Шавкат Мирзиёев,
1-жилд, 468-бет, 2017.
иний нуқтаи назарга кўра, дин илоҳий кучларга, худога, пайғамбарларга, фаришталарга, муқаддас китобларга, охиратга, бутун яхши-ёмонлик Яратганнинг иродаси билан бўлишига ишонмоқлик, шайтон ва иблислардан сақланишдир.
4.2.1-Чизма
Дин – кишилик жамияти тарихий тараққиётининг маълум босқичида пайдо бўлган ижтимоий онг шаклларидан бири.
Ислом дини пайғамбар Муҳаммад ибн Абдулла (с.а.в.) томонидан Арабистонда тарғиб этилган.
Ислом динига эътиқод қилувчилар арабча “муслим” (“садоқатли”; кўплиги “муслумин”) деб аталади. “Муслим”, “муслимун” сўзининг бошқа халқлар орасида ўзгача талаффуз этиш (масалан, форсларда – мусалмон, ўзбекларда – мусулмон, қирғиз ва қозоқларда – мусурмон, Украина ва Россияда – басурман) натижасида бу динга эътиқод қилувилар турли ном билан аталади. Лекин буларнинг ичида ҳозир мусулмон ибораси кенг тарқалган.
Жаҳонда 1,77 миллард (2017й.) киши Исломга эътиқод қилади. Мусулмонларнинг учдан икки қисмининг кўпроғи Осиёда яшайди ва бу қитъа аҳолисининг 20 фоиздан ортиқроғини ташкил этади. Қарийб 30 фоиз мусулмонлар Африкага тўғри келади (қитъанинг аҳолисининг деярли ярми). Дунёда мусулмон жамоалари мавжуд бўлган 120 дан ортиқ мамлакатдан 35 тасида аҳолининг аксарият қисми мусулмонлардан иборат.
Шимолий Африка, Ғарбий Осиёнинг барча мамлакатлари (Кипр, Ливан, Исроил мустасно), Сенегал, Гамбия, Нигер, Сомали, Афғонистон, Покистон, Бангладеш, Индонезия ва бошқалар)да аҳолининг 80 фоиздан ортиғи мусулмонлардир. Бир қанча мамлакатларда мусулмонлар аҳолининг 80 фоизигачани ташкил қилади (Гвинея, Мали, Ливан, Чад, Судан). Малазия ва Нигерияда қарийб ярми, баъзи бир мамлакатларда мусулмонлар озчилик бўлса ҳам,таъсир доираси кучли (Гвинея-Бисау, Камерун, Буркина Фасо, Сьера-Леоне ва бошқалар). Мусулмонлар сони жиҳатидан энг йирик давлатлар – Индонезия, Ҳиндистон, Покистон ва Бангладеш. Мусулмонларнинг анчаси Хитой, Таиланд, Эфиопия, Танзания, Кипрда, Европанинг айрим мамлакатлари (Албания, Буюк Британия, Гемания, Франция ва бошқалар). Шимолий ва Жанубий Америка қитъаси мамлакатлари (АҚШ, Канада, Афғонистон, Бразилия, Гайана, Суринам, Тринидад ва Тобаго)да, Австралияда, Фиджи оролларида яшайди.2
Исломнинг пайдо бўлиши VI аср охири ва VII аср бошларида Арабистон яриморолида юз берган ижтимоий-иқтисодий аҳвол билан бевосита боғлиқдир.
Бу ижтимоий-иқтисодий аҳвол:
Биринчидан арабларнинг катта-кичик қабила ва уруғларга бўлиниб кетиши улар ўртасидаги доимий ўзаро урушларнинг асосий омилига айланганлиги туфайли фақатгина вайроналик келтирмоқда эди.
Иккинчидан, қўшни давлатлар – Византия империяси, Сосоний Эрони ва Ҳабашистон Арабистон яриморолида сиёсий бирликнинг йўқлигидан фойдаланиб доимий равишда бу ўлкага ҳужум қилардилар.
Араб давлатини вужудга келтириш халқнинг кучини ташқи босқинчиларга қарши кураш учун бирлаштириш ҳамда ўзаро ички урушларга барҳам бериш вазифасини ҳал этиш лозим эди. Бундай сиёсий бирлашув фақатгина яккахудолик дини орқалигина амалга оширилиши мумкин эди. Чунки VIIасрда Арабистонда кўпхудолик динлари мавжуд эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |