4-Мавзу: ишчи сиртларнинг ейилиш кўринишлари



Download 0,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/9
Sana01.06.2022
Hajmi0,61 Mb.
#627279
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
4-маъруза

Водородли ейилишни намаён бўлиш доираси ниҳоятда кенг.
Амалда пўлат 
ва чуян деталларнинг барча ишқаланиш сиртлари юқори водород миқдорига эга 
ва бу сабабли юқори ейилишга дучор бўлади. Ҳаводаги сувнинг буғлари 
водородли ейилишга қулай шароит яратади. Контактлашиш зонасида мойловчи 
материал. Ёнилғи ёки пластмассаларни парчаланиши водородли ейилишни 
оширадиган яна бир омил эканлигини қайд этиш жоиз. Водород ишқаланишда 
ҳосил бўлади ҳамда ҳар хил технологик жараёнларда ҳосил бўлиши мумкин.
Чуянни домна печида эритишда пуфланган ҳаво намлигидан ҳосил бўлади 
ва металга тегади (бундай водород биаграфик водород деб аталади). Термик 
ишлов 
беришда 
масалан, 
азотлаш 
натижасида 
(аммиакни 
диссоциацияланишида) ажралган водород пўлатга диффузияланади. Пўлат 
буюмларни водородланиши кадмий, рух, хром ва никелни электрик ўтқазишда 
(индиришда) юз беради. Галваник қоплашда водородни йўқотиш усулларидан 
бири буюмларга 200 
о
С ҳароратда термик ишлов бериш ҳисобланади.
Пўлат буюмлардан занглаш маҳсулотларини, қасмоқларни ажратиш учун 
улар кислотада тозаланади. Пўлатларни кислотага чўктириш анодли 
участкаларда темирни эришига ва катодли участкаларда водородни ажралиши 
ва бир вақтда пўлатга сингишига олиб келади. Газсимон водородни тўпланиши 
натижасида деталнинг сиртида ҳатто шиш ҳам юз бериши мумкин. Деталларни 
кислота билан тозалашда водородланиш даражаси қуйидаги бир неча 
омилларга боғлиқ бўлади: пўлатнинг ҳолатига ва айниқса эритмада кимёвий 
юзага сингмаслик реакциясини секинлатиш қобилиятига эга “заҳарловчи” 
аталувчи олтингугуртнинг, фосфорнинг, маргумишнинг, селеннинг (кимёвий 
модда) жуда кам миқдорда бўлсада мавжудлигига ва ҳолат водород билан 
қопланадиган майдонни ёки бошқача айтганда водородни детал сиртига 
сингишини оширади. Шу сабабли ингибиторларни танлашга жиддий ёндашиш 
керак, акс ҳолда водородни детал сиртига сингиши ошиши мумкин. 
Фосатлашда пўлатга водород сингади. Ваннада эркин кислота миқдорини 
ва оксидловчи агентларни ва шу билан деталга синган водородни регулировка 
қилиш зарур. 
Металнинг атмосферавий занглашида водородни сингиши олтингугурт 
ангидридли ва нордон олтингугуртли тузли саноат атмосферасида кечганда юз 
беради. 
Пўлатга кирган водород ишқаланишда аста-секин сиртга диффузияланади 
ва унинг ейилишига олиб келади. 



Водородли ейилиш турлари .
А.А.Поляков ва Д.Н.Гаркуновлар томонидан 
пўлат ва чуян деталларни водород таъсири остида ейилишининг қуйидаги 
иккита асосий тури мавжудлиги аниқланган.
1) майдаланиб ейилиш; 
2) қулаб (вайронкор) ейилиш. 
Водородли майдаланиб ейилиш (ВМЕ)
. Ейилишнинг бу турида майдаланиш 
билан одатдаги ейилиш оқибатида деталнинг сиртқи қатламида қандайдир 
ўзгариш содир бўлмайди. Водород (сиртқи қатламдаги миқдорига боғлиқ 
ҳолда) пўлатни ёки чўянни майдаланишини кучайтиради. Ишқаланиш 
сиртларида силтанишлар, тегишишлар, материални бир сиртдан бошқасига 
кўззга ташланадиган ўтиши йўқ; улар ялтираши ва жуда кичик тирналишлар 
бўлиб, қўролланмаган кўзга кўринмас ва ҳаракат йўналишида жойлашиши 
мумкин. 
Водородли қулаб ейилиш (ВҚЕ) 
ўзига хос хусусиятга эга бўлади: пўлат ёки 
чўян детлларни сиртқи қатлами бир лаҳзада 1-2 мкм чуқурликкача қулайди. Бу 
сиртқи қатламга кўп миқдорда водород йиғилганда юз беради. Аввал қайд 
этилгандики, ишқаланиш жараёни пўлатнинг сиртқи қатламида водородни 
юқори концентрацияланишига шароит яратади. Ишқаланиш мойлаш 
материалини сиртдан қочиради ва водород сирт қатламда кўп сонли шимилган 
марказларни 
эгаллаш 
имкониятига 
эга 
бўлади. 
Пўлатда 
водород 
концентрацияси тўхтовсиз ўсади. Водород микродарзларга, ғовакларга, 
кристаллараро чегаралар ва бошқаларга етади. Ишқаланишда сиртқи қатламни 
даврий деформацияланиши содир бўлади ва нуқсонли жойлар (бўшлиқлар) 
ўзгаради. Бўшлиқларга кирган водород ҳажм қисқарганлиги сабаб бўшлиқдан 
қайта чиқиш имкониятига эга бўлмайди ва ички кучланишни ҳосил қилиб 
бўшлиқни кенгайтиришга интилади. Бу циклни такрорланиши тўпланиш 
самарасини ҳосил қилади ва пўлатдаги барча ривожланган бириккан дарзлар 
бўйича ички босим таъсирида бўшлиқлар қулагунча давом этади. 
Ҳар хил ишқаланиш деталлари ва узелларини ВҚЕ дан шикастланишини 
кўриб чиқамиз.
1.Керосинли насосларни эксплуатация қилишда тобланган пўлат роторлар 
ва улар билан туташ бронза золотникларни ҳалокатли ейилиши кузатилган. 
Ротор 12ХН3А пўлатдан тайёрланган, сирт қаттиқлиги НRC 60, бронзадан 
тайёрланган золотникни қаттиқлиги эса НВ 61. Ташқи қулаш пўлат сиртнинг 
ейилиши каби 0,03 мм чуқурликда ва бронзали золотник сиртида микроскопик 
пўлат гулбаргларнинг пардозлари намаён бўлади.
Ёнилғи насосининг золотниклари ҳамда насос роторларининг лопаткалари 
ва улар билан туташ деталлар ҳар доим ҳам водородли ейилишдан 



микроузатилиш ва йирик тегишишлар кўринишида шикастланмайди. Айрим 
деталлар ВМЕ режимида ишлайдилар. Аммо бир неча соат ишлаганда 
ишқаланиш сиртининг чизиқли ейилиши 0,5 мм ва ундан кўпни (меъёрда 
ишлашда ейилиш 0,01 мм) ташкил этиши мумкин. 
2. Машиналарнинг айрим тормоз қурилмаларида қўлланиладиган чўян – 
пластмасса ишқаланиш узелларида чўянни пластмассага узатилиши кенг 
масштабга эга бўлади. Бу тормозлардаги пластмасса колодкаларни кўп ҳолда 
алмаштириш сабабларидан бири ҳисобланади. 4.2-расмда пластмасса 
колодкаларни эксплуатациядан кейинги ҳолати кўрсатилган. Расмдан кузатиш 
мумкинки, колодканинг ишчи сирти чўяннинг юпқа пардаси билан деярли 
тўлиқ қопланган. Бундай колоткаларнинг хизмат муддати жуда кам, баъзан 
машиналар 40-50 соат ишлашидан ортмаган. Пластмасса ўрнига юқори ейилиш 
бардошли ретинакс фрикцион материали яратилди. Аммо чўян бу материалга 
ҳам узатилди, лекин бу ҳолат юқори ҳарорат ва босимда пластмассага нисбатан 
узоқ вақт синаш натижасида юз берди. Бу ретинаксдан тайёрланган тормоз 
колодкасини пластмассага нисбатан бир неча баробар юқори эканлигини 
кўрсатади.
Автомобил тормозларида чўянни пластмасса материалга узатилишини 
М.М.Бородулин ва И.И.Васильевлар ўрганишган. Чўянни пластмассага 
пардозланишида ишқаланиш жуфтини фрикцион сифати пасаяди, тескари жисм 
сиртида чуқур халқали ейилиш ҳосил бўлади. Тормоз барабани тез ишдан 
чиқади.
Водородли ейилишга қарши кўрашиш методларидан бири тормоз 
материалига водород билан тоза мисгача тикланадиган 2-3 % мис оксиди 
киритиш ҳисобланади. Бу тўлдирувчи мис метали нафақат фрикцион 
материални айрим хусусиятларини (масалан, иссиқлик ўтказувчанлик) 
ўзгартиради, балки ишқаланиш жараёнига сезиларли таъсир қилади: пўлатни 
фрикцион материалга ўзатилишини бартараф этади. 
Тормоз материалига тўлдирувчи сифатида алюминни киритиш ижобий 
натижа бермади. Алюмин оксиди юқори қаттиқликка эга ва иккала ишқаланиш 
жуфтини абразив ейилишига сабаб бўлади.
Умуман олганда тўлдируви материал туташ сиртлардан қаттиқ 
бўлмаслиги, унинг эриш ҳарорати эса паст бўлиши керак. 
3.Темир йўл транспорти тормозлари пластмасса колодкаларининг иш 
шароити оғирлиги ғилдирак бандажи материалини узатилиши натижасида 
ишқаланиш сиртларида катта шикастланишларга олиб келади. Амалиётда 
тормоз колодкалалари пластмассали темир йўл вагонларини эксплуатация 
қилишда металларни пластмассага кўплаб пардозланиш ҳолатлари кузатилган. 
Бунда колодкага кўчган метал массаси 100 г га етган. 




Download 0,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish