1
4-Мавзу: ИШЧИ СИРТЛАРНИНГ ЕЙИЛИШ КЎРИНИШЛАРИ
Режа:
4.1. Умумий маълумот.
4.2. Водородли ейилиш.
4.3. Абразив ейилиш.
4.4.Оксидланишдан
ейилиш,
деформацияланиш,
майдаланиш,
уваланишдан ейилиш.
4.1. Умумий маълумот
Ейиладиган сиртнинг шаклланиши ейилиш интенсивлиги ва турлар бўйича
элементар емирувчи ҳаракатларнинг умумлашиши ва ташқи омилларнинг
(муҳитлар, ҳарорат, босим, ишқаланиш тури, сиртларни нисбий силжиш
тезлиги ва бошқ.) таъсири остида материалларнинг механикавий ва физикавий-
кимёвий хусусиятларини ўзгариши натижасида юз беради. Ишқаланиш
жараёнида юз берадиган ҳодисаларнинг
барчаси ейилиш тури ва
интенсивлигини аниқлайди.
Аммо, баъзи юқори аҳамиятли бўлмаган ҳар бир ҳолатларни алоҳида
кўриб чиқиб детал ва машиналарни ишчи органларини ейилишлари сонини
унча катта бўлмаган турларга бўлсак, улар ейилишга қарши курашнинг
мосларини ишлаб чиқиш учун қатьий классификацияланади.
Ейилиш турини ишқаланиш сиртларининг ташқи кўриниши бўйича
биринчи қарашдаёқ аниқлаш мумкин. Ейилиш турини тўлақонли муҳокама
қилиш
учун эса, сиртнинг юпқа қатламини физикавий ва механикавий
хусусиятларини, таркибини таҳлил қилиш талаб этилиши мумкин.
Машиналарни ишлатишда
газлар ёки суюқликлар
таъсири остидаги
ейилишларни, масалан, золотникларнинг ишчи қирраларини емирилиши ёки
гидравлик тизим кранларини кавитацион емирилишлари учрайди. Бу ва бошқа
турдаги шикастланишлар одатда мазмуни тушунарли ейилишларга киради.
Аммо амалий мақсадга мувофиқликка таяниб бошқа эксплуатацион
шикастланишларни кўриб чиқишни муҳим деб ҳисоблаймиз. Бундан келиб
чиқиб деталларнинг сиртлари ва машиналар ишчи органларини ишқаланиш
жараёни
билан
боғлиқ
ейилиши
турлари
бўйича
қуйидагиларга
классификацияланади:
водородли ейилиш;
абразивли ейилиш; оксидланиб
ейилиш; пластик деформация оқибатида ейилиш; майдаланиш оқибатида
ейилиш; янги ҳосил бўлган структураларни уваланиб ейилиши; занглаб,
кавитацион,
эрозион ейилиш; туташишларда занглаб-механикавий ейилиш;
қаттиқ тишлашиб қолишда ва киришишда ейилиш; занглашдан-емирилишдан
ейилиш; ишқаланиш сиртларида дарзлар пайдо бўлиши; сайланма кўчириш.
2
Берилган ишқаланиш жуфтлиги
учун шикастланиш тури хос
ҳисобланмайди, балки унинг иш шароитига боғлиқ бўлади. Уларни ўзгариши
ейилиш турини ўзгаришига ёки ишчи сиртларни емирилишига олиб келади.
Айрим шароитларда ишқаланиш жуфтини битта детали бир ейилиш турига
дучор бўлса, иккинчиси бошқа турдаги ейилишга учрайди. Вал юмшоқ металл
бўйича ва қаттиқ зарралар билан ифлосланган мойловчи материалда ишлаганда
қаттиқ зарралар юмшоқ металлга прессланади ва вални абразив ейилишига
олиб келади. Бу вақтда подшипник майдаланишга (мойнинг юқори кислотали
муҳитида подшипник занглашдан-механикавий ейилиши бўлиши мумкин)
дучор бўлиб жуда кам ейилади.
Ишқаланиш сиртларини алоҳида участкалари ҳар
хил мойланиш
шароитида, ташқи муҳит таъсирида ва бошқ. бўлганлигидан битта сирт ҳар хил
ейилиш кўринишларига эга бўлиши мумкин. Масалан, гидроагрегатларни
золотникларини ишчи белбоғида эрозион шикастланиш, бу вақтда
сиртлар
ўрта қисмлари майдаланишга дучор бўлади (4.1.-расм).