мутафаккирларининг антик давр фалсафаси ворислари эканликлари кўриниб турибди.
Масалан, Ибн Синонинг фикрича, жамият уч синфга бўлиниши керак: бошқарувчилар, лашкар
(ҳарбий), ишлаб чиқарувчилар. Бу эса, Афлотуннинг қарашларини тасдиқлайди.
Фалсафий тафаккур тарихида жамиятнинг моҳияти ва ривожланишига оид турли назариялар
мавжуд. Хусусан, немис файласуфи Ҳегел жамиятнинг шаклланиши ва ривожланиш
сабабларини
мутлақ руҳнинг ривожланиши билан, Л. Фейербах дин билан боғлаган, ижтимоий тараққиёт
сабабларини диний онг тараққиётидан излаган. Француз мутафаккири О. Конт жамиятнинг
ривожланиш сабабларини инсоният маънавий тараққиётининг уч босқичи (теологик,
метафизик,
позитив босқичлар) билан изоҳлаган. К. Маркс жамиятнинг ривожланиш сабабларини синфий
кураш ва инқилобий ўзгаришлар билан боғлаган, барча ижтимоий ҳодиса ва жараёнларни синфий
нуқтаи назардан тушунтирган. Ижтимоий зиддиятларни сунъий равишда мутлақлаштирган ва
зиддиятларни ҳал этишнинг асосий усули сифатида ижтимоий инқилобни амалга оширишни,
мулкдорлар синфини тугатишни таклиф этган. Ижтимоий амалиёт бундай назариянинг бир ёқлама
ва хато эканини кўрсатди.
Жамият тараққиёти кўп босқичли жараён экани тўғрисидаги қарашлар АҚШ файласуфи О.
Тоффлер томонидан илгари сурилган. Бундай қарашга кўра жамиятлар тараққиётига биноан, аграр
жамият,
индустриал жамият, постиндустриал жамиятга ажратилган. Адабиётларда жамият
тараққиёти борасида цивилизацияли ёндашув ғояси илгари сурилмоқда. Бундай ёндашувга кўра
ҳар бир халқ ўзининг бетакрор, ноёб, ўзига хос ва ўзига мос турмуш тарзини сақлаб қолган ҳолда,
бошқа халқлар тажрибаларидан ижодий фойдаланиш орқали ижтимоий тараққиётнинг ўзига хос
моделини яратади.
Жамият ҳаётига барқарорлик ва беқарорлик ҳам хос. Ҳар бир инсон ўз олдига қўйган
мақсадларига эришиш учун осойишталик ва тинчликка муҳтож бўлгани каби, жамият ҳам ўз
олдига қўйган вазифаларни адо этиши учун ижтимоий-сиёсий барқарорликка эҳтиёж сезади.
Do'stlaringiz bilan baham: