2-§.Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш стратегияси: янгиланиш ва тараққиёт йўли.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни устувор вазифалардан бири сифатида белгилаб олди. Бу эса олиб борилаётган ислоҳотларнинг аввало инсон манфаатларига хизмат қилишининг ёрқин далили эканлигини исботлайди. Дунё эътироф этган бозор иқтисодиётига ўтишнинг беш тамойилнинг айнан бири ҳам кучли ижтимоий ҳимояга йўналтирилган. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов таъкидлаб ўтганларидек, «Бозор механизмларини жорий этишдан олдин инсонларни ижтимоий ҳимоя қилиш тадбирлари амалга оширилмоғи лозим. Давлат ўз аҳолисини ҳимоя қила олган тақдирдагина, инсонпарвар ҳисобланади»69 дейилган.
Шу мақсадда ҳар йили ижтимоий ҳимоя тизимига ажратиладиган сарамояларнинг кўлами ортиб бормоқда. Масалан, 2006 йилда бюджет маблағларининг 51,9% и 2008 ―Ижтимоий ҳимоя йили Давлат дастури доирасида аҳолининг ижтимоий ҳимоясига 484 млрд, сўмдан ортиқ (53,8%), «Ёшлар йили» да 1,5 трлн. сўмдан ортиқ (54,6%), «Баркамол авлод йили» доирасида 1 триллион 700 миллиард сўм, «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик» йилида 2 триллион сўм миқдорида маблағ ажратилди. 2016 йил – Соғлом она ва бола йилида мамлакатимиз тиббиёт муассасаларини замонавий диагностика ва даволаш ускуналари билан жиҳозлаш учун 80 миллион доллар қийматидаги кредит ва грант маблағлари йўналтирилди, фарзанд кўриш ёшидаги аёллар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, соғломлаштирилди.
Юқоридаги рақамлардан кўриниб турганидек аҳолининг ижтимоий ҳимоясига йўналтирилган маблағларнинг миқдори йилдан-йилга ортиб бормоқда ва бу бошқа соҳаларга нисбатан ҳам кўпни ташкил қилади.
Шундай экан, мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ аҳолининг кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий қўллаб қувватлашнинг қонунчилик тизими изчил шакллана борди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 39-моддасида: «Ҳар бир шахс қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда давлат ижтимоий таьминотини олишга ҳақли» деб мустаҳкамланган. Ўзбекистон Республикасида имконияти чекланганларни ижтимоий ҳимоя қилиш пенсия, ижтимоий ёрдам ва ижтимоий хизмат кўринишларда намоён бўлади. Ижтимоий ҳимоянинг бир кўриниши сифатида пенсия 3 хил тоифадаги фуқароларга берилади.
1. Ёшга доир
2. Ногиронлик
3. Боқувчисини йўқотганлиги муносабати билан бериладиган пенсия сифатида таъминланади.
1997 йилда ижтимоий-маданий тадбирларни молиявий таъминлаш учун давлат бюджетидан 123 миллиард сўм ёки бюджет харажатларининг 40 фоизи ажратилди. Шу жумладан, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича 30млрд сўм соғлиқни сақлаш, газлаштириш, сув таъминоти ва жтимоий соҳанинг бошқа объектлари қурилиши учун 34 млдр сўм ажратилди. Йил давомида 6.7 млн.кв.метр уй-жой ишга туширилди. 16 ёшгача фарзанди бор бўлган оилаларга нафақа тўлаш учун 9.6 млрд. Сўм сарфланди.
Аҳолининг кам таъминланган қатламларининг давлат томонидан моддий таъминлаш доимий равишда такомиллаштирилиб бормоқда. 1997 йил сентябрь ойидан бошлаб, хар йили 1 синф ўқувчиларига бепул ўқув анжомлари, дарсликларни бериш жорий этилди кам таъминланган оилаларнинг бошлангич синфларда уқийдиган болаларига бепул қишки иссиқ кийимлар бериш йулга қуйилди. Серфарзанд ва кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоялаш тизими ўзига хослиги билан ажралиб туради. Кам таъминланган оилаларга ва кўп болали муҳтож оилаларга моддий ёрдам тўловларини молиялаштиришнинг асосий манбаси Республика ва махаллий бюджет воситаларидир. Кам таъминланган оилаларга 1998 йилда туланган нафақаларнинг умумий миқдори 3 млрд. сўмни ташкил қилди, 16 ёшгача бўлган фарзандли оилаларга тўланган нафақалар - 15,6 млрд. сўмни ташкил қилди.
Ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий ёрдам тизимини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 7 декабрдаги қарори билан 2000-2005 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар дастури қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганларидек, «Ногиронлик гуруҳини аниқлаш ҳамда протез-ортопедия ва реабилитация техника воситалари билан таъминлашда тиббий-маслаҳат комиссиялари ва тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари фаолиятида бюрократик тартиб тамойиллар бартараф этилмаган.
Ҳар йили давлат томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш учун миллярдлаб маблағ ажратилади. Масалан, «2007-2010 йилларда ёлғиз кексалар, пенсинерлар ва ногиронларни аниқ манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий хизмат тизимини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Дастурининг мантиқий давоми сифатида қабул қилинган 2011 йил 30 майдаги «2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказинининг 150 ўринга мўлжалланган даволаш корпуси таъмирланди. Самарқанд вилояти ногиронлар учун ребилитация марказида эса 75 ўринли янги реабилитация биносини қуриш ишлари якунланди90. Кексалар ва ногиронлар истиқомат қиладиган «Саҳоват» ва «Мурувват» уйларида ҳам ёлғиз қария ва ногиронлар учун уйидагидек шароит яратиш мақсадида 2012 йилда 9573,0 млн. сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
2011 йилга келиб Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг «Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларга уйда ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»93 ги Буйруғига асосан ижтимоий хизмат ходимларининг асосий вазифалари тизими ишлаб чиқилди. Унга кўра ижтимоий хизмат ходимлари томонидан ногиронлар учун зарур озиқ-овқат маҳсулотларини уйига етказиб бериш, кийимлари ва уй анжомларини тозалаб бериш, тиббий ёрдам кўрсатиш каби вазифалар юкланган ва улар аҳолининг ишсиз қатламидан саралаб олинади. Туман бадликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан ижтимоий хизмат ходимларининг фаолияти мониторинг қилиб борилади ва ҳар ҳафталик натижага кўра унинг фаолиятига баҳо берилади. Лекин, меҳрибонлик уйлари, болалар уйларига ижтимоий хизмат кўрсатиш ва ҳимоя қилиш Республика реабилитация марказида бор-йўғи бир неча олий маълумотли ижтимоий хизматчи лавозими жорий этилган. Яъни, Республика бўйлаб атиги 40 та профессионал ижтимоий хизматчи лавозими мавжуд.
Манзилли ижтимоий ҳимояни кучайтириш, ижтимоий қўллаб қувватлашга эҳтиёжманд аҳоли қатламларининг турмуш даражаси сифатини ошириш, 2008-2013 йилларда Ўзбекистонда ногиронлар жамияти таркибидаги вилоят туман ногиронлар жамиятлари жисмоний имкониятлари чекланган турли ёшдаги аҳоли қатламларини қўллаб қувватлашга йўналтирилган 135 дан ортиқ лойиҳа учун 1 млард 614,5 млн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилган. «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастурини (2012 йил) амалга ошириш доирасида ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламларига ижтимоий хизматлар кўрсатишга янада кенг жалб қилиш, уларнинг сифатини яхшилаш ва янги иш ўринлари яратиш йўлида жамоат фонди ва парламент комиссияси ўз тажрибасида давлат гранти ажратиш бўйича биринчи марта қўшма танлов ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги ―Уй-жойлар қуришни ривожлантириш бўйича мақсадли Дастурларини самарали амалга ошириш тўғрисида‖ги ПҚ-3480 сонли қарорига асосан 2018 йил Дастурига 22 145 та янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қурилиши белгиланган.
2019 йилларда ногиронлиги бўлган, кам таъминланган хотин-қизларга жами 3 мингта уй берилиши режалаштирилган, шундан 1 минг 640 таси сентябр ойигача берилиши мўлжалланган бўлиб, шу кунгача жами 1 минг 691 нафар уй-жойга муҳтож, ногиронлиги бўлган хотин-қизларга уй-жой ажратилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги ―Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уйларни бериш тўғрисидаги 285-сон қарорига мувофиқ, Хотин-қизлар қўмитаси қошидаги Хотин-қизларни ва оилани қўлаб қувватлаш жамоат фонди орқали 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига 1207 нафар уй-жойга муҳтож, оғир турмуш шароитидаги ва ногиронлиги бўлган хотин-қизлар учун жами 47,7 млрд. сўмлик бошланғич тўлов миқдори тўлаб берилди. Умумий қилиб олганда, Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ёрдам ва ижтимоий хизмат кўрсатишнинг комплекс тизими яратилди.
Умумий қилиб олганда, Республика бўйича ҳар йили 100 минг нафардан ортиқ фуқарога ижтимоий хизматлар кўрсатиш учун 150 миллиард сўм миқдоридаги маблағ ажратилади. Биргина Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 95 мингдан ортиқ кекса ва ногиронлар ижтимоий ёрдам олишади. Шулардан 30 минг нафари соғломлаштириш масканларида, 17 минги реабилитация марказларида, 16 мингига уйда ижтимоий хизмат кўрсатилади, 12 мингига ҳар йили протез-ортопедия маҳсулотлари тақдим қилинади. Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ёрдам ва ижтимоий хизмат кўрсатишнинг комплекс тизими яратилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |