Шавкат Мирзиёев,
2017, 1-жилд, 29-бет, 2017.
шбу муҳаддисларнинг ҳар бири Ҳадис илмининг ривожига салмоқли ҳисса қўшган беназир олимлардан ҳисобланиб, уларнинг таьаррук номлари абадул-абад яшайди.
Абу Мансур Мотурудий (870-944). Имом Бухорий вафотидан сўнг унинг нурли қаламини Имом Мотурудий олиб, ул зотнинг хайрли ишларини давом эттирди. Ислом оламида “Мусулмонларнинг этиқодини тузатувчи” деган юксак шарафга сазовор бўлган. Ул зот асос солган мотурудия мактаби Шарқ мамлакатларида бундай катта шуҳрат топишининг сабаби шундаки, унда илгари сурилган ғоялар ислом динимизнинг асосини тўғрилик, эзгулик ва инсонийликдан иборат деб биладиган жамики мўмин-мусулмонларнинг қараш ва интилишлари билан ҳамоҳанг эди.
А
Мотуридия таълимоти илм эгаллаш жараёнида бағрикенглик ғояси асосида инсон ақл-заковатининг ўрни ва аҳамиятига юксак эътибор қаратди. Бу ўз навбатида ушбу таълимотнинг кенг оммалашувида муҳим ўрин тутган. Бундай ғояларга бугунги кунда ҳам инсоният катта эҳтиёж сезмоқда.
Шавкат Мирзиёев,
1-жилд, 29-бет, 2017.
л-Мотурудий концепциясининг аҳамияти шундаки, у соф дин доирасидан чиқиб, ақл-идрокни улуғлайди ва мантиқан асосланган билимнинг аҳамиятини таъкидлайди. Унинг “Китоб ат-тавҳид” асари бор.
Бурҳониддин ал-Марғиноний (1123-1197) ислом ҳуқушунослигида фундаментал асар яратган. “Ҳидоя” (1178) асари суд-ҳуқуқ амалиётида асосий қўлланмадир.
Юсуф Ҳамадоний (1048-1140) яссавия, нақшбандия, кубравия, бектошия каби тариқатларни юзага келтирган.
Нажмиддик Кубро (1145-1221) унинг таълимоти кубравия номи билан боғлиқ.
Хожа Муҳаммад Баҳовуддин Нақшбанд (1318-1389) таълимотида ихтиёрий фақирлик ётади. “Дил ба ёру, даст ба кор”, яъни “доимо кўнглинг Аллоҳда, қўлинг эса меҳнатда бўлсин” деган ва ҳоказо.
Абу ал-Муъийн ан-Насафий ва унинг илмий мероси Насафий (1068-1142 ҳижрий) Унинг 3 китобдан иборат (100 босма табоқ ҳажмда): “Тайсир фит-тафсир” (“Тафсир эшитишдаги қулайликлар”), шунингдек, тасаввуфга доир “Рисомайи Нажмия” китоби бизгача етиб келган бўлиб, улар етарли тадқиқ этилмаган.
Мусулмон оламида Насафий асарларига қизиқиш қадимдан катта бўлган. Унинг шеърий шаклда, арузнинг ражаз баҳрида ёзилган “Келишмовчиликлар ҳақида Ан-Насафий манзумаси” асарида мазҳаблар ва улар ўртасидаги мунозарали масалалар ҳақида фикр юритилади.
Қашқадарё заминида буюк аллома, мотуридия таълимотининг йирик вакили Абу Муин Насафий бобомиз яшаб ўтганлар. У киши узоқ муддат Бухоро ва Самарқандда таҳсил олиб, калом илми, яъни исломий эътиқод поклиги масаласида 15 га яқин китоб ёзганлар. Ана шу китобларида, бундан минг йил олдин дин масаласида адашганларга тўғри йўл кўрсатганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |