5-§. Янги Конституциянинг қабул қилиниши ва унинг тарихий аҳамияти.
Ўзбекистоннинг янги конституциясини ишлаб чиқиш ғояси аслида республика Олий Советининг 1990 йил 20 июнда бўлган 2-сессиясида илгари сурилган эди. Бу борадаги ишлар деярли 2,5 йил давом этди. Уч гуруҳдан иборат комиссия бу борада тегишли фаолият кўрсатиб унинг 149 та моддадан иборат янги вариантини 1992 йил баҳорда ишлаб чиқди. 1992 йил 26 сентябрда эса умумхалқ муҳокамаси учун матбуотда эълон қилинди. Лойиҳа таклиф ва мулоҳазалар асосида қайта тузатилиб 1992 йил 21 ноябрда иккинчи маротаба матбуотда эълон қилинди. 1992 йил 8 декабрда Олий Кенгашнинг 12-чақириқ, 11-сессиясида муқаддима, 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборат конституция қабул қилинди.
Конституция Ўзбекистон Республикасининг мустақил тараққиёт йўлидаги, замонавий демократик ва ҳуқуқий давлат барпо этишдаги асосий ҳуқуқий ҳужжат бўлиб шаклланди. У ўз мазмун-моҳиятига кўра, жаҳондаги энг илғор ва демократик жиҳатларни ўз ичига сингдирган. Кейинчалик жамиятни янада эркинлаштириш ва демократиялаш, икки палатали парламент тузиш заруриятидан келиб чиққан ҳолда Конституцияга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Конституциянинг Олий Мажлис ваколатларига доир 76-88-моддаларга, Президент ваколатлари ва вазифаларига доир 89, 90, 93, 95, 96, 97 - моддаларига ҳам ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилди. 2007 йил 11 апрелда қабул қилинган Қонунга биноан Конституциянинг айрим моддаларига, хусусан Президент ваколатларига доир 89, 93-модда 15-банди, 102-модда 2-қисми ўзгартирилди.
Конституциявий тизимнинг принциплари қуйидагилардан иборатдир:
1) Давлат ҳокимиятини ташкил қилиш асослари.
2) Ижтимоий ҳокимиятни ташкил қилиш.
3) Фуқаролик жамияти турмушини ташкил қилиш.
6-§. Давлат рамзлари
Ўзбекистон ўзмустақиллигини қўлгакиритишидан анча олдин республиканинг давлат мустақиллигига доир мутлақо янги давлат рамзларини тайёрлаш ва қабул қилиш ишлари бошлаб юборилган эди. Хусусан, 1991 йил 15 февралда Ўзбекистон Олий Кенгаши ― Ўзбекистоннинг давлат рамзлари тўғрисида махсус қарор қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябрда бўлиб ўтган VIII сессияси Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида Қонун қабул қилди Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи ва унинг рамзи бизнинг мамлакатимиз ҳудудида илгари мавжуд бўлган ғоят қудратли салтанатлар байроғига хос бўлган энг яхши анъаналарни давом эттирган ҳолда республиканинг табиатига хос бўлган хусусиятларни, халқимиз миллий ва маданий соҳалардаги ўзлигини акс эттиради. Мамлакатимиз Давлат байроғи юртимизнинг ўтмиши, бугунги куни ва келажагининг ёрқин рамзидир.
1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х сессиясида ―Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида Қонун қабул қилинди. Давлат гербидаги ҳар бир белги чуқур маънога эга.
Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгашининг 1992 йил 10 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси томонидан Ўзбекистон биринчи Конституциясининг қабул қилиниши мамлакат тарихида оламшумул воқеа бўлди.
Ушбу сесссияда «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадхияси тўғрисида»ги Қонун ҳам қабул килинди. Сессияда шоир Абдулла Орипов ва бастакор Мутал Бурхонов томонидан тайёрланган мадҳия нусхаси тасдиқланди.
Ўзбекистон Президентининг 1994 йил 16 июнидаги Фармонига мувофиқ 1994 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси - сўм муомалага киритилди.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзлари тўғрисида Бирингчи Президент И.Каримов: - Миллий валюта, байроқ, герб, мадҳия, Конституция каби давлат ва халқнинг рамзи, мустақилликнинг муқаддас белгисидир! - деб таъкидлаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |