4-мавзу. ЎЗбекистоннинг ўзига хос истиқлол ва тарақҚиёт йўЛИ(2-соат). Режа



Download 79,55 Kb.
bet5/12
Sana22.04.2022
Hajmi79,55 Kb.
#573867
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
4-маъруза (15)

Маълумот учун: Муҳими, 2014 йилнинг 1-ярмига келиб, фаолияти тикланган корхоналар томонидан жами 3,0 трлн. сўмга яқин тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилиб, шундан 730 млн. АҚШ долларилик маҳсулот экспортга йўналтирилди. 
Умуман олганда, иқтисодиётнинг реал секторини молиявий қўллаб-қувватлаш учун ажратилган кредитлар сўнгги 13 йилда 44 баробар, 2014 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра эса, ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 27 фоиз ошди. 2014 йилнинг биринчи ярим йиллигида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш, замонавий технологиялар асосида рақобатбардош ва харидоргир маҳсулот ишлаб чиқарилишини ташкил этиш мақсадида, банклар томонидан жами 4,1 трлн. сўм миқдорида инвестициявий кредитлар ажратилди11.
Мамлакатимизда ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва диверсификациялаш нафақат иқтисодий хавфсизликни таъминлаш, балки бугунги кунда уни мустаҳкамлашнинг муҳим шарти сифатида аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов раҳнамолигидаги модернизация стратегияси мамлака­тимизни саноат жиҳатдан ривожланган жамиятга айлантириш мақсадига қаратилди. Шу сабабли ҳам сўнгги 2008–2014 йиллар ва истиқболда юртимизда модернизация жараёнларини изчил давом эттиришга устувор йўналиш деб қаралди. Натижада мамлакатимизда замонавий тармоқларни ривожлантириш иқтисодий тараққиётнинг локомотивлари деб баҳоланди. Аксинча, иқтисодиётда замонавий тармоқларнинг йўқлиги эса иқтисодий ривожланишга асосий тўсиқ сифатида баҳоланди. Шу боис ҳам, миллий иқтисодиётни модернизациялаш стратегияси мамлакат иқтисодиётини янгилаш, фан сиғимкорлиги юқори бўлган устувор соҳаларни ривожлантириш асосида мамлакат иқтисодиётини инновацион ривожлантириш йўлига ўтказиш, мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ва мустаҳкамлашнинг муҳим шароити бўлган рақобатбардошликни оширишга йўналтирилди. Ана шундай ўзгаришлар натижасида мамлакатимиз иқтисодий асосларини мустаҳкамлашда локомотив саноат тармоқлари ривожи ижтимоий ҳаётимизда ўз аксини топмоқда.
Энг муҳими, тараққиётимизни мустаҳкамлаш мақсадини кўзлаган бу йўл мамлакатимиз ижтимоий хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бўлиб, халқимизнинг муттасил юксалиб бораётган эҳтиёжларини қондириш, истеъмол талабини кенгайтиришга йўналтирилган.
Бугунги кунга келиб мамлакатимизда саноат маҳсулоти умумий ўсишининг 70 фоизини юқори қўшимча қийматга эга бўлган тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган соҳалар ташкил этмоқда. Булар, юқорида таъкидлаганимиздек, машинасозлик ва автомобилсозлик, кимё ва нефть- кимё саноати, фармацевтика ва мебелсозлик, озиқ-овқат саноатлари бўлиб, улар 2011–2013 йилларда жадал ривожланди. Бу ўз-ўзидан, шунингдек осонлик билан кечган эмас. Бу мамлакатимизда чуқур ўйланган ва пухта таҳлиллар асосида 2011–2015 йилларга мўлжаллаб ишлаб чиқилган, бир-бири билан ўзаро боғланган тўртта стратегик дастурнинг амалга оширилаётган­лигидир. Уларда саноатни ривожлантиришнинг устувор йўналиш­лари, инфратузилма, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантириш, молия-банк тизимидаги ислоҳотларни чуқурлаш­тириш ва барқарорлигини ошириш кабилардир. Шунингдек, мамлакатимизда қулай инвестиция муҳити ва уни баҳолашнинг халқаро мезонларини шакллантириш кўзда тутилганлигидадир.

Download 79,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish