4-шўъба. Олий таълим тизимида психолог фаолиятини такомиллаштириш дарс таҳлилининг илмий – методик асослари


Foydalanilgan adabiyotlar ro‘yxati



Download 391,92 Kb.
bet61/74
Sana31.05.2022
Hajmi391,92 Kb.
#623179
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   74
Bog'liq
4-SHO`BA. TO`PLAM.

Foydalanilgan adabiyotlar ro‘yxati.
1. Arziqulov Dilshod Ne’matovich Psixologiya va sport psixologiyasi. Chirchiq 2020.
2. Oybek Hayitov Sport faoliyati psixologiyasi. Toshkent 2021.
3. Y.Mashrapov Sport psixologiyasi. Toshkent 2018.
4. R.Mahmudov va A.G‘ulomov Sport psixologiyasi fanidan tavsiyanomalar. Toshkent 2008.
5. Baratov.Sh.R Psixologiya nazariyasi va tarixi. Toshkent 2019.


ТАЛАБАЛАРДА ИНТЕРНЕТ ТОБЕЛИГИ НАМОЁН БЎЛИШИНИНГ ПСИХОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ


Шукуров Б.С.
НавДПИ Умумий педагогика ва психология кафедраси ўқитувчиси (99)-755-64-49

Жаҳон ҳамжамиятида барча ривожланган мамлакатларни юқори ахборот технологияларсиз, хусусан интернет тармоғисиз тасаввур этиб бўлмайди. Қолаверса, бугунги кунда интернет тармоқларининг инсоният кундалик ҳаётига таъсири янада ортиб бормоқда. Виртуал олам шахснинг психологик, ижтимоий, маданий, ахлоқий хусусиятларига катта ўзгаришлар олиб келмоқда. Шунингдек, инсониятнинг хусусан, ёшларнинг бутун дунё бўйлаб дуч келадиган асосий муаммолардан бири бу, интернетга тобелик хулқи бўлиб, у ўз-ўзидан ёшларнинг кундалик турмуш тарзига, касбий тайёргарлиги ва камолотига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатади. Интернет тобелиги муаммосини тадқиқ этишга мўлжалланган дунёдаги энг илғор илмий марказлардан бири, АҚШдаги интернетга тобеликни олдини олиш маркази (Center for internet addiction recovery homepage USA) нинг 2020 йил январь ойида берган статистик маълмуотларига кўра, “2020 йил бошида 4,5 миллиарддан ортиқ инсонлар интернетдан фойдаланган. Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш эса, 3,8 миллиард кўрсаткични ташкил этган. Ёшлар орасида интернетдан фойдаланиш ва унга бўлган тобелик 76,2 % ни ташкил этиши аниқланган”. Демак, интернет бир томондан инсоният учун улкан ахборотлар майдони шунингдек, ҳодиса ва янгиликларни кузатиб боришга имкон берувчи, шахсни интеллектуал, коммуникатив, ҳиссий жиҳатдан ривожланишини оширувчи самарали тизим бўлса, иккинчи томондан эса, инсон саломатлигига хавф солувчи, вақтни идрок этишни издан чиқарувчи, ёшларнинг олий мақсад ва режаларини йўқ қилувчи техноген омил сифатида гавдаланмоқда.


Ҳозирги кунда дунё миқёсида ёшларни виртаул олам таъсирларидан асраш, уларда пайдо бўлган интернетга тобелик ва уни бартараф этиш юзасидан кўплаб илғор илмий марказлар ҳамда институтлар фаолият олиб бормоқда. Жумладан, Гренфильд интернет технологияларига тобеликни ўрганиш марказида (Greenfield and the Center for Internet and Technology Addiction), Тайланд интернетга тобеликни даволаш марказида (Internet addiction treatment in Thailand), Торонто интернетга тобеликни даволаш илмий марказида (Internet iddiction treatment Centres in Toronto), Деҳли интернетга тобеликни аниқлаш марказида (Internet iddiction detection Centers in Delhi), Австралия интернет фожеаларини ўрганиш марказида (Australian internet disaster research Center), АҚШ психологлари ассоциациясида (APA), Туркия ижтимоий тиббиёт илмий марказида (Turkish social medicine Research Center), Тўқсоба психология институтида (Tukusuba institute of Psychology), Россия психология институтида (Institute of Psychology Russia), Хитой тиббиёт университетида (Chinese medical University) мазкур йўналишларда кенг кўламли илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
Интернет тобелиги муаммоси бўйича амалга оширилган соф психологик тадқиқотлар ичида К.Янгнинг тадқиқотлари алоҳида эътироф этилиб, у мазкур ғоянинг илк муаллифларидан бири саналади. Муаллиф интернетг­а тобелик масаласини аниқловчи сўровнома ишлаб чиқиб илк бор 1994 йилда веб тармоқ орқали ўз тадқиқотини амалга оширди. Орадан беш йил вақт ўтиб муаммо юзасидан ўз монографисини нашр этди.
К.С.Янгнинг таъкидича, интернетга тобеликни белгиловчи тўрт муҳим сифат мавжуд: электрон почтани текширишга бўлган мунтазам истак, интернет алоқани доимий равишда кутиш, шахснинг интернет тармоғида кўп вақтини сарфлаши тўғрисида бошқаларнинг шикояти, бирор кишининг интернет учун жуда кўп пул сарфлаётгани тўғрисидаги шикояти ва ҳоказо.
Демак, муаллифнинг назарича, инсоннинг интернетга бўлган муносабати унга бўлган тобелик даражасини аниқлашни осонлаштиради.
Тадқиқотчи М.Ватерс интернетга тобеликни намоён этувчи қуйидаги қўшимча сифатларни киритади:­­ иш жойида ва уйда овқатланиш вақтини камайтириш ёки монитор олдида мунтазам овқатланиш, боғлиқ бўлмаган иш жараёнида интернетга тез – тез кириш, онлайн тизимда вақтни йўқотиш, одамлар билан жонли тарзда эмас, балки онлайн тез-тез мулоқот қилиш, интернетга муккасидан кетиш туфайли, оила ва иш жойидаги масъулиятни унутиш шунингдек, ижтимоий ҳаёт, илмий фаолият ёки ўз саломатлиги билан боғлиқ масалаларни эътибордан четда қолдириш, интернетда ишлаш вақтини қисқартирмаслик, доим интернетда бўлиш имкониятига эга бўлиш учун овқатланиш, дарс тайёрлаш ёки дам олиш вақтларини чеклаш, ўз муаммоларини олдини олиш ёки иложсизлик, хавотирлик, тушкунлик каби ҳиссий кечинмаларини йўқотиш учун интернетда бўлиш, интернетдан узоқлашганда чарчоқ, асабийлашиш, кайфиятнинг тушиши, интернетга кириш истагининг пайдо бўлиши, интернетга махфий асосда кириш ёки тобеликни тан олмаслик (яқинлари ва оила аъзолари бўлмаган тақдирда).
М.Шоттоннинг фикрига кўра, ёшларнинг компьютер ўйинлари ва интернет тармоғига тобе бўлишининг асосий сабабларидан бири шуки, асосан, доимий тарзда муваффаққиятсизликни бошдан кечирган ҳамда паст даражада ижтимоий интеллектга эга бўлган талабалар, бошқаларга қараганда тезроқ тобе хулқ объектига айланишадилар.
Талабаларда интернет тобелиги келтириб чиқарувчи психологик омиллар масаласида қатор эътиборга молик тадқиқотлар амалга оширилган.
Ю.Д.Бабаеванинг фикрича, компьютер ва мобил телефонлар дўстлар, танишлар билан мулоқотда вақтни тежашга ёрдам беради, ҳатто бизни уйдан чиқишимизга ҳам имкон бермайди. Худди шу сабабга кўра, вақт етишмаслиги боис, интернет тармоғи ўйин-кулги, дам олиш, ўқишдан чалғиш учун ажойиб виртуал майдонга айланган. Шунингдек, турли хил видеолар, расмлар, мусиқалар, ўйинлар, суҳбатлар ҳамда турли хил қизиқарли сайтларга ташриф буюриш - буларнинг барчаси интернетда мужассамдир. Бунда мода, ижтимоий тармоқлар ва бошқа веб-сервислар ҳам муҳим рол ўйнайди.
О.Н.Арестованинг таърифича, интернетда ҳар қандай лаззат ва истак учун маълумотларни ўз ичига олган глобал тизимдир. Интернетга иштиёқли талаба ўқиш фаолиятида ва имтиҳонларда муаммоларга дуч келиши табиий.
Демак, интернетга тобеликни келтириб чиқарувчи психологик сабаблар турлича саналиб улар: маълумотларга доимий эҳтиёж; юқори билим олиш мотивацияси; юқори ижтимоий фаоллик; вақтининг етишмаслиги кабилар билан характерланади. Интернет хизматларидан тез-тез фойдаланиш, тармоқдаги алоқанинг соддалиги ва қулайлиги, у ерда сақланадиган маълумотларнинг тўлиқлиги ва очиқлиги, ўйин кулгиларнинг катта каталоги интернетга тобелигининг асосий сабабларидан бири бўлиб, у талабаларнинг касбий камолоти ривожланишига кенг таъсир қилади.

Download 391,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish