3
томонидан аниқланган. Сирпаниб ишқаланишда водородли ейилиш ҳодисаси
ўрганишнинг бошланиши 1980-1990 йилларга тўғри келади [1].
Сирпаниб ишқаланишда
сиртларнинг емирилиш турларини ҳаммасидан
кўра водородли ейилишни ўрганиш, уни ҳар хил соҳаларга оид машиналарнинг
ишқаланиш узелларида кузатилишига ва ўзининг пайдо бўлиш кенглиги бўйича
абразив ейилишга қиёсланишига қарамай мураккаброқ масала саналади.
Водородли ейилишда юз берадиган жараёнлар
электрокимё, органик кимё,
катализ, полимерлар кимёси ва
мойловчи материаллар, механикавий кимё ва
бошқа фанларнинг бирикишида жойлашган.
Водородли ейилиш
ишқаланувчи деталларнинг сирт қатламларидаги
водородни концентрациясига боғлиқ. У ишқаланиш жуфтлиги материалларидан
ёки атроф муҳитдан (мойловчи материалдан, ёнилғидан, сувдан ва бошқ.)
ажралиб ейилишни тезлаштиради.
Водородли ейилиш ишқаланиш зонасида содир бўладиган қуйидаги
жараёнлар билан изоҳланади:
-ишқаланишда водородни интенсив
ажралиши водород таркибли
материалларни ишқаланишдаги структурасизланиши натижаси бўлиб, пўлат ва
чуян сиртларига водородни тўхтовсиз келишини манбаини яратади.
-ишқаланиш сиртига водородни сингиши;
-пўлатнинг деформацияланувчи қатламига водородни диффузияланиши
тезлиги ишқаланиш жараёнида водородни тўпланиш
самарасини яратувчи
ҳарорат ва юкланиш градиентлари билан аниқланади;
-сиртларни емирилишининг муҳим тури деформацияланишнинг барча
зонаси бўйича дарзларни кўп сонли куртакларини бир вақтда ривожланиши
оқибатидир. Емирилиш учун материални ажралган кичик кукунларини лаҳзада
ҳосил бўлиши характерлидир.
Охирги вақтгача
ишқаланишда максимал ҳарорат ишқаланувчи
деталларнинг сиртида ҳосил бўлади, деб ҳисобланган.
Маълумки, водород
жисмнинг қизиган участкасига ҳарорат градиенти таъсири остида осон
диффузияланади. Бу хусусият деталларни
водородланишидан кейин
водородсизлантириш учун қўлланилади, масалан, галваник хромлашда. Шу
муносабат билан ишқаланишда ҳарорат кўтарилган ҳолда водородланиш
жараёни юз бермайди деб ҳисобланилган. Бундан ташқари деталнинг
материалида ишқаланиш зоналаридан водород чиқариб
юборилади деб
ўйланган. Авиация двигателининг цилиндр каби деталлари хромлангандан сўнг
водородсизланмаган.
Фақат 1985-1990 йилларда амалда А.В.Кудинов, кейинроқ В.Я.Матюшенко
ва Г.П.Шпеньковлар илмий-тадқиқотлар орқали ишқаланишнинг оғир
режимларида максимал ҳарорат деталнинг сиртида эмас, бир мунча
4
чуқурлигида ҳосил бўлишини аниқлаганлар. Бу
шундай шароитни яратадики,
водород деталнинг сиртига сингадиган бўлса, ҳарорат градиенти таъсири
остида сиртга чуқур диффузияланган ва у ерда тўпланиб сирт қатламни
муртлашишига олиб келади ва оқибатда ейилишни кучайтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: