5- мавзу. Жамият ва инсон фалсафаси Режа


Онгнинг тузилиши, шакллари ва функциялари



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/15
Sana21.12.2022
Hajmi0,62 Mb.
#893423
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
5-maruza

Онгнинг тузилиши, шакллари ва функциялари. 
Онгга, 
бир бутун боғланган тизим 
сифатида
, унинг сезги, фикр, эмоция, ирода ва хотира каби ажралмас элементлари киради. 
Бирбутунлик онгнинг тизимий сифати бўлиб, онг феномени моҳиятининг ўзига хослиги унинг 
таркибий қисмларининг ҳар қандайига нисбатан мутлақо зарурлигини билдиради.
 
Сезги
. Инсон сезгилари ташқи дунё ҳақидаги ахборотларни асосий етказиб берувчилардир. 
Кўриб, ушлаб, ҳидлаб, эшитиб ва таъмга қараб сезишлар субъектга дунёни билишга, ўзини 
қизиқтирган объектни топишга, у турган жойни аниқлашга, унинг ранги, ҳиди, таъми, қаттиқ ё 
юмшоқлиги, харорати ва бошқа сифатлари ҳақида ахборот олишга имкон беради. 
Идрок
. Идрок
– 
субъектнинг ахборотни қайта ишлашида сезгидан кейинги босқичдир. Бу 
босқич давомида объект, унинг замон ва маконий тавсифи яхлит ҳолда англаб олинади ва идеал 
образ унга тааллуқли моддий объектнинг ўзи билан, яъни идрок объектининг ўзи билан 
таққосланади. Тафаккур туфайли сезги ва идрок натижаларига маъно ва мазмун берилади, 
муносиб ва тушуниш қулай шакл излаб топилади. 
Эмоция
. Онг тузилишининг эмоционал компоненти ҳодисалар ва воқеаларга ижобий ёки 
салбий муносабат (умид, қувонч, қўрқув, умидсизлик ва ш.к.) ёки лоқайдликни келтириб 
чиқаради. Шахсни бахслашиш, ташвишланиш, эмоционал шок, аффект ҳолатида бўлишга (рашқ 
қилиш, нафратланиш, ёмон кўришга) ундайди, унинг стресс ёки фрустрация (гангираб қолиш, 
руҳий эзилиш) ҳолатида бўлишига, қувониши ёки ғазабланишига сабаб бўлади. Кечинмалар ва 
эмоцияларнинг ахборот жиҳатидан муҳим томони субъектнинг объектга берган баҳосидан иборат 
(яхши - ёмон, яхшироқ - ёмонроқ ва ҳоказо). 
Ирода
. Эмоцияларни муваффақиятли амалга ошириш субъектнинг иродаси билан узвий 
боғлиқдир. Субъект фаолият кўрсатаётган объектив шароит билан уни амалга оширишнинг 
субъектив имкониятлари тафовут қилиб қолганда субъект фаолиятини ирода ёрдамида тиклаш, 
тартибга солиш зарур бўлади. Шахс аввал ечим танлаб, қарор қабул қилиб, сўнгра уни амалга 
ошириши зарур бўлиб қолган ҳаётий вазиятда ирода ишга солинади.
Хотира
. Онг тизимида хотира тажрибанинг интеграл йиғувчиси ва ифодачиси бўлиб хизмат 
қилади. Хотира - кишининг ёки кишилик жамиятининг ўзининг ёки ўзганинг ўтган замондаги 
фаолиятини ҳозирги замонда сақлаб қолиш ва тиклаш лаёқатидир. Хотира шундай бир 


йўналтирувчики, у туфайли субъект вақтда ҳам, маконда ҳам муваффақиятли йўналиш олади, бу 
эса унинг фаолият режалари, схемалари ва дастурларини тузишида ифодаланади. Хотиранинг 
бошқа бир функцияси – ўтмишдаги воқеликни тафаккурий қайта тиклашдир. Хотира инсонга 
тарихий ўтмишни ва истиқболни кўришга, келажакни олдиндан кўришга имкон беради. 

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish