4-мавзу. ЎЗбекистоннинг ўзига хос истиқлол ва тарақҚиёт йўЛИ(2-соат). Режа



Download 79,55 Kb.
bet6/12
Sana22.04.2022
Hajmi79,55 Kb.
#573867
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
4-маъруза (15)

Эътибор қаратинг: Давлатимиз раҳбарининг 1992 йил 3 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг X сессиясида сўзлаган нутқида: “Ким қўлидаги миллиардлаб пулларни нотинч ерга сочгиси келади? Ҳозирги тинчлик, барқарорлик – энг катта бойлигимиз. Буни минг марта такрорлашга тайёрман. Халқимиздан илтимос қилмоқчиман: мана шу бойликни қўлдан берманг. Ўшанда бу юртга ҳамма нарса келади12, деган сўзлари ўз мамлакатининг буюк келажаги учун қайғуришнинг яққол ифодаси эди.
Дарҳақиқат, хорижий инвестицияларни жалб қилмасдан туриб, иқтисодиётдаги чуқур таркибий ўзгартиришларни, модернизация, техник ва технологик янгиланишларни рўёбга чиқариш ниҳоятда мураккабдир.
Ушбу йўналишда ҳам ғоят пухта ўйланган сиёсат олиб борилаётгани боис мамлакатимизнинг сиёсий ва иқтисодий мустақиллиги таъминланиши билан бирга, миллий иқтисодиётимиз турли иқтисодий ва молиявий бўҳронлардан ишончли ҳимоя қилинмоқда. 
Ўз вақтида белгиланган стратегик вазифалар, юз бераётган ўзгаришлар натижасида, юқорида қайд этганимиздек, 2013 йилда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти таркибида саноатнинг улуши 14,2 фоизни ташкил этди.
Таққослайлик. Ўзбекистон мустақилликка қадар саноатдаги меҳнат унумдорлиги жиҳатидан аҳоли жон бошига халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш бўйича ўртача Иттифоқ даражасининг 40 фоизини ташкил этар эди.
Мамлакатимизда рўй бераётган иқтисодий юксалишларда керакли имтиёзларга эга бўлган махсус индустриал зоналарни ташкил этиш йўлидаги сўнгги йилларда амалга оширилган ишлар ўз натижасини кўрсатмоқда. Бу борада Ўзбекистонда сезиларли тажриба тўпланди. Самара аниқ. Иқтисодиётимиз мунтазам янгиланмоқда ва замонавийлашмоқда.
Маълумот ўрнида қайд этиш лозимки, янги индустриал мамлакатлар номини олган Хитой, Сингапур, Тайвань, Малайзия, Жанубий Корея каби давлатларда иқтисодиётни янгилашда худди мамлакатимизда тутилаётган йўл − тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар учун қулай шарт-шароитлар яратишдан бошланган.
Бундан ташқари, ушбу мамлакатларда модернизация стратегиясини амалга оширишда технологияларни импорт қилиш, хорижий мутахассислардан фойдаланиш, халқаро кредит ва экспорт муҳим ўрин эгаллаганлигини қайд этиш даркор. Бу мамлакатларда чет эл капиталини жалб қилишда ҳамда миграция жараёнларида хавфсизлик чораларини кўришга устувор вазифа сифатида қараганликларини таъкидлаш жоиз.
Ўтган 23 йиллик мустақил тараққиётимиз давомида мамлакатда таъминланаётган тинчлик, барқарорлик боис миллий иқтисодиётимизга доллар ҳисобида 56 миллиарддан ортиқ хорижий инвестициялар киритилди. Мустақиллик йилларида четдан сармоя ва инвестицияларнинг мамлакатимизга кириб келиши ўз-ўзидан кечган эмас. Бу, аввало, тинимсиз саъйи ҳаракат, яратилган қулай шароит ва имтиёзлардир.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган инвестиция сиёсати Ўзбекистон иқтисодиётини, юқори даражадаги инвестицияни фаолликка олиб келди. Агар 2000 йилда инвестицияларнинг ўртача йиллик ўсиш суръати атиги 0,8 фоиз бўлган бўлса, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози бошланган 2008 йилдан буён, яъни сўнгги 6 йил мобайнида инвестицияларнинг йиллик ўсиш суръати 9 фоиздан зиёдни ташкил этди. Халқаро экспертлар бундай ҳолатни дунёдаги юқори, барқарор кўрсаткичлардан бири деб ҳисобламоқда. Президентимиз Ислом Каримовнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да белгиланган муҳим устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда 2011–2015 йилларда таркибий ўзгаришларни, иқтисодиётнинг соҳа ва тармоқларини диверсификация ва модернизация қилишни изчил давом эттириш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик янгилаш, шунингдек транспорт, муҳандислик, коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш жараёнларини янада чуқурлаштиришга қаратилган фаол инвестиция сиёсати олиб борилади. Ушбу мақсадлар учун 2011–2015 йиллар давомида жами 77,4 млрд доллар миқдоридаги инвестицияларни йўналтириш мўлжалланганини қайд этиш лозим. Асосий капиталга киритилаётган инвестицияларнинг ялпи ички маҳсулотга нисбатан улуши 24 фоиздан кам бўлмаслиги белгиланганлиги таркибий ўзгаришларни жадал амалга ошириш ва иқтисодиётни модернизация қилишни таъминлайди. Бу иқтисодиёт илмида модернизация жараёнларига бўлган миллий иқтисодиёт тармоқларини қамраб олувчи таркибий қайта қуриш сифатидаги ёндашувнинг ифодасидир.
Буларнинг барчаси аввало иқтисодиётимиздаги ижобий таркибий ўзгаришлар натижаси янгитдан ишга туширилган, жаҳон бозорида талаб катта бўлган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқараётган юзлаб, минглаб замонавий корхоналар, 200 мингга яқин кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари демакдир. Бу Ўзбекистон иқтисодиётида ўсишнинг “ўзбек феномени”дир.
Юқори иқтисодий ўсиш суръатлари ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш борасидаги изчил ва тизимли тадбирлар Ватанимиз иқтисодий салоҳияти юксалишига, бу эса мамлакатимизда йирик ижтимоий дастурларни амалга оширишга хизмат қилмоқда.
Юртимизда оила иқтисодининг юксалишига, оила хотиржамлигини таъминлашга қаратилган кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу оилавий тадбиркорликда намоён бўлиб, оилаларнинг даромадлари ошишига олиб келди. Хусусан, юртимизда оилаларни узоқ муддат фойдаланишга мўлжаллаган товарлар билан таъминлаш борасидаги аҳвол ҳам тубдан яхшиланди. Бу хонадонларни маиший техника воситалари билан таъминлаш даражаси ошганлигида намоён бўлмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Президентимиз Ислом Каримов 2014 йилнинг 25-апрел куни Корея Республикаси билан ҳамкорликда амалга ошираётган Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилишининг бориши билан танишиш мақсадида ушбу йирик саноат корхонасига ташриф буюрганлигидан хабардорсиз. Қайд этиш лозимки, Сурғил кони негизида бунёд этилаётган Устюрт газ-кимё мажмуаси Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳамкорлигининг юксак намунасидир. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 3,9 миллиард АҚШ долларини ташкил қилади. Унинг амалга оширилиши йилига 4,5 миллиард куб метр табиий газни қайта ишлаш ҳисобидан 3,7 миллиард куб метр газ, 387 минг тонна полиэтилен, 83 минг тонна полипропилен, 102 минг тонна пиролиз бензин ва бошқа қимматбаҳо маҳсулот ишлаб чиқариш имконини беради.
Устюрт газ-кимё мажмуа синефт-кимё соҳасида дунёдаги энг йирик лойиҳалардан биридир. «Прожект файненс интернешнл» халқаро нашри Ушбу мажмуани қуриш лойиҳасининг лойиҳавий молиялаш битимини нефт-кимё ва газ-кимё секторидаги 2012 йилнинг энг яхши лойиҳаси, деб эътироф этган. Шунингдек, у “Траде Финанcе Магазине” ва “Глобал Траде Ревиэw” нашрларининг “2012 йилнинг энг яхши битими” халқаро мукофотларига сазовор бўлган. 2014-йил 13-мартда яна бир нуфузли халқаро нашр – «Инфраструcтуре Жоурнал» ушбу газ-кимё мажмуаси қурилиши лойиҳасини «Нефт-газ соҳасидаги 2014 йилнинг глобал битими» нуфузли мукофоти билан тақдирлади.
Мазкур лойиҳа қўшма корхона муассислари бўлган Жанубий Кореянинг «Когас», «Лотте Чемиcал», «СТХ Энергй» компаниялари ва «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг 1,4 миллиард доллар ҳажмидаги тўғридан-тўғри инвестицияси, шунингдек, 2,5 миллиард доллардан зиёд кредит ресурслари ҳисобидан молиялаштирилмоқда.
Лойиҳани молиялаштиришда Осиё тараққиёт банки, Кореа Девелопмент Банк, Кореа Финанcе Cорпоратион (Корея Республикаси), Чина Девелопмент Банк (Хитой), ИНГ (Нидерландия), Ҳермес, КфW, Баерн ЛБ, Сиэменс Банк (Германия), Cредит Суиссе (Швейцария), ЭКН, Нордеа, СЭC (Швеция) каби тараққиёт банклари ҳамда етакчи тижорат банклари, шунингдек, Жанубий Корея, Германия ва Швециянинг лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган банкларга суғурта тўловларини тақдим этган экспорт-импорт агентликлари сингари нуфузли молия муассасалари иштирок этаётгани Ушбу лойиҳанинг нақадар истиқболли эканидан далолат беради.
2012 йилда бошланган қурилишишлар бугунги кунда жадал давом этмоқда. Замонавий инфратузилма объектлари барпо этилиб, ускуналар ўрнатилмоқда.
Мажмуа қурилишида 6 минг 400 га яқин киши меҳнат қилмоқда. Уларнинг 3 минг 500 дан зиёди юртимиз мутахассислари бўлиб, аксарияти ёшлардир.
Мажмуа жамоаси билан суҳбатда давлатимиз раҳбари Ислом Каримов: “Биз мустақиллигимизнинг илк йилларида келажаги буюк давлат қуришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйган эдик. Бугун замонавий билимларни пухта эгаллаган, мана шундай ноёб заводларда ишлаётган ёшларимизга қараб қувонамиз ва ана шу эзгу ниятларимизга эришаётганимизнинг амалий ифодасини кўрамиз” деганларида бундан 25 йил олдин, яъни Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг кенгашида сўзлаган нутқида: “Нима учун маҳаллий миллатга мансуб кишилар ўртасида муҳандис-техник ходимлар йўқ? Мен бу савол ҳаққоний савол, деб ҳисоблайман. Бу муаммо устида ҳаммамиз бош қотиришимиз керак. Мен бошқа мисоллар келтириб ўтирмайман, лекин шунинг ўзи ҳам барчамизни ҳушёр торттириши зарур. Биз ёш кадрларни тарбиялаш, уларга илғор меҳнат ва тафаккур усулларини сингдириш учун нима қилмоқдамиз? Тан олиш керакки, деярли ҳеч иш қилаётганимиз йўқ”13. деб афсус билан гапирган сўзларини ҳам эслаш жоиз. Чунки мустақиллик йилларида айнан Президентимиз раҳнамолигида ёшларни сўнги техник янгиликлар асосида барпо этилган энг илғор корхоналарни дадил бошқаришга қодир бўлишига ишонч билдириб, муҳандис-техник ходимлар тайёрлайдиган касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари ташкил этишга катта эътибор қаратди.
2012 йилда Жанубий Африка Республикасининг «Сосол» компанияси ва Малайзиянинг «Петронас» корпорацияси билан ҳамкорликда қиймати 4 миллиард доллардан зиёдни ташкил этадиган, тозаланган метан асосида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича катта истиқболга эга бўлган йирик лойиҳани амалга ошириш бошланди.
Ушбу лойиҳа асосида барпо этиладиган завод дунёдаги саноқли корхоналардан бири бўлиб, у синтетик суюқ ёқилғи – суюлтирилган газ, авиакеросин ва «премиум класс» тоифасидаги, яъни «евро-4» стандартидан кам бўлмаган дизель ёқилғиси ишлаб чиқаради14.
Маълумот ўрнида қайд этиш лозимки, дунёнинг энг яхши ўнта инвестицион лойиҳаси қаторидан нефть-газ, тоғ-кон саноати, транспорт ва коммунал инфратузилмалар соҳасидаги лойиҳалар ўрин олган. Чунончи Австралияда (тўртта лойиҳа), АҚШ, Франция, Буюк Британия, Сингапур, Германия ва Ўзбекистонда (биттадан лойиҳа) амалга оширилаётган лойиҳалар шулар жумласидандир.
Шу боис ҳам, бугун замонавий техника ва технология билан жиҳозланган корхоналаримизда “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” белгиси билан тайёрланаётган кўпдан-кўп рақобатбардош маҳсулотларимиз дунё бозорларини дадил забт этмоқда. Мамлакатимиз иқтисодиётида экспорт ҳажми йилдан-йил кўпайиб, ташқи савдода ижобий сальдога эришилмоқда.
Ўзбекистон 2013 йилда бизнес учун (яратилган шароитлар, хусусан, қўшма корхоналар учун солиқ, божхона имтиёзлари ва преференциялар) дунёдаги энг истиқболли 20та давлат қаторига қўшилган Марказий Осиёдаги ягона давлат бўлди. Бу хабарни хорижий оммавий ахборот воситалари Буюк Британиянинг таваккал­чиликларни таҳлил қилиш билан шуғулланадиган «Maplecroft» консалтинг компанияси хулосасига асосланган ҳолда эълон қилди.
«Maplecroft» компанияси томонидан ҳисоблаб чиқиладиган «Ривож­ланиб бораётган бозорлар индекси» бизнес юритиш учун истиқболли бўлган 175 та давлатни ўз ичига олган. Индексда ўтган йиллардаги иқтисодий кўрсаткичлар, мамлакатнинг инвестиция сарфлаш учун жозибадорлиги, энг сўнгги таркибий ислоҳотлар ва демографик аҳвол, шу жумладан, ўрта синф сони бўйича прогнозлар эътиборга олинган.
Қайд этиш жоизки, мустақиллик йилларида тинчлик-осойишталик, хавфсизлик таъминлангани боис изчил ва тизимли иқтисодий ўсиш ҳисобига ижтимоий соҳаларни жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Президент Ислом Каримовнинг 2014 йил 6 июнда Тошкент шаҳрида ўтказилган “Ўзбекистонда Озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари” мавзуидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқи иқтисодий ўсиш масаласига тўхталиб, жумладан қуйидагилар фахр билан ифода этди: “Биз кенг кўламли ислоҳотлар йўлида бугун нималарга эришганимиз ҳақида яққол тасаввур берадиган иккитагина рақамни келтираман ва ўйлайманки, шунинг ўзи сизларга етарли бўлади.
Жаҳон миқёсида 2008 йилдан бошлаб бугунги кунга қадар давом этаётган молиявий-иқтисодий инқирозга қарамасдан, Ўзбекистонда кейинги 9 йилда дунёдаги саноқли давлатлар қаторида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари камида 8 фоизни ташкил этиб келмоқда.

Download 79,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish