5 – мавзу: Жамият ва инсон фалсафаси. Мавзу режаси


– савол баёни: Цивилизация



Download 0,56 Mb.
bet8/18
Sana10.04.2023
Hajmi0,56 Mb.
#926478
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18
Bog'liq
5-мавзу Жамият ва инсон фалсафаси

2 – савол баёни: Цивилизация. Цивилизация (лот. civilis – фуқаролик, давлатга доир) атамаси ҳар хил маънода ишлатилади. Биринчидан – инсоният ривожланишида варварликдан кейин бошланган ва синфлар, давлат вужудга келиши, урбанизация ва ёзув пайдо бўлиши билан тавсифланадиган тарихий босқич. Мазкур талқинда «цивилизация» атамаси «жамият» тушунчаси билан қисман мос келади ва жамият ҳаётини ташкил этишнинг ижтимоий шаклини табиий вужудга келган уруғдошлик шаклларига қарама-қарши қўйишга хизмат қилади. Ҳозирги адабиётларда «цивилизация» атамаси ўзининг варварликка қарама-қарши сифатидаги дастлабки маъносини сақлаб қолмоқда.
Иккинчидан – барча маданиятлар яхлитлигининг тавсифи, уларнинг умуминсоний бирлиги сифатида («жаҳон цивилизацияси», «маърифатли ҳаёт тарзи» ва ш.к.) намоён бўлади.
Учинчидан – «моддий маданият» атамасининг синоними сифатида: қулай нарса, техника яратадиган қулайлик (турар жой, рўзғор техникаси, транспорт ва алоқа, хизматлар кўрсатиш ва ш.к.)ни ифодалайди.
Тўртинчидан – тарихий жараён бирлигининг тавсифи сифатида характерланади. Бу тушунча ижтимоий бойлик ривожланиши муносабати билан тарихнинг муайян босқичларига қиёсий баҳо бериш мезони бўлиб хизмат қилади. Айни ҳолда жамиятнинг ривожланиши «маърифатлилик», «цивилизация ривожланишининг қуйи босқичи», «цивилизациянинг умумий даражаси», «цивилизациянинг оралиқ босқичлари» тушунчалари билан тавсифланади. Аммо цивилизациянинг мазкур талқини ўзига тўқ эмас, чунки унинг ривожланиш даражаси ёки босқичини аниқлаш имконини берадиган мезон йўқ.
Жамиятнинг цивилизацион асослари цивилизациялар типологиясида айниқса бўртиб намоён бўлади. Бунда цивилизацияларнинг европача ва ноевропача типларини фарқлаш муҳим аҳамият касб этади. Бу фарқлар шу даражада каттаки, европача цивилизация қадриятлари узоқ вақт олий қадриятлар сифатида тавсифланган. Хўш, европача ва ноевропача цивилизациялар ўртасидаги фарқ нимада?
Цивилизацияларнинг типлари. Ноевропача цивилизациялар анча катта гуруҳни ташкил этади (А.Тойнби таснифига кўра, бундай цивилизациялар 21 та). Бу цивилизацияларнинг аксарияти бетакрор тарзда ўзига хос ва айни вақтда умумий типологик жиҳатларга эга. Булар европача цивилизациядан анча олдин вужудга келган анъанавий цивилизациялардир. Анъанавий жамият жуда суст ривожланади ва мавжуд ҳаёт тарзини асрлар ва ҳатто минг йилликлар оша сақлашга қодир. Ноевропача цивилизацияларнинг хўжалик фаолияти қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик ишлаб чиқариши ва технологиясининг ҳукмронлигига асосланади.
Анъанавий цивилизациянинг маънавий соҳасида диний-мифологик тасаввурлар ҳукм суради, илмий билимларнинг дастлабки шакллари асосан мавжуд фаолият турлари учун рецептура вазифасини бажаради. Ноевропача цивилизациялар эволюцияси цикллилиги ва ўзига хос институтлар ва нормаларга эга бўлган давлат вақти-вақти билан дам кучайиб, дам заифлашиб туриши билан тавсифланади. Бундай жамият ҳалокати цивилизация типини ўзгартирмайди, у ижтимоий ворисийлик механизмлари ёрдамида авлоддан-авлодга ўтади.
Европача цивилизация ижтимоий ва маданий ривожланишнинг алоҳида типи бўлиб, у Европада тахминан XV-XVII асрларда шаклланган. Унинг ўтмишдошлари антик дунё маданиятлари ва Европа христианча анъанасидир. Уйғониш даврида бу икки анъана синтези техноген цивилизациянинг теран ўзига хослигини ва унинг техника ва технология жадал суръатларда ривожланишини, одамлар ўртасидаги ижтимоий алоқалар тубдан ўзгаришини таъминлаган маданиятини шакллантирди. Унинг замирида ҳуқуқий давлатнинг вужудга келиши, шахс ўз ташаббускорлиги, фаоллиги ва мустақиллиги билан олий қадрият сифатида ижтимоий ҳаёт марказидан ўрин олиши ётади. Одамлар ўртасида мулоқотнинг фаоллашуви ва самарали коммуникация воситалари пайдо бўлиши техноген цивилизациянинг ўзига хос хусусиятларидан биридир. Маданиятда илмий оқилоналик алоҳида ўзига тўқ қадрият сифатида ҳукм суради. Инсон табиатни фаол ва оқилона тарзда ўзгартиришига имконият яратган қонунларнинг кашф этилиши фаннинг устунлигини тасдиқлайди. Унда янгилик ва унумдорлик, билувчи субъектнинг билими, эркинлиги ва мустақиллигини тинимсиз ошириш талаблари шаклланади.
Цивилизациянинг «европача» ва «ноевропача» типлари тушунчалари умумий, муҳим, жинс билдирувчи белгиларни қамраб олади. Мазкур типлар доирасида мавжуд турга оид фарқлар пировард натижада жаҳон тарихида европача цивилизациянинг бетакрорлигини эътироф этиш билан боғлиқ. Айрим мутахассислар фикрига кўра, у анъанавий жамият маданиятининг мутацияси натижасида вужудга келган ва инсоният тарихида унинг ўхшаши мавжуд эмас.
Шунга қарамай цивилизациялар типологияси европача ва ноевропача ривожланиш хусусиятлари билан чекланмайди, чунки инсоният тарихида озми-кўпми ўхшаш бўлган кўп сонли цивилизациялар мавжуд. Жумладан, маданий-тарихий бирлик белгисига кўра Ғарбий, Шарқий ва Жануби-Шарқий Европа мамлакатларини, шунингдек европача цивилизацияга мансуб бўлган, лекин ўз маданиятининг хусусиятига кўра фарқ қиладиган АҚШ ва Канадани фарқлаш мумкин.
Вужудга келиш ва ҳалок бўлиш даврига кўра ҳозирги замон цивилизациялари ва ўлик цивилизациялар (масалан, мексика, халдейлар ёки қадимги сомийлар цивилизацияси) фарқланади.
Цивилизациялар типологиясида маданий-диний бирлик белгиси айниқса муҳим аҳамият касб этади. А.Тойнби, С.Хантингтон ва бошқа олимлар таклиф қилган цивилизациялар таснифида диний омил муҳим рол ўйнайди. А.Тойнби таснифига кўра ҳозирги вақтда Ғарб-христиан, православ-христиан, ислом, ҳинд, Узоқ Шарқ цивилизациялари мавжуд.
О.Тоффлер, Д.Белл, К.Пекка ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиш даражасини таснифлаш учун асос қилиб олиб, қуйидаги цивилизацияларни фарқлайдилар:
- илк цивилизация (архаик, анъанавий ёки ибтидоий жамоа);
- қишлоқ хўжалик-ҳунармандчилик цивилизацияси;
- индустриал (саноатлашган) цивилизация;
- ҳозирги постиндустриал ёки информацион цивилизация.
Шундай қилиб, цивилизация – тарихнинг, жамиятнинг сифатий ўзига хослигини, у ёки бу мамлакат доирасида амал қиладиган ишлаб чиқариш кучлари, инсон фаолияти, маданияти томонидан белгиланадиган умумий ижтимоий қонуниятларнинг спецификасини ифодалайди. Буларнинг барчаси цивилизациянинг яхлит бир бутунлигини таъминлайди, бу сифатий хусусиятлар йўқолиши цивилизациянинг ҳалокатини англатади.
Демак, цивилизация тушунчаси муайян халқ, мамлакат, жамиятга ёки унинг ривожланишининг сифатий жиҳатдан фарқланувчи айрим бочқичларига нисбатан қўлланилгандагина аниқ илмий ва методологик мазмунга эга бўлади. Маданият эса цивилизациянинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Агар ишлаб чиқариш цивилизациянинг моддий асосини ташкил этса, маданият ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларини қамраб олиб цивилизациянинг қиёфасини, ўзига хос шаклланишини, мавжуд бўлиши ва ривожланишини белгилаб беради. Шу боис, цивилизация маданиятнинг конкрет намоён бўлишини, унинг реал мавжуд ҳаётини акс эттиради.
«Маданият» атамаси арабча «мадина» сўзидан келиб чиққан бўлиб, «шаҳар» деган маънони англатади. Араблар кишилар ҳаётини икки турга ажратиб, бирини бадавий ёки саҳройи турмуш, иккинчисини маданий турмуш деб атаганлар. Тугаб бораётган Рим империясида, кейинчалик эса Ўрта асрларда ҳам маданият тушунчаси шаҳардаги турмуш тарзи ва цивилизация неъматлари билан боғланган. Марказий Осиёда маданият ахлоқ кўринишида шаклланган. Шу боис энг қадимги даврлардан ҳозирги кунгача ҳам юртимизда маънавий маданият, гўзалликка интилиш, санъатни қадрлаш кабилар устуворлик қилади. Уйғониш даврида маданият шахсий баркамоллик белгиси сифатида қаралган. Шу даврда маданиятни маънавий фаолиятнинг турли соҳалари: вужудга келаётган фан, ахлоқ, санъат, фалсафа, дин билан боғлаш одати пайдо бўлган. Маданият хулқ-атвор андозалари мажмуи сифатида, маънавий фаолият антик анъанасининг давоми сифатида эътироф этилган. Ушбу маънода маданият тушунчаси ижтимоий-илмий муомаладан ўрин олган XVIII асргача амал қилган.
Маърифат даври файласуфлари маданиятга инсон фаолиятининг алоҳида мустақил ва ўзига хос жабҳаси сифатида қарайдилар. Уларнинг талқинида жамият ва шахс ҳаётининг барча соҳаларида ақл, оқилоналик тамойилларининг қарор топиши маданиятнинг энг муҳим жиҳатидир. Ақлнинг вазифаси инсоният олдига умумий аҳамиятга эга бўлган мақсадларни қўйиш ва ижтимоий ўзгаришларни ўзига бўйсундиришдан иборат. Маърифат даврида маданият деб ҳисоблаш мумкин бўлган нарсаларни саралаш мезонлари яратилди. Маданий фаолият интеллектуал, ижодий, самарали, новаторлик руҳи билан суғорилган бўлиши, яъни нафақат яратиши, балки инсон имкониятлари соҳасини тинимсиз кенгайтириши лозим эди. Аммо маданиятнинг асл моҳияти, унинг ўзига хослиги инсон ақлининг мутлақ эркинлиги сифатидаги маънавий фаолият доираси билангина чекланарди.
Маданиятнинг ҳозирги талқини мазкур тавсифларни ўз ичига олади. Маданият тушунчасининг мазмуни моддий ва маънавий қадриятлар, уларни яратиш, аждодлар тажрибасини ўзлаштириб, ундан янги қадриятлар яратиш учун фойдаланишга қодир бўлган инсонни шакллантириш усуллари тизимидан иборат.
Маданиятнинг ички тузилиши. Ҳар қандай маданиятнинг ички тузилиши унинг амал қилиш хусусиятлари билан белгиланади. Маданиятнинг борлиғи инсоният тажрибасини ўзида мужссамлаштирган алоҳида маданий предметлиликни яратувчи субъектнинг ўзига хос фаолияти билан таъминланади. Шундан келиб чиқиб маданиятнинг қуйидаги муҳим элементларини фарқлаш мумкин:
- маданият субъекти;
- инсон фаолияти;
- маданий предметлилик;
- маданиятнинг асосий функцияси – аждодлар маънавий тажрибасини сақлаш, авлоддан-авлодга ўтказиш ва ўзлаштиришни амалга ошириш билан боғлиқ одамлар ўртасидаги алоқалар.
Маданий предметлилик кенг тушунча бўлиб, у жамиятдаги билимлар, кўникмалар, меъёрлар ва қадриятларни гавдалантирувчи барча нарсаларни қамраб олади. У моддий маданият элементлари - моддий ишлаб чиқариш воситалари, маҳсуллари ва инфратузилмасини, рўзғор буюмлари ва шу кабиларни ўз ичига олади. Маданий предметлилик тил ва нутқда, ахлоқий хулқ-атвор ва санъат асарларида, ҳуқуқий ва сиёсий хулқ-атворда, илмий асарлар ва диний расм-русумларда мужассамлашган маънавий маданиятни ҳам қамраб олади. Моддий ва маънавий маданият бир-бири билан узвий боғлиқ.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish