5- мавзу. Жамият ва инсон фалсафаси Режа



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/15
Sana21.12.2022
Hajmi0,62 Mb.
#893423
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
5-maruza

яратилган
лигини тасдиқловчи ҳеч қандай далиллар мавжуд эмас. Бу мавзуга оид барча 
мулоҳазалар ҳозирга қадар мушоҳада-гипотеза бўлиб қолмоқда. 
Инсоннинг табиий-тарихий келиб чиқиши тўғрисидаги фалсафий концепциялар то XIX 
асрнинг охирига қадар фақат мушоҳадалардан иборат бўлиб, ҳеч қандай исбот-далилларга эга 
эмас эди. Бироқ илмий маълумотларнинг тўпланиши билан мазкур ёндашув илмий ҳамжамиятда 
тобора кўпроқ устунликка эга бўла бошлади. 
Инсоннинг ҳайвонларга ўхшаб кетишини одамлар жуда қадимги замонлардаёқ пайқаганлар. 
Антик фаннинг пайдо бўлиши билан инсон ва ҳайвонларни қиёсий таҳлил қилиш йўлидаги 
дастлабки уринишлар ҳам юзага келди. Бундай ҳаракатларнинг дастлабкиларидан бирини 
Қадимги Грецияда 
Арасту
амалга оширди, Қадимги Римда яшаган врач ва анатом 
Клавдий Гален
эса биринчилардан бўлиб одам билан маймун ўртасидаги ўхшашликларни тавсифлаб берди. 
Одамнинг келиб чиқиши ҳақидаги табиий-илмий қарашларнинг узил-кесил тасдиқланишида 
Ч. Дарвин
нинг «Табиий танланиш натижасида турларнинг келиб чиқиши» (1859) ва «Инсоннинг 
келиб чиқиши ва жинсий танланиш» (1871) каби асарларида баён этилган эволюция назарияси ҳал 
қилувчи аҳамиятга эга бўлди. 
XIX асрнинг ўрталарига қадар атнропогенезнинг талқинлари табиий-илмий хусусиятга эга 
бўлди, яъни антропогенез фақат табиий фанлар (анатомия,эмбриология, эволюция назарияси ва 
бошқалар) доирасида изоҳланди.
Антропогенезнинг ҳозирги замон илмий назарияси эндиликда тор тармоқ соҳаси эмас, балки 
табиий ва ижтимоий фанларнинг туташув чегарасидаги мажмуавий фанлараро тадқиқотлардан 
иборат. 
Ҳозирги замон таснифлари маълумотларига кўра, одам турига, умуртқалилар кичик турига, 
сут эмизувчилар синфига, приматлар гуруҳига, гоминоидларнинг катта оиласига, гоминидлар 
оиласига, Hоmо турига мансубдир. 
Бундан 100-150 минг йил илгари неоантроплар – ҳозирги биологик типдаги одамлар пайдо 
бўлади 
Антик фалсафа инсонга микрокосм, космоснинг бир қисми, яъни макрокосм – умуман дунё 
билан доимий алоқада бўлиб турувчи қисм сифатида қараган. Айнан ана шу антик даврда «Ўз-
ўзингни ўрган» деган сўзлар айтилган эди (Суқрот).
 
Суқротнинг шогирди 
Афлотун
(эрамизгача бўлган 428-347 йиллар) инсоннинг руҳи ўлмайди, 
у ҳар гал янги танага кўчиб ўтади, деб тахмин қилган эди. Инсоннинг ўзини ўраб турган атроф 
дунёни ўрганишга уриниши – бу руҳнинг танга киргунга қадар мушоҳада этган абадий ғоялар 
олами ҳақидаги хотиротларидир. Афлотун учун инсон идеали - донишманд, файласуф бўлиб, 
унинг руҳи кўп «сайр қилган» ва шу сабабли унинг билимлари энг тўғри ва қимматлидир. Бундай 
комил файласуфни Арасту «ўзини тафаккур этувчи тафаккур» деб атаган эди. 
Инсон ҳақидаги таълимотни ривожлантиришга антик материалистлар 
Демокрит, Эпикур, 
Лукреций Кар
ва бошқалар салмоқли ҳисса қўшдилар. Уларнинг қарашларига кўра, инсон 
ҳаётининг мақсади - онгли лаззатланиш, азоб-уқубутларга чап бериш, руҳнинг сокин ва тинч 
ҳолатига эришишдир. Шу сабабли улар фалсафанинг асосий вазифаси инсонга бахтли бўлиш 
йўлини кўрсатишдан иборат деб ҳисоблаганлар. Уларнинг фикрича, жон айрим атомлардан 
ташкил топган ва ўлимга маҳкум, тана ҳалокатга учрагандан сўнг атомлар емирилади. Инсон 
ўлимдан қўрқмаслиги керак, зеро токи у ҳаёт экан - ўлим йўқ, ўлим келганда эса инсон йўқ 
бўлади.
Умуман олганда антик фалсафа «Инсон нима?» деган саволга жавоб бермади, балки ана шу 
саволни кун тартибига қўйди. 
Ўрта аср фалсафаси асосан диний фалсафа ўлароқ, инсонни унда икки негиз: олий (руҳ) ва 
паст (тан) бир-бири билан узлуксиз кураш олиб борувчи мавжудот сифатида қаради. Ўрта аср 
Европа диний фалсафасининг «отаси» 
Аврелий Августин Авлиё
инсоннинг моҳиятини айнан руҳ ва 
фақат у ташкил этади, деб ҳисобланди. Тана эса вақтинчалик қобиқдан, руҳ қамалган жойдан, руҳ 
«зиндони»дан бошқа нарса эмас.
Фома Аквинский
нинг фикрига кўра одам руҳ билан таннинг уйғун 
бирлигидан иборат ва бу ҳол уни қуйи, ҳайвоний дунё билан олий, илоҳий, фаришталар олами 
ўртасида аросатда қолган мавжудот қилиб қўяди. Унда жисмонийлик қанча кўп бўлса, у ҳайвонга 
шунчалик яқинлашади, руҳият қанча кўп бўлса у шунча фаришталарга яқинлашади. 
Шарқ-мусулмон фалсафаси доирасида инсон муаммосига икки хил ёндашувни кўриш 
мумкин. Улардан бири кўпроқ тақдир ҳақидаги ислом ақидасига суянади. Инсон тақдири 


олдиндан белгилаб қўйилган, шу сабабли инсоннинг қўлидан келадиган бирдан-бир иш - бу ўзини 
ана шу тақдирда белгилаб қўйилганидек тутиш. Бироқ, 
Форобий, Беруни, Ибн Сино, Алишер 
Навои, Мирза Бедил
, XIX аср охири - ХХ аср бошларидаги маърифатпарварлар - 
Ахмад Дониш, 
Муқимий, Фурқат, Завқий, Сатторхон Абдулғаффорров
ва бошқалар инсон ҳақидаги гуманистик, 
маърифатпарвар ва демократик концепциянинг шаклланишига катта ҳисса қўйдилар. Уларнинг 
ижодлари учун инсонга, унинг кучига, ақлига, иродасига ишонч хосдир, улар оммани маърифатли 
ва билимли бўлишига даъват этдилар. 
XIX аср фалсафий фикрнинг инсон ҳақидаги таълимотни ривожлантиришдаги энг муҳим 
ютуқларидан бири - бу 
Людвиг Фейербах
нинг (1804-1872) фалсафий антропологизмидир. У инсон 
моҳияти муаммосини фалсафасининг «бирдан-бир, универсал ва энг олий» муаммоси сифатида 
қаради ва биринчи планга олиб чиқди. Бироқ Фейербах, аслида, инсонга биологик нуқтаи назардан 
қарайди, унинг ижтимоий моҳиятини изоҳламайди. 
Фрейдизмга австриялик психолог 
Зигмунд Фрейд
(1856-1939) асос солган. У шахс 
тузилмасида учта асосий қатламни ажратиб кўрсатди «У» онгости, «Мен» ёки «ЭГО» (онг), Юксак 
«Мен» (юксак онг).
Инсон муаммосининг фалсафага оид масалалари деб қуйидагиларни ҳисоблаш мумкин: а) 
инсон моҳияти; б) инсонда ижтимоийлик ва биологик (табиийлик)нинг нисбати; в) шахснинг 
эркинлиги; г) инсоннинг мавжуд бўлиши (борлиғи) ва моҳиятининг диалектикаси; д) инсон 
ҳаётининг мақсад ва маъноси. 
Бу албатта инсон муаммосининг фалсафий спецификаси фақат юқоридагилар билан 
чекланади, деган эмас. Биз фақат асосийларини санаб ўтдик холос. 
Фалсафа ва бошқа ижтимоий-гуманитар фанларда «индивид», «индивидуаллик», «шахс» 
сингари тушунчалар кўп қўлланилади. Уларнинг ўхшашлиги ва фарқлари нимада? Бу 
тушунчаларнинг ҳар бирининг моҳияти нимадан иборат? 
Юқоридаги тушунчалар қаторида «
индивид
» тушунчаси биринчида туради. У энг аввало, 
муайян инсоннинг бошқа одамлардан алоҳидалигики, «чегараланиб» олганлигини ифода этади. 
Индивид - бу Homosapiens биологик турининг айрим олинган, якка вакили. Индивиднинг асосий 
хусусияти - бу унинг бошқалардан ажралганлиги, алоҳидалигидир. Индивид - бу инсоннинг энг 
оддий ва абстрак тавсифи. 
Индивид - энг аввало қандайдир кўпликни бир вакили, кўпларнинг бири. Шу маънода деярли 
ҳар бир одам - индивид (баъзан индивидиум ҳам дейилади ва ёзилади). 
Шахс
тушунчаси фалсафада ва умуман инсонни ўрганувчи фанлар мажмуасида энг мураккаб 
тушунчадир. Инсон шахси ривожланишининг энг муҳим биологик омили инсон миясидир. Аммо 
шахс моҳияти - бу ижтимоий хусусиятга молик ҳодиса. Мия эса моддий орган бўлиб, у орқали 
шахс ўз-ўзини намоён этади. 

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish