4-Мавзу: ишчи сиртларнинг ейилиш кўринишлари



Download 0,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/9
Sana01.06.2022
Hajmi0,61 Mb.
#627279
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
4-маъруза

 
4.3. Абразив ейилиш 
 
Умумий маълумот.
Етарлича қаттиқликка эга бўлиб кесувчи (тирновчи) 
хусусиятга эга бўлган табиий ёки сунъий минераллар абразив материаллар деб 
аталади. 
Абразив ейилиш
– бу детал сиртларини нисбий тезликда қаттиқ 
зарралар билан ўзаро таъсирланши натижасидаги емирилиши ҳисобланади. 
Бундай зарраларга: 
а) детал сиртлари билан контактдаги юмшоқ детал сиртларидаги қўзғалмас 
маҳкамланган қаттиқ зерно; 
б) детални сирти билан контактга киришадиган маҳкамланмаган 
заррачалар (масалан, тўкилган юклар, тупроқдаги абразив зарралар); 
в) туташ деталлар тирқишидаги эркин заррачалар; 
г) газ ёки суюқлик оқими билан жалб қилинадиган эркин абразив зарралар. 
Бундай ейилиш ишқаланувчи деталлар сиртқи қатламлари емирилишининг 
энг оддий тури бўлиб, детал сиртидан майда қириндилар узлуксиз йўнилиб 
чиқиши натижасида юз беради. Бундай йўнилиш қотишмаларни ташкил 


10 
қилувчи айрим моддаларнинг қаттиқлиги ва материал зарралари юкларининг 
қаттиқлиги ҳар хиллиги, шунингдек, ишқаланиш жараёнида юқори 
қаттиқликдаги янги кимёвий бирикмалар (оксидлар) юзага келиши ва 
ишқаланувчи сиртлар орасига ташқаридан бегона қаттиқ жисмлар тушиб 
қолиши оқибатида содир бўлади. Заррачалардан ейилиш одатда ейилишнинг 
бошқа турларига нисбатан жадалроқ кечади у қишлоқ хўжалик 
машиналарининг иш органлари ҳамда трактор ва автомобилларнинг кўпгина 
деталлари учун хосдир.
Зарралари анча қаттиқ ва қирқиш (тирнаш) хусусиятига эга бўлган табиий 
ёки сунъий минерал, абразив материал деб аталади. Заррачалардан ейилиш 
нисбий ҳаракат вақтида детал сиртининг қаттиқ зарралар билан ўзаро 
таъсирланиши натижасида емирилишидир. Бундай зарраларга қуйидагилар 
киради:
а) қўзғалмайдиган бўлиб маҳкамланиб қолган, детал сиртига нисбатан 
кичик бурчак остида ўринма бўйлаб ўзаро таъсирлашадиган қаттиқ зарралар 
(масалан, юмшоқ антифрикцион материалларнинг бегона қаттиқ зарралар 
таъсирида тирналиши); 
б) детал сирти билан ўзаро таъсирлашувчи маҳкамланмаган зарралар 
(чунончи, ерга ишлов берувчи машиналар ишлаётганда тупроқдаги абразив 
зарралар ва ҳоказо);
в) туташ деталлар тирқишидаги эркин зарралар;
г) суюқлик ёки газ оқими билан бирга кирадиган эркин абразив зарралар. 
Қишлоқ хўжалик, йўл қурилиши, юк ташиш машиналари ва 
тузилмаларнинг деталлари, металлургия ускуналари, металл қирқиш 
дастгоҳларининг узеллари, самолётлар шассилари, гидравлик турбиналарнинг 
иш ғилдираклари ва йўналтирувчи аппаратлари, газ турбиналарнинг кўраклари, 
сув ҳамда буғ қозонларининг қувурлари, тутун сургичларининг кўракчалари, 
нефт ва газ саноатининг бурғулаш ускуналари ва бошқалар абразивдан 
ейилади.
Заррачалардан ейилиш жараёнига абразив зарраларнинг табиати, 
муҳитнинг ҳолати, ейилаётган сиртларнинг хоссалари, қизиш ва бошқа омиллар 
таъсир кўрсатиши мумкин. Сирт емирилишининг механик характери 
абразивдан ейилиш учун умумий томондир.
Ишқаланувчи сиртга тушиб қолган тупроқ, кумир ва бошқа нарсалар, 
ишқаланувчи сиртда маҳкамланиб қолган ёки парчаланган металл қиринди, 
оксид пардалари, қурум ва ейилиш маҳсуллари, айниқса, қаттиқ таркибий 
қисмларнинг уваланган зарралари заррачалардан ейилишга сабаб бўлади.
Абразив зарралар турли шаклларда ва туташ сиртга нисбатан турли 
томонларга йўналган бўлиши мумкин. Абразив зарранинг сиртига ботиб кириш 


11 
хусусияти улар қаттиқлиқларининг нисбатларигина эмас, балки зарранинг 
геометрик шаклига ҳам боғлиқ. Масалан, қавариқ сиртли ёки ўткир қиррали 
зарра ўзидан қаттиқроқ жисмнинг сиртига ҳатто шикастланмасдан қадалиши 
мумкин. Металллнинг ўзидан юмшоқроқ зарралар таъсирида ейилишини шу 
билан тушунтириш мумкин.
Кўпгина металллар учун улар оксид пардаларини қаттиқлиги 
металлларнинг ўзининг қаттиқлигидан юқори бўлади. Алюминий оксидларини 
қаттиқлиги Моос шкаласи буйича энг юқори, алюминийнинг қаттиқлиги эса 
пастроқ бўлади. Шу туфайли алюминий пўлат бўйлаб ишқаланганда оксид 
пардалари, шунингдек, ана шу пардаларининг емирилиш маҳсулотлари ҳатто 
энг қаттиқ пўлатларнинг кучли ейилишига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Юмшоқ 
оксид бошқа сиртга деярли абразив таъсир кўрсатмайди. Магний жуда юмшоқ 
оксидни ҳосил қилади, шу сабабли қаттиқроқ материаллар ҳатто оксид ҳосил 
бўлиши учун қулай бўлган шароитда ҳам юмшоқ магний таъсирида ейилмайди. 
Бу ҳол нима учун магний қотишмаларидан ясалган поршенлар алюминий 
қотишмаларидан ишланган поршенларга қараганда цилиндрлар деворларини 
камроқ тирнаши ва қиришини тушунтириш имконини беради.

Download 0,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish