5 – мавзу: Жамият ва инсон фалсафаси. Мавзу режаси



Download 0,56 Mb.
bet5/18
Sana10.04.2023
Hajmi0,56 Mb.
#926478
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
5-мавзу Жамият ва инсон фалсафаси

Иқтисодий кичик тизим. Моддий ишлаб чиқариш. Иқтисодий кичик тизим ишлаб чиқариш фаолияти ва кишиларнинг бу жараёндаги муносабатлари шаклларининг мажмуидир. Шу боис иқтисодиёт соҳаси моддий неъматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилишни ўз ичига олади. Ҳар бир жамият ўз мавжудлиги ва ривожланиши учун зарур табиий бойликларга эга. Аммо ижтимоий бойлик инсон меҳнати билан яратилади.
Кенг иаънода, “иқтисодий соҳа” деганда барча ижтимоий ишлаб чиқариш жараёни тушунилади: ишлаб чиқариш усули, ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш муносабатлари бирлиги, иқтисодиётнинг ўзаро алоқадорлиги ва ўзаро таъсирлари мажмуидир. Иқтисодий тизим моддий ва маънавий ишлаб чиқаришни ҳамда моддий ва маънавий хизматлар кўрсатишни ўз ичига олади.
Маънавий кичик тизим. Одамларнинг маънавий фаолияти жамият мавжудлигининг зарурий шартидир. Одамлар онгли мавжудотлар бўлиб, улар ўз тафаккури билан ижтимоийликнинг барча кўринишларини англаб етади. Бу жараёнда олимлар, рассомлар, журналистлар, турли партиялар ва ҳаракатларнинг мафкурачилари ва шу кабиларнинг ихтисослашган касбий маънавий фаолияти муҳим рол ўйнайди. Уларнинг нисбатан мустақил касбий фаолияти ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳаларига хизмат кўрсатади.
Жамият маънавий кичик тизимининг вужудга келиши ранг-баранг ижтимоий ва шахсий маънавий эҳтиёжлар билан белгиланади. Уларнинг энг муҳимлари – маърифий, ахлоқий, эстетик, диний эҳтиёжлардир. Уларни қондириш ахборот ва коммуникация турли воситаларининг мавжудлигини назарда тутади. Ахборот ва коммуникация ҳам шахс ва жамиятнинг муҳим маънавий эҳтиёжларидан бири ҳисобланади. Маънавий мулоқотга бўлган эҳтиёж маънавий эҳтиёжлар орасида алоҳида ўрин эгаллайди. Жамиятда маънавий ишлаб чиқаришнинг алоҳида тармоқлари ва институтлари аста-секин вужудга келади. Улар турли маънавий эҳтиёжларни қондиришни назарда тутади. Масалан, Фан, яъни илмий институтлар ва олимларнинг турли-туман бирлашмалари табиат, жамият ва инсонни ўрганиш билан шуғулланади ва шу тариқа одамлар фаолиятини илмий жиҳатдан таъминлайди. Ахборот ва коммуникация, таълим-тарбия соҳаси, адабиёт ва санъат кабилар.
Ижтимоий онг маънавий кичик тизимнинг бош бўғини ҳисобланади. У билимлар, ғоялар, қарашлар, фикрлар, дунёқарашга доир мўлжаллар, қадриятлар ва ҳоказоларнинг бутун ранг-баранглигида намоён бўлади. Онг ижтимоий ҳаётда ижтимоий онг ва индивидуал онг кўринишларида намоён бўлади. Ижтимоий онг - жамиятнинг объектив ижтимоий-иқтисодий муносабатларини, моддий ҳаёт шароитларини ўзида акс эттирувчи ва унинг таъсирида шаклланадиган, жамиятнинг умумий маънавий ҳаёт даражасини ифодаловчи ҳис, туйғу, одатлар ва ахлоқ, ғоялар ва қарашларнинг мажмуидан иборат. Ижтимоий онгнинг тузилиши қуйидаги икки даражаларни ўз ичига олади: кундалик онг ва назарий онг; ижтимоий психология (руҳият) ва мафкура.
Ижтимоий онг шакл ва мазмун жиҳатидан ранг-барангдир. Ижтимоий онгнинг илмий, диний, ахлоқий, эстетик, сиёсий, ҳуқуқий, фалсафий шакллари фарқланади. Улар ўзи акс эттирувчи ҳодисалар мазмуни, моддийлашув шакли ва ижтимоий функцияларига кўра фарқ қилади. Ижтимоий онг шакллари кўп даражали тузилмалар бўлиб, ўзига хос кўринишга эга бўлган оддий ва назарий даражаларни, ижтимоий психология ва мафкурани ўз ичига олади.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish